Режа: Резина саноатининг ҳалқ хўжалигидаги роли



Download 0,79 Mb.
bet1/27
Sana20.09.2022
Hajmi0,79 Mb.
#849492
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
Маъруза ЭЛАСТОМЕРЛАР ТЕХНОЛОГИЯСИ


1-мавзу: Резина маҳсулотларини тайёрлашнинг ҳозирги кундаги аҳволи ва унинг ривожланиш истиқболлари


Режа:
1. Резина саноатининг ҳалқ хўжалигидаги роли.
2. Резина саноатида фаолият юритаётган корхоналар.
3. Соҳанинг истиқболли ривожи бўйича амалга оширилаётган ишлар.

Республикамиз иқтисодиётининг турли тармоқлари бир-бирига боғлиқ ҳолда кун сайин ривожланиб бормоқда. Бу борада (кимё саноати) таркибига кирувчи резина саноатининг ҳам алоҳида ўрин тутади. Ҳозир пайтда ҳалқ хўжалигини тармоғи йўқки резина техника буюмларидан фойдаланилмаган. Резина техник буюмларга талаб турли ижтимоий-иқтисодий соҳа тармоқлари автомобилсозлик, машинасозлик, нефт-газ, енгил саноат, қишлоқ ҳўжалиги, озиқ-овқат саноатида яққол намоён бўлмоқда.


Юқорида қайд этилган соҳаларнинг резина-техника буюмларга бўлган талаб ва эҳтиёжни қондиришда Республикамизда бир қатор соҳа корхоналари мавжуд. Жумладан Ангрен резина-техник буюмлар заводи, Оҳангарон резина техник буюмлари кичик корхонаси, “Тошкент резина” РТБ корхонаси, “Элит резина” кичик корхонаси ва бошқа қатор фирма ва корхоналардир.
Резина ўзида кўпкомпонентли мураккаб системани ташкил қилиб, бу система таркибида каучукдан ташқари 10-15 тагача, ундан кўпроқ ҳам турли туман моддалар (ингредиентлари) бор. Резина ўзининг қимматли техник хусусиятларига ўзини ишлаб чиқарилишни якунловчи циклда, яъни вулканизация жараёнига эга бўлади.
Резинани ўзига хос хусусиятлари шундаки, юксак эластик, статик ва динамик бузилишларда катта айланиб қолувчи деформацияларга қодир, актив кимёвий моддаларнинг таъсрезина-техник буюмларирига мустаҳкамлиги, сув ва газни кам ўтказувчанлиги, яхши диэлектрик ва бошқа хусусиятлари уни турли техника соҳаларида кенг ишлатилишига имкон яратади.
Резина буюмларини ишлаб чиқариш саноатни йирик бўлаги, уни муҳсулоти халқ хўжалигини ҳамма соҳаларида ишлатилади. Резина буюмларини (шиналар, пўкакли буюмлар) ва турли-туман деталларни асосий қўлловчиси бу замонавий транспорт автомобил, ҳаво йўллари, темир йўллари таранспорти. Турли атмосфера таъсирларга мустаҳкамлиги билан диэлектрик хусусиятларни мос келтирувчи қимматбаҳо бўлган изоляция материали, резина электротехник саноатида кенг қўлланилади. (кабеллар, турли электрик приборлар ва х.к.).
Турли резина техник буюмлари халқ хўжалигида кенг қўлланилади: ортиб тушириш ишларида, транспорт конвейер ленталар, эгилувчан резина шланглари, машиналар валига, двигатель валидан айланувчи ҳаракатни ўтказиш учун ременлар, зичлаштирувчи деталлар (сальник, пракладка), муфталар, амортизаторлар ва бошқа замонавий автомобилларни конструкцияларига юзлаб резина, резина-металл ва резина текстил деталлар киритишни айтиш кифоя.
Кенг қўлланилувчи резина буюмларини аҳамияти катта. Мас: оёқ кийим, санитария ва гигиена жиҳозлар ва бошқалар. Резина тайёрлаш учун асосий хом-ашё каучук бўлади. Синтетик ва табиий резинани техник хусусияти асосан у тайёрланган каучукни турига боғлиқ.
Резина кенг турли хил шароитларда қўлланилиши боис уни ишлаб чиқарилишида турли каучуклар ишлатилади. Ёғ-бензинга мустаҳкам бўлган резина синтетик бутадиен-нитрил ёки хлоропрен каучуклардан тайёрланади. Юқори ҳароратга дуч келадиган буюмларни тайёрлашда иссиқга мустаҳкам каучук ва фторли полимерлар ишлатилади. Динамик деформацияларга етарли қаршилик ва машина шиналарини чидамлигига табиий ва синтетик стереорегулярли, изопренли ва бутадиенли каучуклар ёки уларни комбинацияларидан ва шунингдек бутадиен-стирол каучук ишлатилиши орқали эришилади. Бирок, резина буюмларини хусусиятлари фақатгина каучук турига боғлиқ эмас, резина ишлаб чиқаришда қўлланиладиган ингридиентларга ҳам боғлиқ (вулканизациялайдиган моддалар, вулканизация активаторлари ва тезлаштирувчилари, тўлдирувчилар, пластификаторлар, эскириш қаршилик қилувчилар) дир. Резина тайёрлашда ишлатиладиган муҳим ингредиентларга қора қурумни киритиш жоиз. Уни резина аралашмасига киритганда резинани мустаҳкамлиги ошади, емирилишга қаршилиги, қаттиқлик ошади. Кўпгина резина буюмлар айниқса синтетик ва каучукдан тайёрланадиганларини таркибида аҳамиятли миқдорда сажа бор (50 дан 100 гача оғирлик бор, 100 оғирлик каучук бўлагида).
Резина мато ишлаб чиқариш учун кўп миқдорда турли матолар кенг ассортиментда керак бўлади. Шина саноатида каучукни ҳар бир тоннасига 240 кг кам бўлмаган текстил матолар (корда) сарф қилинади. Охирги пайтда резина матоли буюмларни мустаҳкамлигини оширишда сунъий ва синтетик тола (вискозали, полиамидли, полиэфирли ва бошқалар) қўлланилмоқда.
Резина буюмларини ишлатиш соҳалари кенгайиши ва уларни техник хусусиятларига талабларни ошаётган боис, каучукдан резина олиш жараёнини механизмини ўрганиш, деформацияда резина хусусияти турли шароитларда эксплутация қилинганда резинани характери бузилиши ва бошқа ҳодисаларни ўрганиш бўйича кенг илмий тадқиқотлар зарурлиги юзага келди. Қандай тадқиқотлар соҳасида каучук тузилмаси, вулкнизацияланган резина структураси, вулканизация вақтида содир бўладиган кимёвий-айланиш асоси, резинани эскириши ва толқиш бўлганда олдини оладиган ва резина технологиясини физик-кимёвий асослари яратилган.



Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish