Минерал тўлдирувчилар. Хозирги кунда минерал тўлдиргичларни ишлатиш кенгаймоқда. Кейинги вақтларда адабиётларда синтетик тўлдиргичлар кучайтиргичлар тўғрисида ёзилаяпти яъни: кальций, магний, рух, алюминий силикатлари, каллоид кремний кислота ва х.к. Вулканизатни физикавий хусусиятларини яхшиланиш томонига ўзгартирсалар хам асосий мақсад резина махсулотни таннархини арзонлаштириш эди. Хамда табиий каучук асосида рангли резина олиш учун қўлланилади.
Резинанинг механик хусусиятларини яхшиловчи, тўлдиргичлар- актив ёки кучайтирувчи деб аталади. Уларни асосий кўрсаткичлари — дисперслиги, яъни заррачаларнинг ўлчами ва нисбий юзасидир (удельная поверхность).
Аниқ бир даражагача актив тўлдиргичнинг каучукдаги миқдори оширилиши вулканизатларнинг мустахкамлик хоссалари яхшиланади. Лекин ошириш давом эттирилса, чўзилишга чидамлилик, титилишга оширилишга чидамлилик камаяди. Айнан шу пайтда қаттиқ ва (модул) мустахкамлик ортиши давом этади. Шундай қилиб эластомерларни кучайтиришга тўлдириш оптимуми мавжуд - яъни максимал мустахкамлик кўрсаткичлари олинадиган тўлдиргич миқдори.
Техник углерод. (Қурум, сажа) Кенг тарқалган кучайтирувчи тўлдирувчиларга техник углерод киради (углеродная сажа - қурум, қоракуя).
Техник углеродни резина қоришмасига киритилса унинг мустахкамлиги ошади, ишқаланишга қаршилиги кўпаяди.
Техник углерод — бу жуда майда порошок холатидаги моддадир. У углероддан тузилган ва углеводородларни ёқиш усули билан олинади. Техник углеродни қуйидаги маркалари мавжуд:
ДГ- 100, ПМ - 50, ПМ - 75, ПМ - 50, ПМ-100, ПГМ – 33.
Қурум енгил бўлиб, зичлиги 1,80-1,90г/гм3, тор дисперсли заррачалар ўлчами 28-240 ммк кучайтиргич хисобланади.
Резина аралашмалари пластификаторлари. Полимерларни модифи-кациялашда (хоссаларини) асосий усуллардан бири бу пластификация усулидир. Бу жараённинг маъноси полимер хоссасини унинг қуйи молекулали бирикмалар — пластификаторлар қўшилиши ёрдамида ўзгартиришдир. Бунинг натижасида системанинг қовушқоқлиги, молекулани эгилувчанлиги ўзгаради ва қайта ишлашда, эксплуатация қилишда эластик ва пластиклигини ошишига олиб келади.
Резина тайёрлашда пластификаторлар икки подгруппага бўлинади: ҳақиқий пластификаторлар - булар каучуклар билан мос келадиган (совмешающиеся) ва бир-бири билан аралашганда қовушқоқлик камайиш, шишаланиш температураси пасайиши ва эластик хоссаси яхшиланиши ҳамда совуққа бардошлиги ошишини кузатиш мумкин.
Қайта ишлаш жараёнини осонлаштирувчи, оқувчанлик температурасини пасайтирувчи, резина қоришмасини қовушқоқлигини камайтирувчи, лекин совуққа бардошлигига таъсир кўрсатадиган моддаларни юмшатувчи (мягчители) деб аталади.
Юмшатгичлар резина қоришмада ингредиентларни бир текисроқ тақсимланишини таъминлайди, аралаштиришда қизишни камайтиради шу билан вақтидан олдин вулқонланишни олдини олади, электр қувватини харажатини камайтиради резина қоришмалари тайёрлашда ва унга ишлов беришда, чўкишни камайтиради, каландрлашда, ва шприцлашда формалашни яхшилайди, хамда (формаларда) қолипларда вулқонланишда, вулконланиш бошланишида резина қоришмалари юмшоқланиш хароратини пасайтиради. Юмшатгичлар резина қоришма компонентлари билан реакцияга киришиш оқибатида вулқонланишга тасир кўрсатадилар, вулканизатларнинг эскириши ва физик-механик хоссаларига хам. Юмшатгичларни қўллаш (ишлатиш) резина ва резина қоришмаларни хоссаларини ўзгартиришнинг энг қулай усули.
Кўп миқдорда ароматик углеводородга эга мойлар, кўп миқдорда парафин углеводородларига эга мойларга нисбатан СК(М)С ва СКД каучуклари билан мос келади.
Одатда қўлланиладиган юмшатгичларнинг кўп қисми полисулфид каучуклари билан мос келмайди. Юмшатгич сифатида хилма – хил органик моддалар қўлланилади. Уларни қуйидаги группаларга бўлиш мумкин.
1. Нефтдан олинадиган моддалар; 2. Тош кўмирга қайта ишлов беришдаги моддалар; 3. Ўсимлик моддалар; 4. Мойли кислоталар; 5. Синтетик юмшатгичлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |