Режа: Ўрта асрларда Европа мамлакатлари давлати ва ҳуқуқига умумий тавсифи


Франклар давлатининг ижтимоий тузуми



Download 2,37 Mb.
bet3/9
Sana23.05.2022
Hajmi2,37 Mb.
#607959
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Т-3

Франклар давлатининг ижтимоий тузуми. Франкларнинг асосий машғулоти деҳқончилик бўлган, чорвачилик (айниқса, чўчқа боқиш) ҳам анча ривожланган. Дарҳақиқат, франкларда ер дастлаб хусусий мулк эмас, жамоанинг мулки бўлиб, жамоа аъзоси ўз ер участкасидан маълум шартлар асосида фойдаланарди, холос. Бироқ V–VI асрлардаёқ эркин франк қишлоғи билан бир қаторда йирик ер эгаларининг поместелари ҳам бўлган.
Бу вақтда ер бемалол қўлдан-қўлга ўтиши мумкин бўлган хусусий мулкка айланади, яъни мулкдор уни ўз хоҳиши билан сотар, алиштирар, сотиб олар, бошқа бировга тақдим қилар ёки васият қилиб қолдирарди. Бундай ерларнинг эгалари қирол фойдасига мажбуриятлар ўташдан озод қилинган ва ҳеч қандай хизмат ҳам ўтаб бермас эдилар. Бундай тартибдаги ер эгалиги шакли аллод деб юритилган.
Xлодвигнинг ворислари қирол ерларини бенефиций (айнан таржимаси: “хайр”, ”саховат”) тарзида ўз дружиначиларига бўлиб бердилар, булар аста-секин вотчиначи – катта ер эгаларига айланиб борар ва ерларини мерос тариқасида ўз болаларига қолдирар эдилар. Деҳқонлар қўшни дунёвий катта ер эгалари ҳомийлигига (патронат ёки коммендациясига) ўтдилар. Шунингдек, черков деҳқонларга ерни маълум миқдорда оброк тўлаб туриш ёки баршчина ўташ шарти билан умрбод фойдаланишга берарди, бу ер участкаси прекарий деб аталарди.
Заифлашиб қолган қирол ҳокимиятини мустаҳкамлаш, унинг ҳарбий ва молиявий қудратини кучайтириш мақсадида майордам Карл Мартелл ер (аграр) ислоҳоти ўтказган. Бу ислоҳот унинг ўғли Пипин Пакана ва невараси Буюк Карл томонидан ниҳоясига етказилди6. Бунга кўра, ерларни ер магнатларига тўла мулк қилиб бериш, ҳадя қилиш тўхтатилди. Энди ер маълум хизмат эвазига мукофот тариқасида берила бошланди. Карл Мартелл давлат фондига қарашли ерлардан ҳарбий бенифициялар деб аталган ер участкалари беришни кенг суратда қўллади. Агар бундай бенифиция олган киши қиролга маълум хизмат ўтаб турмаса, ер қайтариб олинган.
Мамлакатда крепостной деҳқонлар турлича номлар: колонлар, литлар, қуллар деган номлар билан аталарди. Эркин жамоачилар ер магнатларига, ўз сеньорларига қарам кишиларга айланиб борган.

Download 2,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish