Умумий мақсаддаги каучуклар
Изопрен каучуклар. СКИ - 3,СКИЛ
Табиий каучукнинг юқори механик ва эластик хоссалари изопрен каучук синтез қилишга асос бўлди.
Бутадиен каучук СКД - 1,2, СКДЛ - стереорегуляр
СКБ - 20, СКБ - 45 - Норегуляр.
20 - 45 - пластиклик бирлиги.
Бутадиен СКС – СКМС - 30 -15 АРКМ-15
Махсус мақсаддаги каучуклар
Бутадиен нитрил каучук - БНК
Сополимер бутадиен ва нитрил акриловой к-та
[-CH2-CH=CH-CH2-CH2-CH-CH2-CH-CH2-CH-]
| | |
CN CH=CH3 CN
CKН-18, CKН-26, CKН-40, 50.
Карбоксилат каучук МАК CКC-30+МАК
Хлоропренли каучук CH2=CСl-CH=CH2
Этиленпропилен каучук - СКЭП
Агрессив мухитда, юқори ҳароратда (150 0 С дан катта) ишлайдиган резиналарда қўлланилади.
Бутил каучук – БК
Шина камераси олишда қўлланилади.
Полиизобутилен каучук – ПИБ
Полисульфид каучук – ПСК
Фтор каучук – ФК
Хлорсулфирли полиэтилен - ХСПЭ
Синтетик латекслар
Синтетик латекслар ўзи мос келувчи синтетик каучукларнинг сувли дисперсиясини намоён қилувчи ва асосий коллоид-кимёвий хоссалари бўйича табиий латексга аналогидир, Синтетик латексларида каучук зарралари манфий зарядга эга, электролитлар таъсирида эса коогуляция кузатилади.
Латексларнинг қовушқоқлиги уларнинг концентрацияси ва зарралари ўлчамига боғлиқ. Ўлчамига кўра синтетик латекслар зарралари табиий латекслар заррачалари ўлчамидан ўртача кичик ва бир хилда. Шунинг учун ҳам синтетик латекслар табиий латексларга нисбатан механик турғунроқ, ва кам чўкмага тушади ва кам қаватларга ажралади. Синтетик латекслардаги майда ўлчамли каучук зарралари пропитка яъни матоларга шимдирилишини осонлаштиради.
Синтетик латекслар ҳосил қилган плёнкалар яъни қопламалар асосан полимерлар ҳусусиятига мос келади. Хлоропрен латекси ҳосил қилган плёнкалар ёнғин бардош, бензин, мойга бардош ва кимёвий агрессияга бардош ҳусусиятига эга.
Полисулфидли латекслар ҳосил қилган плёнкалар турли эритувчиларга турғунлиги билан ажралиб туради.
Синтетик латекслар таркибига каучук ва сувдан бошқа эмулгаторлар, эскиришга қарши противостарителлар, полимеризация регуляторлари ва бошқа компонентлар киради.
Эмулгаторларнинг концентрацияси ва табиати полимерланишда реакцион аралашмага қўшиш усули ҳамда неорганик электролитлар қўшимчалари каби омиллар латексдаги каучук заррачалари ўлчами ва ўз навбатида латекснинг турли механик иссиқлик таъсирларга ва бошқа таъсирларга турғунлигини белгилайди. Латексда эмулгатор қанча кам бўлса, шунча турғунлиги кам. Шу билан бирга полимеризацион системада эмулгатор миқдорининг камайиши каучук заррачалари ўлчамини ортишига, плёнка мустаҳкамлиги ортишига ва плёнканинг қуриш тезлиги ортишига олиб келади.
Латекс плёнкаларининг сифати ва мустаҳкамлигини латексга турли тўлдирувчилар, юмшатгич, смола, пластификаторлар қўшиш билан яхшилаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |