Электр ўтказувчи резиналар Ҳозирда халқ хўжалиги турли тармоқларининг ривожланиши, ишлаб чиқаришларнинг кенгайиши, янги техник ускуна ва жихозларни яратилиши электр ўтказувчи резиналарга бўлган талабни оширмоқда. Электр ўтказувчи резиналар саноат техникасида, қурилишда, қишлоқ хўжалигида ва маиший буюмларда қўлланилади.
Илгари бу каби резиналарни баланд парвоз қилувчи самолетларнинг қанотларини, парракларини муз билан қопланишини олдини олиш учун қўлланилган. Кейинчалик улардан статик электр зарядларни ерга ўтказувчи турли қоплама поллар ва буюмлар ишлаб чиқарила бошланди. Бу каби резиналар антистатик резиналар деб номланди.
Электр ўтказувчи резиналарни ҳам юқориэластик ҳам қаттиқ ҳолатда ишлаб чиқариш мумкин. Уларни таркибини ўзгартириб, совуқбардош, оловбардош ва бошқа ҳусусиятли резиналар олиш мумкин.
Қутбланмаган каучукларнинг солиштирма электр қаршилиги 1012 – 1014 Ом м бўлиб, қутбланган каучукларники эса анча кичик, масалан СКН-26 качугиники 5 108 Ом м .
Турли электр ўтказувчи тўлдиргичлар : графит, металл порошоклар ва тармоқланган бирламчи структурага эга техник углерод(ацетилен тех. углерод ТА-70) қўшиш орқали каучук ва резиналарнинг солиштирма электр қаршилигини етарлича камайтириш мумкин.Тўлдирувчи ТА-70 миқдори ортиши солиштирма электр қаршилигини камайишига оли келади.
Одатда электр ўтказувчи резиналар деб, солиштирма хажмий қаршилиги 105 Ом м дан кичик бўлган резиналарга айтилади. Солиштирма хажмий қаршилиги 102 - 105 Ом м гача бўлган резиналар статик зарядларни йўқотиш учун мўлжалланган, солиштирма хажмий қаршилиги 10 Ом м дан кичик бўлган резиналар – махсус мақсаддаги электр ўтказувчи резиналар ҳисобланади.
Электр ўтказувчанликни аниқлаш.Резиналарнинг электр қаршилиги одатда компенсацион усул билан аниқланиб, бу усул бошқа усулларга нисбатан контактдаги қаршилик таъсирини инобатга олмайди. Бунга сабаб компенсация пайтидаги галванометр орқали ўтаётган ток нолга тенг.
Электр қаршилигини ўлчаш учун лента шаклидаги (ўлчами 100Х10Х2 мм) вулканланган резина намунасидан фойдаланилади. Намуна электролит-лар орасига ўрнатилади. Сўнгра кўчма пичоқ Ux лардаги потенциаллар фарқи ва l занжир орқали ўтаётган билвосита таъминий ток кучи аниқланади. KMC-6 қаршиликлар магазини вазифасини бажарувчи R0 қаршилиги бўлган эталон намунанинг U0 кучланишлари камайишини билган ҳолда Rx=Ux R0/U0 ва солиштирма хажмий ρ=RxS/l электр қаршилигини аниқлаймиз. Бу ерда l – намуна узунлиги S – намунанинг кўндаланг кесим юзаси.
Турли резина аралашмалар учун унинг технологик хоссаларини яхшилайдиган асосий тўлдирувчи ТА-70 маркали техник углерод ҳисобланади.
Қуйида турли каучуклар асосидаги резиналарнинг солиштирма хажмий қаршилигига ТА-70 (ацетилен. сажаси) тех. углероди миқдорининг боғлиқлигини кўрсатувчи жадвал келтирилган.
Жадвал - 6