Франклар давлатида ҳуқуқнинг асосий белгилари. Франк қабилаларида давлатчиликнинг шаклланиши ҳуқуқнинг яратилиши билан бирга кечди. Бу қадимги герман урф-одатларини ёзиш йўли билан амалга оширилди. Шу тариқа Франклар давлатида ҳуқуқнинг муҳим манбалари сифатида «варварлар ҳақиқатлари» пайдо бўлди. Ёзма «ҳақиқатлар» V– VI асрларда вужудга келди. Улар орасида энг қадимгиларидан бири – “Сали ҳақиқати” ҳисобланади.
Қирол ҳокимиятининг мустаҳкамланиши билан қироллик буйруқлари, фармойишлари пайдо бўлди. Улар дастлаб “ҳақиқатлар”ни тўлдириб, сўнгра алоҳида расмийлаштириладиган бўлди. Бундай манбаларга аввало франк қиролларининг капитулярийлари киради. Қироллар томонидан йирик феодалларга берилган иммунитет ёрлиқлари, одат ҳуқуқи ҳам ҳуқуқ манбаи бўлган. Черков ҳуқуқи ҳам ҳуқуқнинг муҳим манбаларидан эди. “Варварлар ҳақиқатлари” мазмунига асосан рим фуқаролик ҳуқуқининг янги тарихий шароитларга зид бўлмаган меъёрлари киритилган.
“Сали ҳақиқати”да ҳали мулк тушунчаси ҳақида ягона қоида ўрнатилмаган эди. Алоҳида шахслар ёки оилаларга тегишли ҳаракатдаги ашёларга нисбатан “ўзиники”, “бировники” деган иборалар қўлланган. Франкларда ҳаракатдаги ашё ҳеч қандай қаршиликсиз бегоналаштирилиши, мерос бўйича ўтказилиши мумкин эди. “Сали ҳақиқати” ҳаракатдаги турли ашёларга нисбатан мулк ҳуқуқини қўриқлайди. Унда йирик шохли чорвани, шунингдек, қўй, эчки, ит, каптар, асалари, чўчқа ва бошқаларни ўғирлаш ҳолатлари юзасидан келиб чиқадиган жавобгарликлар атрофлича ва батафсил к
ЭСЛАБ ҚОЛИНГ! “Сали ҳақиқати” ҳайдаладиган ер участкасининг (аллоднинг) хусусий эгаликка ўтказилиши ҳақида ҳам турлича маълумотлар беради. Шунингдек, унда яйловлар, ўтлоқлар, ўрмонлар ҳали умумий фойдаланишда қолганлиги қайд этилади. “Сали ҳақиқати” ҳайдаладиган майдон чегарасини хўжайиннинг рухсатисиз бузганлик фактининг ўзиниёқ жазолайди. Масалан, унда хўжайиннинг розилигисиз бировнинг майдонига кирганлик учун 3 солид (XXVII боб, 7-модда), бировнинг майдонини ҳайдаганлик учун 15 солид (XXVII боб, 24-модда), унга экин экканлик учун 45 солид (XXVII боб, 25-модда) жарима белгиланган. Агар бегона одам жамоат даласидан бировга ажратилган участкага кирса, бу жиноят ҳисобланмаган. Агар у бундай участкадан хашак ўрса, унда фақат ўрган хашаги яйлов эгаси фойдасига тортиб олинган
ўрсатиб берилган.
“Сали ҳақиқати” пайдо бўлганидан сўнг бир неча аср ўтгач, хусусий ер эгалиги кенг ривожлана бошлайди. Мажбурият муносабатлари батафсил тартибга солинмаган эди. Бу франкларда ўша вақтда ҳали товар-пул муносабатлари, хусусий мулкчилик ривожланмаганлигидан, шунингдек, натурал хўжалик ҳукмронлигидан дарак берарди.
“Сали ҳақиқати”да шартномаларнинг баъзи турлари ҳақида эслаб ўтилади. Лекин унда шартномаларнинг ҳақиқийлиги тўғрисидаги умумий шартлар кўрсатилмайди. Шундай бўлса ҳам, олди-сотди, айирбошлаш, юк ташиш, гаров, қарз, ссуда, ҳадя каби шартномаларни тузишда томонларнинг эркин хоҳиш билдиришлари назарда тутилган 11.
Германларда оила патриархал характерга эга бўлган. Бироқ, “Сали ҳақиқати” бўйича ота ҳокимияти унча катта эмас эди. Ўғил 12 ёшга тўлгунга қадар ота ҳомийлигида бўларди.“Сали ҳақиқати” никоҳга ҳам худди оилага ўхшаб жуда кам моддалар ажратган Германларнинг одат ҳуқуқи алоҳида ижтимоий табақаларнинг вакиллари ўртасидаги, айниқса, қуллар ва эркин кишилар ўртасидаги никоҳни тақиқлайди. Эркин аёлга уйланган қул чархпалакка тортиб ўлдирилган12.
Мероснинг қонун бўйича ва васият бўйича турлари маълум. Қонун бўйича мерос кўчадиган ва кўчмас мулкларга нисбатан турлича амалга оширилган. Кўчадиган мулклар: биринчи навбатда болалар, сўнгра она, ака-укалар ва опа-сингиллар, онанинг опа-сингиллари, отанинг опа-сингиллари, яқин қариндошларига тартибида мерос қилиб қолдириларди. Меросни тақсимлашда она уруғига нисбатан бундай имтиёзларнинг ўрнатилганлиги матриархат қолдиқларининг сақланиб қолганлигидан гувоҳлик беради.
“
Do'stlaringiz bilan baham: |