Режа: Стратегияси тушунчаси ва унинг назарий асослари


Давлат стратегиясининг методологик асослари амалий фаолиятни режалаштиришда маълум назарий меъёрларга амал қилишни тақоза қилади



Download 41,89 Kb.
bet4/10
Sana28.03.2022
Hajmi41,89 Kb.
#513640
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Стратегия 2-Мавзу

Давлат стратегиясининг методологик асослари амалий фаолиятни режалаштиришда маълум назарий меъёрларга амал қилишни тақоза қилади.
Биринчидан, ижтимоий воқелик ва вазиятни англаш. Давлат стратегик вазифаларни қабул қилгунича жамиятда турғунлик, мавҳумлик ёхуд инқирозий ҳолатлар мавжуд бўлади. Стратегик режаларнинг қабул қилиниши билан мазкур вазиятнинг мураккаб жиҳатлари аниқланади ва мақсадга эришиш йўлидаги мавжуд ресурслар имконияти баҳоланади. Шундай қилиб, соғлом прагматик қарашлар ижтимоий вазиятни тан олиш орқали стратегик мақсадларга олиб келади.
Иккинчидан, ворисийлик анъанасига амал қилиш. Ҳукумат амалдорларининг ўзгариши ворисийлик кафолатларини таъминланса, унда жараёнлар ривожланмайди. Давлат органлари амалдорларининг тез-тез ўзгариши стратегик мақсадларининг шаклланмаганлигидан далолат беради. Зеро, давлат стратегияси шу мақсадларга мувоффиқ етакчиларни танлашни тақозо этади. Мадомики, шундай экан, даставвал кадрлар тизимини шакллантириш стратегик мақсаднинг кейинги амалий босқичга ўсиб ўтиш имкониятини таъминлайди. Инчинун, бошқарувни самарали мақсадга хос ташкил этиш стратегиянинг гарови бўлиб хизмат қилади.
Учинчидан, агар давлат эълон қилган стратегиясига собит бўлса, у фуқароларда ҳукуматга нисбатан ишончни уйғотади, мутлақо янги ижтимоий қадриятларни таклиф қилади, жамиятда ижтимоий хамжиҳатликнинг асосларини белгилаб беради. Яъни барча учун бирдек мақбул бўлган ғоя керак. Бу ўз навбатида фуқаровий сафарбарликни таъминлашга хизмат қилади. Аслида стратегия давлат ва жамият ўртасида ўтиш даври учун келишув шакли сифатида намоён бўлади.
Тўртинчидан, давлат стратегияси сиёсий кучларнинг фаолиятини стратегик вазифалар асносида бирлаштиришни тақоза этади. Расмий ва ошкора якдиллик жамиятда кучлар мувозанатини ягона мақсад йўлида уйғунлаштиради. Бундан ташқари жамиятда гуруҳлар, тоифалар, қатламлар ҳам муштарак мақсадларга интилишларини таъминлаб беради. Мувоффақиятсизликларга дуч келган тажрибалардан маълумки, ижтимоий ўзгаришлар юқорида ҳокимият ва мулк тақсимоти доирасидан ташқарига чиқа олмай қолиб кетади.

Download 41,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish