Рeжа: Пул маблағлари ва қисқа муддатли молиявий инвестициялар ҳисобининг


Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларни юритиш



Download 61,26 Kb.
bet12/15
Sana11.06.2022
Hajmi61,26 Kb.
#656272
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
ЛЕКЦИИ

6. Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларни юритиш
Корхонанинг ўз молиявий-хўжалик фаолиятида этказиб берилган бойликлар, бажа-рилган ишлар, олинган хизматлар учун бошқа корхоналар билан ўзаро пулли ҳисоб-китоб муносабатларига киришади.Ҳисоб-китоблар маҳсулот этказиб бериш, ишлар бажариш, хизмат кўрсатиш шартномалари бўйича бажарилган мажбуриятлар учун кейин ҳақ тўлаш ёки
олдиндан тўлаш тарзида амалга оширилади. Халк хўжалигидаги ҳисоб-китоблар шакллари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади. Унинг
белгилашича, мулкнинг барча шаклидаги корхоналарнинг ўз мажбуриятлари бўйича бошқа корхоналар билан ҳисоб-китоблари, шунингдек товар-моддий бойликлар учун жисмоний ва юридик шахслар ўртасидаги ҳисоб-китоблар, одатда, банк муассасалари орқали накд пулсиз тартибида амалга оширилиши лозим.
Мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан бўладиган ҳисоб-китобларни ҳисобга олишда 6010-«Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» ҳисобварағидан фойдаланилади.
6010-«Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» ҳисобварағи пассив булиб, унинг кредит томонида ҳисобот даври охирида колган салдо корхонанинг Мол етказиб берувчи ва пудратчилардан бўлган қарзини кўрсатади. Кредит обороти ушбу қарзнинг кўпайишини, дебет обороти эса унинг ўзилишини англатади.
Мол этказиб берўъчилардан ишлаб чиқариш заҳиралари сотиб олинганила қуйидагича проводка берилади: Д-т 1010-1090, 1510
К-т 6010-«Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган счётлар».
Мол етказиб берувчининг кдрзи ҳисоб-китоб счётидан туланганида қуйидагича проводка берилади:
Д-т 6010-«Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти».
Баъзи ҳолларда Мол етказиб берувчининг қарзи банк кредити ҳисобидан ҳам туланиши мумкин:
Д-т 6010-«Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
К-т 6810, 7810.
7. Ҳисобдор шахслар билан бўладиган муомалалар ҳисоби
Корхона ўз амалий фаолиятида ҳар доим ҳам бевосита ўз кассасидан ёки ўз ҳисоб китоб варагидан ҳисоб-китобларни амалга ошира олмайди. Бундай ҳолларда мансабдор, шахсларга ҳисобдорлик асосида бўнаклар навд пулларда берилади, улар тўловларни амалга оширадилар. Накд пуллар корхонанинг хизмат сафарларига, муомалалар ва хўжалик ҳаражатларига ҳисобдорлик асосида берилади. Нақд пуллар хизмат сафарлари учун бунақлар тарзида кўпрок берилади.
Корхона раҳбарининг фармойиши билан ходимларнинг доимий иш жойидан ташқарида топшириқларни бажариш учун маълум муддатга қиладиган сафари хизмат сафари ҳисобланади. Хизмат сафари раҳбарнинг буйруги билан расмлйлаштирилади, унда ходим хизмат сафарига борадиган жойнинг номи, хизмат сафарининг муддати, максадлари ва давомийлиги кўрсатилади. Хизмат сафарига борадиган ходимга корхона раҳбари имзоланган мухр босилган сафар гувохномаси берилади. Хизмат сафари билан боғлиқ ҳаражатларга шу максад учун белгиланган сумма миқдорида накд пул берилади.
Ҳисоб бериш шарти билан олинган пулни у қандай мақсадга берилган бўлса,уша максад учун сарфлашга рухсат этилади, уни бир шахсдан бошқа шахсга ўтказиш такикланади. Ҳисобдор шахс илгари унга берилган бунак юзасидан тўлиқ ҳисоб-китоб берганидан кейингина унга янги бўнаклар берилади. Ходим хизмат сафаридан кдйтганидан сунг, 3 кун ичида бухгалтерияга раҳбар томонидан тасдикланган хизмат сафари тўғрисидаги ёзма ҳисоботни ва хизмат сафарида сарфланган пул ҳақидаги бунак ҳисоботини тақдим этишга мажбур. Бунак ҳисоботига хизмат сафарига жунаб кетиш, тайинланган жойга этиб келиш. У ердан жўнаб кетиш ва иш жойига этиб келиш саналари қайд қилинган хизмат сафар гувоҳномаси, ижарага уй олганлик ва ҳақикий юл ҳаражатлари тўғрисидаги ҳужжатла илова қилинади.
Хизмат сафари бўйича ходимларга берилган бўнакларни ҳамда бошқа ҳисобдорликларни ҳисобга олиш учун қуйидаги Ҳисобварақлардан фойдаланилади: 4210-«Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича берилган бўнаклар» 4220-«Хизмат сафари учун берилган бўнаклар» 4230-«Умумхўжалик ҳаражатлари учун берилган бўнаклар» 4290-«Ходимларга берилган бошқа бўнаклар».
Бу ҳисобварақларда корхона ишчиларига меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича, ҳисобдор шахс­ларга маъмурий-хўжалик ва муомалавий ҳаражатлар бўйича, шунингдек хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар ҳисобга олпнади. Корхона ходимларига нақд пул маблағларини бериш тартиби касса муомалаларини юритиш қоидалари билан тартибга солинади. Ходимлар берилганида бўнакларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар пул маблағларини ҳисобга олиш ҳисобварақлари билан корреспондентсияда дебетланади, ходимларга берилган шн ҳисобга олувчи ҳисобварақлар ҳаражатлар ва ҳарид қилинган бойликлар ҳисобга олинадиган ҳисобварақлар билан ёки сарфланадиган ҳаражатларнинг турларига кўра бошқа ҳисобварақлар билан корреспондентсияда кредитланади.
Ҳисобдор шахслар билан хизмат сафари юзасидан ҳисоблашишишлар бухгалтерия ҳисобварақларида қуйидагича акс эттирилади: ;ҳисоб бериш шарти билан касса чиқим ордери асосида берилган суммаларга:
Дт -4220-«Хизмат сафари учун берилган бўнаклар»
Кт5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»;
Ҳисобдор шахсларнинг бунак ҳисоботлари бўйича сарфланган суммаларга:
Д-т 1010-«Хом-ашё ва материаллар»
Д-т 2510-«Умумишлаб чиқариш ҳаражатлари»
Д-т 9420)-«Маъмурий-бошқарув ҳаражатлари»
К-т 4220-«Хизмат сафари учун берилган бўнаклар»;
Фойдаланилмаган ва кассага кайтарилган бўнаклар суммасига:
Д-т 5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари» ъ
К-т 4220-«Хизмат сафари учун берилган бўнаклар»;
Ҳисобдор шахслар ҳисоб берилувчи суммалар белгиланган муддатларда сарфлангани тўгрисида ҳисобот бермаганларида ёки фойдаланилмаган бўнак қолдигини кайтармаларида уларнинг иш ҳақидан ушлаб колинадиган суммаларга:
Д-т 6710-«Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоблашишишлар»
К-т 4220-«Хизмат сафари учун берилган бўнаклар».
Ҳисобдор шахслар билан ҳисоблашишувларнинг жамлама ҳисоби 7-журнал-ордерда критилади. Ушбу журнал-ордерда ҳисоб бериш шарти билан берилган ҳар кайси суммага бита сатр ажратилади ва бунак ҳисоботи тақдим этилиши, фойдаланилмаган суммаларнинг кассага қайтарилиши ёки ортиқча ҳаражатни коплаш учун олиниши билан ана шу муамоларга дойр суммалар уша сатрларнинг ўзида кўрсатилади.

Download 61,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish