Режа: Стратегияси тушунчаси ва унинг назарий асослари


Давлат стратегик режалари аниқ ва ўзгармас тамойилларга бўйсиндирилиши муҳим. Улар ислоҳотларнинг бир маъромда, изчил йўналишини таъминлашга хизмат қилади. Жумладан



Download 41,89 Kb.
bet6/10
Sana28.03.2022
Hajmi41,89 Kb.
#513640
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Стратегия 2-Мавзу

Давлат стратегик режалари аниқ ва ўзгармас тамойилларга бўйсиндирилиши муҳим. Улар ислоҳотларнинг бир маъромда, изчил йўналишини таъминлашга хизмат қилади. Жумладан;

  1. Илмийлик.

  2. Мақсадлилик.

  3. Ўзгарувчанлик.

  4. Бирлик.

  5. Шароит яратиш.

Илмийлик. Раҳбар ўз вазифаларини амалга оширишида турли илмий соҳалардаги маълумотлар ва хулосалар билан қуролланмоғи, бундан ташқари импровизация қилмоғи, қуйилган вазифалар ечимини топишда индивидуал ва креатив ёндашувларни ташкил этиши.
Мақсадлилик. Стратегияни шакллантириш ва стратегиявий таҳлиллар мақсадли бўлиши лозим. Яъни давлатнинг устувор мақсадларини бажаришга йўналтирилиши лозим. 
Ўзгарувчанлик. Мазкур тамойил олдин қабул қилинган қарорни ўзгартириш эҳтимоли ёки ўзгарувчан вазиятдан келиб чиқиб хоҳлаган дамда қайта кўриб чиқиши демакдир.
Бирлик. Стратегик дастур ва режанинг уйғунлиги. Турли даражада қарорларнинг мустаҳкам боғлиқлиги ва хамжиҳатлилиги мувоффақиятнинг шартли кафолатидир. Мазкур бирлик давлат органларнинг структуравий буғинларида стратегик ҳаракатларни бирлаштириш, барча функционал бўлим режаларининг келишуви билан таъминланади.
Шароит яратиш. Стратегияни амалга ошириш имкониятини тўғдиради. Стратегик режанинг мавжудлиги ҳали мувоффақиятли амалга ошишини кафолатламайди. Стратегик бошқарув жараёнида дастур ва режани амалга ошириш учун ташкилий шароит яратилиши лозим. Улар мустаҳкам ташкилий структура, рағбатлантириш тизими ва бошқарув тизим самарадорлигини оширишга қаратилади.9
Мазкур тамойиллар ҳокимият органлари фаолиятидаги ижро интизомининг паст сўъратларига, шахсий масъулиятсизлигига барҳам беради, кадрлар лаёқати дараждасини оширишни талаб қилади, мураккаб ва чигал иш тартибларини содда ҳамда тезкор ёндашувлар билан таъминлашга хизмат қилади. Энг муҳими стратегик йўналишларни белгилашнинг мавҳум ва номаълум жиҳатларини ойдинлаштириш орқали тартиблаштиришга хизмат қилади. Бу масалалар қуйидаги тамойиллар билан аниқлаштирилади:
Мақсад – нега у ёки бу ҳаракатлар бирламчи бўлиб ҳисобланади. Яъни нима учун долзарб ва реал вазиятда, турли ижтимоий эҳтиёжлар талабида, қўрқув ва иккиланиш шароитида муҳим вазифаларни ажратиб олиш керак?
Ташқи шароит - қайси нуқтада мақсадга эришиш кўзда тутилмоқда. Зарур ресурслар мавжудлигини аниқлаш ва амалга ошиши лозим бўлган ҳозирги ва келгусидаги шароитлар тақоза қиладими? Ҳукумат ана шу икки нисбат ўртасидаги омилларни қандай меъзонлар билан танлаши лозим?
Йўналишнимага эришишни ҳохлаймиз, белгиланган, исталган мақсад ва натижалар қандай? Бу ўз навбатида кейинги ҳаракатни белгилайди:
Ҳаракатҳукумат ва идоралар белгиланган мақсадга эришишнинг қандай режасига эга: стратегияда ифодасини топган тамойиллар қандай қонунлар ва дастурларда кафолатланмоқда, жамиятни қандай омиллар етаклайди, рағбатлантирувчи куч нимада? Мазкур ҳаракатлар кўтилмаган оқибатларга олиб келиши мумкин бўлганлиги учун стратегия таълимга боғлиқ бўлади:
Таълим – жамият тасаввурларини шакллантириш тизими сифатида танланган йўналишни ва шунингдек, мақсадни қайта кўриб чиқиш, имкониятларни белгилаш асосида қанчалик амалий натижаларга эришилаётганлиги ҳамда қайси соҳаларда имкониятлар бой берилаётганлигини аниқлаш, таққослаш, қиёслаш индекаторларини (илмий услубларни)жорий этиш талаб этилади.10
Давлатнинг стратегик бошқаруви тизими белгиланган мақсаддан келиб чиқилган янги йўналишларни танлашдан, шунга мувоффиқ ҳокимият органларининг қайта ташкиллаштирилишидан ҳамда умум ижтимоий-маданий аҳамиятга молик мақсад йўлида жамият кучларини сафарбар этиш билан белгиланади. Давлат стратегик бошқаруви тизими индекаторлари мазмуни қуйидаги саволларга жавоб топишга қаратилади.
1. Қачон, қаерда ва нега?
2.Ижтимоий ва маданий аҳамиятга молик мақсадларни аниқлаш (нимага?).
3.Инсоний, табиий, техник-технологик, молиявий, ишлаб чиқариш ресурсларини аниқлаш (нима учун, қандай қилиб, нима билан?).
4.Аҳоли бунёдкорлиги ва ташаббускорлигини оширишда тегишли моддий таъминот асосларини яратиш (қанча ва қандай сифатда?).
5.Малакали мутахассисларни тайёрлаш (қанча, қандай ҳаражат ва қийматда?).
6. Ижтимоий институтлар ва давлат ҳокимияти органларини ўз вақтида ислоҳ этиш (қандай қилиб ва қандай воситалар билан?)11
Давлат стратегиясининг функционал вазифалари турли бўлишга қарамасдан, уларнинг мазмун-моҳияти учта асосий функциянинг элементлари ҳисобланади. Уларсиз бошқарув тизимлари, айниқса, стратегик раҳбарлик ва бошқарув тизимлари тўлиқ самарали ишлай олмайди. Булар стратегик режалаштириш, стратегик рағбатлантириш ҳамда стратегик мониторинг ва назорат.

Download 41,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish