Режа: Ўрта асрларда Европа мамлакатлари давлати ва ҳуқуқига умумий тавсифи



Download 2,37 Mb.
bet7/9
Sana23.05.2022
Hajmi2,37 Mb.
#607959
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Т-3

3. Франция давлати ва ҳуқуқи

Ф


Расм.
Генерал штатлар мажлиси

ранция давлатининг ташкил топиши ва ривожланиш босқичлари.
Франция феодал муносабатлар энг ривожланган, классик шаклга эга бўлган давлат эди. У 843 йилда Верден шаҳрида Карл Буюкнинг уч невараси йиғилишида франклар империясининг уч қисмга бўлиниб кетиши натижасида ташкил топди. Верден шартномасига кўра, Галлия (Франция), Бовария ва бошқа ерлар франклар империясидан ажралиб чиқди.
Франция давлати ташкил топган вақтда номигагина ягона давлат бўлиб, аслида у кўпгина (аниқроғи ўн мингга яқин) хилма– хил сеньорликларнинг йиғиндисидан иборат эди. Буларнинг баъзилари қирол ҳокимиятини расман тан олган бўлса ҳам, лекин амалда деярли мустақил эди. Бошқа сеньорлар эса фақат қиролга содиқлик ҳақида қасамёд қилиб, бироқ ҳатто расман бўлсада унга бўйсунмасди.
Улар қиролга бўйсунишни – вассал бўлишни таҳқирланиш, деб ҳисоблардилар.
С
ЭСЛАБ ҚОЛИНГ! Ўрта асрлардаги Франция давлати ва хуқуқи тарихини қуйидаги даврларга бўлиш мумкин:
1. Сеньорлик монархияси даври – IX– XIII асрлар.
2. Tабақа-вакиллик монархияси даври – XIV– XV асрлар.
3. Мутлақ монархия даври – XVI– XVIII асрлар.

еньорлик монархияси (IX–XIII асрлар)
даврида феодал муносабатлар ривожланиб, ҳамма ерда ҳукмрон бўлиб қолди. XI–XIII асрларда феодаллар томонидан ерларнинг тўлиқ эгаллаб олиниши натижасида эркин деҳқонлар ер эгалиги тугатилди. Натурал хўжалик ҳукмронлик қилиб, феодал сеньорликлар парокандалиги давом этди ва янги-янги поместелар вужудга келиб, мамлакатнинг ягоналигига путур етди. Оқибатда мамлакат ҳудуди парчаланиб, катта-кичик бўлакларга бўлиниб кетди ва сиёсий тарқоқлик ҳукм сурди.Сиёсий тарқоқлик даврида Францияда қарама-қарши синфлар феодаллар ва уларга қарам деҳқонлар бўлиб қолди.
Феодаллар ўзлари эгаллаган ерлар – сеньорийларнинг ҳажмига қараб турли табақаларга ажралган. Катта сеньорий эгалари: герцоглар, графлар, йирик монастирларнинг аббатлари, епископлар дастлаб ўзларини қирол билан тенг пьерлар деб юритганлар. Уларнинг вассаллари: баронлар, виконтлар, вицеграфлар иккинчи гуруҳ ер эгалари ҳисобланган. Учинчи гуруҳдаги ер эгаларини рицарлар ташкил этган. Ана шу учта тоифа феодаллар ўртасида сюзеренитет-вассалитет муносабатлари мавжуд эди. Буни олий ҳукмронлик-қарамлик муносабатлари деса бўлади. Бундай муносабатлар фақат Францияда ўзининг тўлиқ шаклига эга бўлди. Сузеренитет-вассалитет муносабатлари махсус шартнома асосида расмийлаштириларди. Бунда вассал сеньорга содиқлик ҳақида қасам ичиб, унинг олдида тиз чўккан. Бу оммаж деб аталарди. Сеньор эса вассалга ер (феод) бериб, шу билан бирга рамзий таёқча ёки ўз қўлқопини ёки найзасини ҳам узатган. Бу инвеститура деб аталарди.
XI асрда жамиятнинг феодаллашиш жараёни кучайиб, вассалларнинг вассаллари пайдо бўлади. Юқорида айтилганидек, энг қуйи звенодаги вассаллар – рицарлар (майда феодаллар) эди. Феодалларнинг асосий оммаси қиролга бўйсунмай, ўз сеньорлари – герцоглар ва графларга бўйсунарди. "Вассалимнинг вассали менинг вассалим эмас" деган тамойил мавжуд эди.
XII аср ўрталарида шаҳарлар ўсиб, қиролнинг аҳамияти кучаяди. Қироллар мамлакатда барча феодаллардан содиқлик ҳақида қасам олишга ва вассал қарамликдаги эгаликларини тан олдиришга эришадилар. Бу жараён вассалларнинг вассаллари (арер-вассаллар)ни бевосита қирол вассалларига айланишига олиб келади ва бу иммедиатизация деган ном олган14.

Download 2,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish