Тактика эса стратегик вазифаларни амалга ошириш бўйича кундалик, ойлик ва йиллик (жорий) режаларни ва уларнинг ечими бўйича тадбирларни тақозо этади.
Сиёсат – бу стратегия ва тактикани ягона самарали амал қилувчи тизимга агрегация ва интеграция қилинишидир. Бошқача айтганда: Стратегия + Тактика= Сиёсатгатенг5.
Давлатнинг стратегик бошқаруви бошқа давлат ва халқларнинг тарихий тажрибасидан ўзлаштириб ёхуд нусҳа олиб бўлмайди. Зеро, ҳар бир халқнинг ўзига хос тарихи, сиёсий-ижтимоий, демографик, иқтисодий, маданий вазиятилари мавжуд.Айнан шу ижтимоий омиллар маълум ижтимоий шароитларни вужудга келтиради. Шунга кўра, давлат стратегиясининг универсиал формуласини шакллантирадиган муассасалар мавжуд эмас. Барча давлатлар учун хос бўлган умумий тажрибалар ҳам йўқ. Улар учун махсус стратегик командалар, комиссиялар, тезкор гуруҳлар тузилади. Стратегия сиёсий партияларнинг дастурий ғояларида ёки давлат аппарати томонидан шакллантирилади. Стратегия жамият тафаккур маҳсули сифатида очиқ ва оммавий ёки қаттиқ назорат остига олинган тартибларда амалга оширилиши мумкин. Барча учун мувоффақиятли тартибот жамиятда турли қарашларнинг шаклланишига имконият ва танқид қилишга шароит яратган муҳитнинг мавжуд бўлиши билан белгиланади. Маълумки, ҳар қандай давлат мазкур вазифаларни ҳал этишнинг структуравий механизмларига муҳтож бўлади.
Давлат стратегияси – бу давлат идоралари ўз ваколатлари доирасида ижтимоий аҳамиятга молик бўлган мақсадларга эришиш йўлида мавжуд ресурлардан тизимли равишда фойдаланиши демакдир.
Давлат стратегиясининг тизимли бошқарув омиллари.
Давлат стратегияси ўз мазмунига кўра, назарий ва методологик асосларига эга, ривожланиб келаётган фанлардан. Бугунги кунда давлат стратегиясини амалга оширишнинг тамойиллари, структуравий функционал асослари ривожланган мамлакатлар таълимотида назарий жиҳатдан муқим шаклланганлигига гувоҳмиз. Мазкур назарий методологик асослар ислоҳотларнинг изчил йўналишларини кафолатлашга хизмат қилади.
Стратегик мақсадлар қандай омиллар орқали эришилади?
Бу вазифа умумий ва хусусий, бирламчи ва иккинламчи омилларни ўзаро боғлиқ ҳаракат қонуниятларини идрок этиш ва уйғун фаолиятиини таъминлашга эришишдан бошланади. Ҳукуматлар аксарият ҳолларда миллий стратегик мувоффақиятларни ЯИМнинг ўсишида, фуқароларининг фаровонлик даражасининг юксалишида деб қарайди. Яқин ўтмишда давлатнинг бирламчи вазифалари ҳудудларини кенгайтириш, ҳосилдорликни ўстириш, олтин-нефтни кўпайтириш, армияни мустаҳкамлаш билан изоҳланган. Бугун миллий қадриятлар билан қуролланган давлатнинг стратегик мақсади фуқарларнинг ғоявий эътиқоди, билим-салоҳияти, жамиятдаги мукаммал қонунлар ва барқарор ижтимоий институтларнинг мавжудлиги бирламчи омил сифатида қаралади. Ғоявий ирода жамиятни ҳаракатга келтиради. Ҳаракатсиз ҳаражат нолга тенг. Бу номоддий ресурларнинг кенгайиши билан моддий имкониятларнинг ривожига хизмат қилади. Яъни, илм янги билимларни вужудга келтиради. Барқарор институтлар иқтисоднинг ривожига, жамият институтларининг такомиллашувига, провард натижада ижтимоий фаровонликка олиб келади. Стратегик хатога йўл қўйган давлатлар ислоҳотларни иқтисодий омиллардан бошлайди.