Компонентларни синфланиши. Резина саноатида кўлланиладиган ингредиентлар йил сайин ортиб бормоқда. Уларни таъсир доираси ҳамда резина аралашмаси ва вулканизат ҳоссасига таъсир этишга кўра бир неча гуруҳга булинади.
1. Вулканловчи агент ёки вулканловчи модда.
2. Вулканлаш тезлатгичи.
3. Активаторлар.
4. Эскиришга қарши қўшимча противостарител.
5. Фаол тўлдирувчилар, кучайтиргичлар.
6. Тўлдиргичлар (нофаол).
7. Юмшатгич пластификаторлар.
8. Бўёвчи қўшимчалар.
9. Махсус мақсаддаги қўшимчалар.
Вулканлаш агентлар, тезлаткичлари ва фаоллаштиргичлари. Вулканловчи моддалар (вулканловчи агент) вулканизатнинг тармоқлашган сеткали структураси ҳосил бўлишда иштирок этадиган кимёвий фаол моддалардир. Ҳозирги табиий ва купгина синтетик каучукларни вулканлаш учун олтингугурт қўлланилмоқда. Айрим ҳолларда селин билан бирга ишлатилади.
Бундан ташқари металлар оксиди (рух, магний, калий, қўргъшин) органик бирикмалар (ди-ва тринетробензол, дилзобирикмалар, хинонлар ва уларнинг турдошлари), айрим полисулфидли бирикмалар, перекислар ва малсинимидлар кириши мумкин.
Олтингугурт S - турли аллатроп шаклда намоён бўлади. Сариқ кристалли ромбик тизимга эга бўлган а - шаклли ёки ромбик олтингугурт энг турғун шакли ҳисобланади. Ромбик Олтингугурт S каучукда яхши эрувчан бўлиб, суюқланиш ҳарорати 112,8 0C, зичлиги 2,07 г/см3. Олтингугурт S моликуласи ҳалқа шаклдаги саккизта атомдан иборат.
Вулканлаш тезлатгичлари - вулканлаш жараёнини тезлатиш ва резинани физик-механик хоссаларини яхшилаш мақсадида, резина аралашмаларга қўшилади. Табиий каучукни олтингугурт билан тезлатгичсиз вулканлашга 3-4 соат керак; тезлатгич иштирокида эса жараён бир неча минут давом этиши мумкин.
Тезлаткичларнинг технологик хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
1. Фаоллиги яни зарур физик-механик ва техник курсаткичга эришиш учун вулканлаш вақтини қисқартириш.
2. Тезлаткич тасирининг критик ҳарорати ва резина аралашмаларни олдиндан вулканлашига тасири.
3. Вулканлаш платасига тасири: физик-механик кўрсаткичлар каттали-гига тасири.
Фаоллиги жиҳатдан тезлаткичлар: ултира тезлаткичлар, юқори, ўрта ва қийин тезлаткичларга бўлинади.
Табиий каучукни ултира фаол тезлаткич билан вулканлаш 140-150 о C да 5-10 мин.
Юқори фаол тезлаткичлар тиозол алотекс комта билан 10-30 минут.
Ўрта фаол тезлаткичлар гуанидинлар билан 30-60 мин. давом этиш мумкун.
Тезлаткич тасирининг критик ҳарорати - тезлаткич бу ҳароратдан кейин ўз фаоллигини намоён қилади. Энг кичик критик ҳарорат ўрамда 105о C дан, энг юқори критик ҳароратга алътекс эга 126оC.
Тезлаткичлар таъсирининг критик ҳароратлари 105оCдан 126оC гача.
Тезлаткичларни вулканизация платосига таъсири каучукни турига, резина аралашмадаги миқдорига, тўлдирувчилар миқдори ва бошқа факторларга боғлиқ.
Тиурам (тетраметилтиурамсулфид) формуласи қўйидагича.
Дитиокарбамат (цимат) руҳнинг диметилдитиокарбамат формуласи қўйидагича.
Каптакснинг (меркаптобензтиозол) формуласи қўйидаги
Алтакснинг (дибензтиозолилдисульфид) формуласи қўйидаги
Сульфенамид (дибензтиозолилсульфендиэтиламид) формуласи қуйидаги
Гуанидин (Дифенилгуанидин (ДФГ) формуласи қуйидаги
Тезлаткичлар таъсир механизми шундан иборатки. 1) Ҳарорат таъсирида S билан таъсирлашади, уни янада фаол шаклга ўтказади ёки тез парчаланадиган оралиқ полисулфид бирикмалар ҳосил қилади.
2) Каучук билан таъсирлашиб, полимер радикаллар ҳосил қилиш йўли билан унинг фаоллигини оширади.
Вулканлаш фаоллаштиргичлари. Айрим метал оксидлари қўрғошин, рух, магний, калций ва шу кабилар иштирокида вулканлаш тезлаткичлари янада ўзларининг фаоллигини намоён қилади. Шунинг учун ҳам бу моддаларни вулканлаш фаоллаштиргичлари (активаторлар) дейилади.
Фаоллаштиргичлар вулканизатларда кўндаланг боғлар ҳосил қилиш билан структурасини яратади ва чўзилишдаги мустаҳкамлиги ва йиртилишга қаршилигини оширади. Кўпинча фаоллаштиргич сифатида рух оксиди каучукка нисбатан 5 % миқдорда қўшилади.
Cтеарин, олеин, палмитин ёғ кислоталари иштирокида металл оксидлари ўз самарасини янада оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |