Boshqaruv tamoillari mus ishi
Бошқарувнинг ташкилий жихатлари ва унга таъсир этувчи омиллар
БОШҚÀРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ СТРУКТУРАСИ
"Структура" – лотинча сўз бўлиб, нарсалар таркибий қисмларининг ўзаро боғлик равишда жойлашиши, тузилишини билдиради.
Бошкариш структураси деганда бошқарув маєсадларини амалга оширувчи ва функцияларни бажарувчи бир-бири билан боғланган турли бошқàрув органлари ва буғинларининг мажмуи тушунилади.
Бошқàришнинг у ёки бу вазифаларини хал илиш учун муайян органлар тузилади. Бошқариш органлари тизими, қуйи органларнинг юқори органларга бўйсуниши ва улар ўртасидаги ўзаро алоқа бошқариш структураси тушунчасини ташкил қилади. Бундай структура одатда "бошқарув аппарат структураси деб юритилади. У бирон-бир бошкарув органининг (вазирликнинг бошєарув аппарата, корхонанинг бошєарув аппарати ва х.к) бўлимлари таркибини билдиради.
Бошқариш структураси ишлаб чиқариш структураси билан хам ифодаланади. Бунда бошєаришни ташкил этишнинг дастлабки ва белгиловчи омили ишлаб чиєариш жараёни б¢ëиб хисобланади. У ўзаро боғланган асосий, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи жараёнлардан иборат бўлиб, бу жараёнлар бўлимлар ва ходимлар ўртасида мехнат тақсимотини талаб қилади. Шу мақсадда ишлаб чиқàриш бўлимлари ва уларга хос бўлган бошқàрув аппарати тузилади.
Бўлинмалар йиғиндиси, уларнинг таркиби ва ўзаро алоқа шакл-лари корхоналарнинг ишлаб чикариш структурасини ташкил этади. Хар бир корхона ўзига хос ишлаб чикариш структурасига эгадир.
Шундай қилиб, бошқаришнинг мақсадлари, функциялари, вази-фалари, объектлари ва органлари унинг ташкилий структурасини белгилаб беради.
Ташкилий структураларни хосил киладиган бошкариш органлари бошкарув бугинлари ва бошкарув боскичлари шаклида булади.
Бошқариш бўгинлари — бу бошқàришнинг айрим ёки қатор функцияларини бажарувчи мустақил структураси бўлимларидир . Бу бўлимлар ўртасидаги боғланиш ва алоєалар горизонтал характерга эга: Вазирлик -бирлашма -корхона -цех -участка.
Бошқариш босқичлари бир бошқариш бўғинининг иккинчисига, одатда, қуйи бўғèннинг юқори буғинга изчиллик билан бўйсунишини кўрсатади. Бу вертикал бўйича бўлинишдир.
Барча бўғин ва босқичларнинг таркиби ва уларнинг ўзаро бўйсу-ниш тартиби, хар бир бошкарув органи ва буғиннинг хади ва бурчлари, шунингдек, улар ўртасидаги муносабатлар тартиби, ахборот каби бошºàришнинг ташкилий унсурлари бошкариш тизимини ташкил килади.
Бошкариш тизими турли миқёсларга эга бўлиши мумкин. Чу-нончи:
• бутун халк. хўжалигини (тармокларни ва мамлакат туманларини) бошкариш;
• хар бир тармок; ва туман тасарруфидаги корхоналарни бошкариш;
• корхоналар ичидаги булимларни (цехлар, участкалар ва х.ока-золарни) бошкариш.
ўз навбатида, бутун халк. хужалигини бошкариш хам уни "тармок.", "бирлашма" ва "корхона" даражаларидаги иерархик боскичлар микёсида амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |