Режа: Резина саноатининг ҳалқ хўжалигидаги роли



Download 0,79 Mb.
bet12/27
Sana20.09.2022
Hajmi0,79 Mb.
#849492
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   27
Bog'liq
Маъруза ЭЛАСТОМЕРЛАР ТЕХНОЛОГИЯСИ

Назорат саволлари
1. Оловбардош резиналар қўлланиладиган соҳалар.
2. Оловбардош резиналар учун тўлдирувчилар.
3. Оловбардош резиналарда қўлланиладиган каучуклар.
4. Оловбардош резиналарга қўйиладиган талаблар.
5. Тропик иқлимда ишлатилувчи резиналар.
6. Тропик иқлимда ишлатилувчи резиналар таркиби.


Фойдаланилган адабиётлар
1. Ф.Ф. Кошелев, А.Е. Корнев, А.М. Буканов «Общая технология резины» М.Химия, 1978, С. 482-49
2. Н.В. Белозеров “Технология резин” М.Химия, 1987, С. 252-275.


5-мавзу: Қаттиқ резиналар (ЭБОНИТ)


Режа:

  1. Эбонитнинг хоссалари ва қўлланилиши.

  2. Эбонитни ишлаб чиқариш технологияси.

  3. Эбонитнинг таркиби ва уларнинг вулканизацияга таъсири.

Эбонит деб, номланувчи қаттиқ резиналар қайишқоқ ва қовушқоқ хоссага эга материал бўлиб, қисман эластиклик ва эгилувчанликка эга. Юмшоқ резиналарга нисбатан эбонитларда боғланган олтингугуртнинг миқдори кўплиги туфайли уларни вулканлаш муддати анча узоқ. Эбонит каучук молекуласидаги қўшбоғлар билан тўлиқ тўйинган маҳсулот ҳисобланади. Махсус мақсаддаги эбонитлар учун қўшбоғларни қисман тўйинтириш мумкин. Эбонит буюмлар автомобиль, кимё, электра-радиотехника саноатида ва бошқа тармоқларда қўлланишишига сабаб юқори диэлектриклиги, кимёвий инертлиги ва сувга турғунлиги. Эбонитлар табиий, бутадиен, бутадиен–стирол, бутадиен-нитрил ҳамда регенератлардан олиниши мумкин. Вулканланмаган эбонит аралашма-ларини тайёрлаш ва шакллаш жараёнидаги ҳолати, ўзининг пластиклиги, ёпишқоқлиги, вулканизация ҳарорати ва вақти ҳамда вулканизациядаги киришиши билан характерланади. Эбонит буюмларни ишлатилишига қараб махсус талаблар қўйилади, ва бунга қараб аралашмага турли ингредиентлар қўшилади. Турли физик-механик хусусиятга эга бўлган эбонитларни унинг таркибидаги олтингугуртни, тўлдирувчини, регенерат-ни, мойни, эбонит чангини, воскни ва бошқа ингредиентлар миқдорини ўзгартириш орқали олиш мумкин. Эбонит таркибидаги ингредиент-ларнинг роли юмшоқ резиналардаги ролидан анча фарқли.


Вулканловчи модда. Эбонит аралашмалари учун вулканловчи модда сифатида, эбонитнинг изоляцион хоссасини камайтирувчи, эркин серный кислотаси бўлмаган олтингугурт ишлатилади.
Вулканизация тезлатгичи. Юмшоқ резиналар хоссасига таъсиридан фарқли равишда эбонит таркибидаги тезлатгичлар унинг физик хоссалари-ни бироз яхшилайди.
Эбонит аралашмалари учун органик ва неорганик тезлатгичлар қўлланилади. Кўп ҳолларда органик тезлаткичлардан дифенилгуанидин (ДФГ), о-толилгуанидин, алдегидларни аминлар билан конденсацияси маҳсулоти, ҳамда сулфанамидлар қўлланилади. Неорганик тезлатгичлар-дан эса калций, магний оксидлари (3-5%), магнезий ва кам миқдорда калций гидрооксиди қўлланилади. Калций оксиди вулканизацияда чиқадиган газларни ютиб, эбонит материални силлиқ чиқишини таъминлайди.
Противостарителлар. Эбонитларни эскиришга қаршилиги катта бўлганлиги учун эбонит аралашмаларига противостарителлар қўшил-майди. Эбонит буюмлар йиллар давомида сезиларли ўзгаришсиз сақлани-ши мумкин. Фақат кучли қуёш нури таъсирида олтингугуртнинг оксидланиши ва серный кислотанинг ҳосил бўлиши ҳисобига изоляцион хусусияти ёмонлашиши мумкин.
Тўлдирувчилар. Ҳеч бир маълум тўлдирувчилар эбонит мустаҳкамли-гини ошира олмайди. Аммо тўлдирувчилар қўшиш орқали, мухим эксплутацион хоссалари ҳисобланган қаттиқлиги ва юмшаш ҳароратини ўзгартириш мумкин.
Эбонитлар учун энг муҳим тўлдирувчилар эбонит чанги(эбонитовая пыл) ҳисобланади.Эбонит чанги ишлатилган эбонит буюмларни майдалаб тайёрланган уни.Таркибида 80 масс.қисмгача каучук сақлаган регенератга 25-35% олтингугурт қўшилиб, олинган аралашма пластинка шаклида вулканланади ва майдаланиб эбонит олиш учун аралшмага қўшилади.
Эбонит чанги вулканланмаган қоришмани аралашиш жараёнини яхшилайди, вулканланадиган буюлар киришиши камаяди ва вулканлаш жараёнида иссиқлик ажралалиб чиқиши камаяди: ҳаттоки қалин деворли буюмларни узоқ вақт вулканлашда ҳам вулканизатнинг ёниши кузатилмайди.Бундан ташқари эбонит чангини қўшиш каучук сарфини камайтиради. Эбонит буюмларни бевосита эбонит чангини пластификатор билан бирга аралаштириб пресслаш йўли билан ҳам тайёрлаш мумукин.
Тўлдирувчи сифатида мел, тальк, пемза, каолин, коллоид кремний (силикат кислота) асбестит ва тошкўмир чанги ишлатилиши мумкин.Эбонит аралашмалари учун органик тўлдитувчилардан кенг қўлланиладигани полистирол, уни иштирокида эбонитнинг юмшаш ҳарорати ортади. Бундан ташқари сланец креогени ҳам қўлланилади.
Тех. углерод эбонитларга тўқ қора ранг бериш учун 3-5 % гина қўшилади. Тех.углерод электр ўтказувчи бўлганлиги учун уни эбонит аралашмага катта миқдорда қўшилиши диэлектрик хоссаларини ёмонлаши мумкин.
Пластификаторлар. Юмшоқ резиналарга пластификаторлар қандай таъсир кўрсатса, эбонитларга ҳам шундай таъсир кўрсатади. Улар аралашмани вальцда, аралаштиргичда ишлов беришни осонлаштиради, аралашма ёпишқоқлигини (клейкостьни) оширади.
Айрим платификаторлар эбонит хоссаларига алохида таъсир кўрсатади : масалан эбонитни киришишини камайтириш учун аралашмага полимерланган мойлар (льяное ва сурепное) ва фактислар қўшилади. Эбонит яхши полировкаланиши учун табиий воск (мум) ва сувга тургунлигини ошириш учун рубракс қўшилади. Пластификаторларни эбонит юмшаб кетмаслиги учун меёрида қўшиш керак.
Эбонит ҳосил бўлишида катта миқдорда иссиқлик ажралиб чиқади ва ҳарорат кескин ортади. Бу жараён серововдород ажралиши билан кузатилади. Каучук иссиқни ёмон ўтказгани туфайли қалин деворли буюмларда анчагина иссиқлик тўпланади ва бу ёнишга олиб келиши мумкин. Шунинг учун эбонит буюмларини вулканлаш етарлича мураккаб, мехнат талаб жараёндир. Эбонит буюмлар қўрғошин фольгали листлар орасидаги сувли мухитда қолипларда вулканланади.



Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish