Рeжа: Пул маблағлари ва қисқа муддатли молиявий инвестициялар ҳисобининг



Download 61,26 Kb.
bet11/15
Sana11.06.2022
Hajmi61,26 Kb.
#656272
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
ЛЕКЦИИ

5. Валюта муомалалари ҳисоби
Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналар фақат миллий валюта - сумдан эмас, балки ҳар хил хорижий валюталардаги пул маблағларидан фойдаланмокда ва муомалаларни амалга оширмокда. Шу муносабат билан валюта бойликлари ва муомалалари бухгалтерия ҳисоби обектига айланмокда.
Валюта муомалаларининг бухгалтерия ҳисоби:
Валюта муомалалари корхона фаолиятининг ташкил этувчилари сифатида эттирилишини;
корхонанинг ҳақикий валюта ахволи аниқ акс эттирилишини;
валюта битимларининг қонунийлиги ва мақсадга мувофиқлиги, валюта бойликлари-нинг борлиги, уларнинг бус-бутун сакланиши ва тўғри фойдаланилиши устидан назоратни таъминлаши лозим.
Корхона валюта счётини Ўзбекистон Республикасининг худудида исталган ваколатли банкларда очиши мумкин. Корхонанинг чет элдаги хорижий банкда счёт очиши ва у бўйича муомалаларни амалга ошириши учун Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг рухсати талаб қилинади. Бунинг учун корхона кўрсатилган счётлардаги маблағлар қолдиклари тўғрисидаги ҳисоботни ҳамда бошқа маълумотларни Марказий Банк белгилаган шакл ва муддатларда тақдим этиши шарт.
Валюта счётини очиш учун корхона банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади: Валюта счётини очиш тўғрисидаги белгиланган шаклдаги ариза;
устав ва таъсис шартномасининг нотариал тартибда тасдикланган нусхаси;
корхона тузилганлиги ёки руйхатга олинганлиги ҳақидаги Қарорнинг нотариал тартибда тасдикланган нусхаси;
корхона руйхатга олинган жойдаги солиқ инспектсияси ва Пенсия фондида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида маълумотнома;
имзолар намуналари ва мухр изи туширилган, нотариал тартибда тасдикланган (карточка);
Корхоианинг валюта счётларига қуйидаги манбалардан пул келиб тушади:
експорт товарларига ҳақ тўлаш учун ваколатли банклар орқали чет элдан утказилган ҳисобварақлар эгасидан сотиб олинган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлаш учун бошқа сохиблар (норезидентлар, биринчи воситачилар, транспорт, сугурта ва бошқа « ташкилотлар)нинг валюта счётларидан утказилган суммалар; * Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан рухсат этилган бошқа манбалар
Валюта счётидан маблағлар унинг эгаси кўрсатмаси бўйича қуйидаги максадларга учирилиши мумкин:

  • счёт эгасининг экспорт-импорт муомалалари бўйича қабул қилинган банк шаклида чет элга утказилиши;

  • кейинчалик импорт қилинадиган товарлар, ишлар, хизматлар ҳақини тўлаш учун чет ўтказиш мақсадида ваколатли банк мижозлари ҳисобланган ташқи иқтисодий ташкилотларнинг счётларига ўтказилиши;

- корхоналар ишлаб чиқарадиган товарлар хакини тўлаш учун бошқа соҳиблар (норениднетлар биринчи воситачилар, транспорт, сугурта ва бошқа ташкилотлар)нинг валюта счётларидан ўтказилиши;
• банкнинг воситачилик ҳақини тўлаш мақсадида банкдан хорижий валютада олинган креъдитдар бўйича қарзни, почта-телеграф, хизмат сафари ҳаражатларини тўлаш, валюта бозорларида сотиш учун фойдаланилиши;
- қонун рухсат этган бошқа максадлар учун фойдаланилиши мумкин.
Хорижий валюта маблағлари, қийматликлари ва муомалалари хўжалик муомалалари содир бўлган санага Марказий банк курси бўйича сум эквивалентида акс эттирилади.
кассадаги валюта маблағлари, банкдаги депозит ва ссуда счётлари, аккредитивлар,валюта ссуда қарзлари;
хорижий валютадаги дебитор ва кредитор қарзлар;
тузилган шартномалар бўйича юк бож декларатсиясини расмийлаштириш санасига импорт қилинган товар-моддий қийматликлар ва бошқа активларнинг кирими; божхона тўловларининг амалга оширилиши; хорижий валюта кўринишидаги пулли ҳужжатлар; хорижий валютадаги қимматли қоғозлар.
Хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш бухгалтерия ҳисобида муомала содир ган санага бўлган Марказий банк курси бўйича акс эттирилади.
Хорижий валютани сотиш ва сотиб олишда содир бўладиган курсдаги фарк ижобий бўлса 9540-«Курс фаркларидан олинган даромадлар» ҳисобварағида, салбий бўлса - 9620-Къурс фаркларидан зарарлар» ҳисобварағида ҳисобга олинади. Хорижий валютанинг сотилиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади: валюта счётидан хорижий валютани Марказий банк курси бўйича утказилиши: Банклардаги махсус счётлар» ҳисобварағининг «Блоксчёт» аналитик ҳисобварағи
Д-т «Валюта ҳисобварағи».
- Марказий банк курси бўйича хорижий валютани «Блоксчот»дан чиқарилиши:
Д-т «Бошқа активларнинг сотилиши»
К-т «Банклардаги махсус счётлар» ҳисобварағининг «Блоксчёт» аналитик ҳисобварағи.
- валюта бозорида келишилган курс бўйича сотилган хорижий валютанинг сўм эквивалентининг ҳисоб-китоб ҳисобварағига утказилиши:
- Д-т «Ҳисоб-китоб счёти»
- К-т «Бошқа активларнинг сотилиши».
хорижий валютани сотишда хосил бўлган ижобий курс фарқини Марказий банк курсидан ортигининг акс эттирилиши:
Д-т «Бошқа активларнинг сотилиши»
К-т «Курс фаркларидан олинган даромадлар».
хорижий валютани сотишда хосил бўлган салбий курс фарқининг (Марказий Банк курсидан паст) акс эттирилиши:
Д-т «Курс фаркларидан зарарлар»
К-т «Бошқа активларнинг сотилиши».
Ўзининг маҳсулот (иш, хизмат)лари нархи (тарифлари)ни хорижий валюта эквивалентидан белгилайдиган хўжалик юритувчи субектлар ўзаро ҳисоб-китобларни миллий валюта - сумда олиб борадилар. Хизмат кўрсатган санада туланмаларни тушган санасигача Марказий банк курсининг ўзгариши натижасида содир бўладиган фарк молиявий фаолиятдан олинган бошқа даромад (ҳаражат) сифатида хўжалик юритувчи субектнинг молиявий натижаларига олиб борилади.
Хорижий валютани сотиб олиш муомалалари бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар билан расмийлаштирилади:
Валюта бозорида келишилган курс бўйича хорижий валютани сотиб олиш кунига:
хорижий валютани сотиб олиш учун ҳисоб-китоб счётидан сум кўринишидаги маблағларни валюта бозорида келишилган сотиб олиш кунига бўлган курс бўйича утказиб берилиши:
Д-т «Банклардаги махсус счётлар» ҳисобварағининг «Блоксчёт» аналитик ҳисобварағи
К-т «Ҳисоб-китоб счёти».
Марказий банк курси бўйича хорижий валютанинг валюта счётига утказилиши:
Д-т «Валюта счёти»
К-т «Банклардаги махсус счётлар» ҳисобварағининг «Блоксчёт» аналитик ҳисобварағи.
- хорижий валютани Марказий банк курсидан паст курсда сотиб олиш натижасида содир бўлган ижобий курс фарқининг акс эттирилиши:
Д-т «Банклардаги махсус счётлар» ҳисобварағининг «Блоксчёт» аналитик ҳисобварағи
К-т «Курс фаркларидан олинган даромадлар».
- хорижий валютани Марказий банк курсидан юкори курсда сотиб олиш натижасида содир бўлган салбий курс фарқининг акс эттирилиши:
Д-т «Курс фаркларидан зарарлар»
К-т «Банклардаги махсус счётлар» ҳисобварағининг «Блоксчёт» аналитик ҳисобварағи.
Мамлакат худудида ва унинг ташқарисида жойлашган банкдаги хорижий валюта счётларидаги пул маблағларининг ҳаракати ва ҳолати тўғрисида умумлаштирилган маълумот қуйидаги Ҳисобварақларда амалга оширилади: 5210-«Мамлакат ичидаги хорижий валюта Ҳисобварақлари» 5220-«Хориждаги валюта ҳисобварақлари».
Корхонанинг валюта маблағлари ҳисобварақлари дебетида корхона валюта счётларига маблағларнинг тушуми, кредит томонида эса ушбу маблағларнинг чиқими акс эттирилади.
бухгалтерия ҳисобида валюта счётлари бўйича муомалалар банк кўчирмалари ва уларга илова қилинган пул-ҳисоблашишиш ҳужжатлари асосида олиб борилади. Корхона валюта маблағларининг таҳлилий ҳисоби хорижий валютада пул маблағларини саклаш учун банк муассасаларида очилган ҳар бир ҳисобварақ бўйича очилади.



Хўжалик муомалаларининг
мазмуни

Ҳисобварақлар корреспондентсияси

Ёзувларни асдиқловчи ҳужжатлар

Дебет

Кредит

1

Қарздор корхоналар томонидан Узоқ муддатлр қарзларнинг қайтарилиши

5210-5220

7820

Валюта счётидан кўчирма

2

Маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотишдан тушган валюта киримининг акс эттирилиши

5210

4010

Валюта счётидан кўчирма

3

Асосий валюталар ва бошқа актиқвларнинг сотилишидан банкка келиб тушган валюта киримининг акс эттирилиши

5210

4010

Валюта счётидан кўчирма

4

Валюта маблағларининг кассадан валюта счётига берилиши

5210

5010

Пул топшириш эълони валюта Ҳисобварағидан кўчирма

5

Банкдан кассага валюта маблағларнинг келиб тушиши

5010

5210

Валюта счётидан кўчирма

6

Келиб тушган ТМБлар учун Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга бўлган қарзнинг ўтказилиши

6010

5210

Тўлов топшриқномаси ва валюта счётидан кўчирма

7

Банкнинг Узоқ ва қисқа муддатли қарзларнинг ўзилиши

7810-6810

5210

Тўлов топшриқномаси ва валюта счётидан кўчирма

Хорижий валюта ҳаракати тўғрисидаги маълумотни банк муассасаси корхонага валюта счётидан кўчирма бериш юли билан хабар беради. 5210-«Мамлакат ичидаги валюта ҳисобварақлари”нинг кредит обороти 2/1-журнал-ордерда акс эттирилади. Бу ҳисобварақларнинг дебет обороти 2/1-қайдномани юритиш билан назорат кўилинади. Валюта ҳисобварағи бўйича таҳлилий ҳисоб карточкаларда, валюталарнинг номлари бўйича юритилади.

Download 61,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish