Резина аралашмалари тўлдиргичлари ва юмшатгичлари. Полимер материалларнинг хоссаларини модификация қилишнинг энг самарали усулларидан бири бу уларни тўлдириш усули хисобланади. Тўлдиргичлар қаттиқ, суюқ ва газсимон бўлиши мумкин. Хосил бўлган композицияни хажми бир текис тақсимланиб, айнан полимер мухиддан якка (алохида) ифодаланган чегарани ташкил қилади.
Резина махсулотини яна хам сифатли ва эгилувчанли бўлиши учун фақатгина каучук ёрдамида эмас, балки бошқа хар хил ингредиентлар ёрдамида хосил қилса бўлади. Ингредиентлар ёрдамида резинанинг физик ва механик хоссаси унинг мустахкамлиги, эгилувчанлиги яна хам ортади. Kаyчук, резина махсулотлари фақатгина резинадан эмас балки металл сим ва бошқа боғланувчи материаллардан тайёрланади. Масалан: автомобил ғилди-рак шинасида боғловчи сифатида металл махсулотларидан фойдаланилади. Физик ва механик хусусиятини янада яхшилаш учун резинага катта миқдорда техник углерод хам қўлланилади.
Табиий толалар ўрнини хозирги кунда синтетик толалар эгалламоқда ва шу сабаб қўлланиладиган материалларни ишлаб чиқариш катта ахамиятга эга. Яна хам сифатли резина махсулотига эга бўлиш учун унга хар хил тўлдирувчилар қўшилади ва резина аралашмаси тайёрланади. Унинг учун олдиндан хисобланган қўшимчаларни аралашмага солинади ва бу холатда каучук суюқ холатда бўлса у пластик хусусиятга эга бўлади. Бу холда ингредиентлар аралашибгина эмас, балки мураккаб физик ва химик реакцияга эга бўлади. Шундан кейин сифатли резина аралашма хосил бўлади.
Тўлдирувчилар қўшилиши аралашмаларнинг физик-механик ва техно-логик хоссаларини яхшилашни таъминлайди, хамда материалнинг хажмини оширади яни таннархини камайтиради, бундан ташқари тўлдирувчилар аралашманинг рангини ўзгартиришига ишлатилади.
Тўлдирувчининг таъсири кўпгина омиларга боғлиқ - заррачаларнинг шакли ва катталигига, каучук билан ўзаро таъсир хоссаларига, каучук мухитида заррачаларнинг ўзаро таъсирига, тўлдирувчининг миқдори ва хоказолар. Аралашмага тўлдирувчи қўшилганда улар орасида адсобцион, баъзи холларда кимёвий таъсирлар жараёни икки фаза чегарасига тегиш мумкин. Бу жараён каучук ва тўлдирувчининг тўқнашиш сирти кенглигига боғлиқ, яъни тўлдирувчининг заррачалари қанчалик кичик бўлса шунчалик тўқнашиш юзаси кенг ва катта бўлади. Фазалар чегарасидаги адсорбцион ва кимёвий жараёнлар каучук ва тўлдиргични табиати, тўлдиргични сирти хоссаларига, қуйимолекуляр моддалар борлиги хамда тўлдиргичини каучук полимери билан аралаштириш шароитига боғлиқ. Тўлдирувчини қўшиш, резина аралашмани амалда хамма хусусиятини ўзгартиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |