Тўртинчиси – математикани қандай ўргатиш керак?
Бу саволга жавоб математика ўқитиш услубиётининг муҳим қисми бўлиб, энг ҳаракатчан, энг илғор ва энг қулай ўқитиш усуллари билан бирга ижодий ёндашишни талаб этадиган усуллар тизимини асослаш ва тарғиб қилиш талаб этилади.
Математика ўқитиш услубиёти фанининг асосий вазифалари қуйидагилар:
математикани ўрганиш мақсадлари ва ўқув предмети мазмунини аниқлаш;
қўйилган масалаларни амалга ошириш учун энг қулай усуллар ва асосий ўқитиш шаклларини яратиш;
Математика ўқитиш услубиёти учта бўлимдан иборат:
математика ўқитиш умумий услубиёти (масалан, ўқитиш усуллари принциплари ва ҳоказо масалалар киради);
математика ўқитиш хусусий услубиёти (олий таълим математика курсининг айрим бўлимлари ёки тушунчалари йўналишларини ўрганиш усул ва йўллари қаралади);
математика ўқитиш махсус услубиёти (масалан, лицей, коллеж ва махсус ўқув юртларида математика ўқитиш хусусиятлари ўрганилиши мумкин).
Математика ўқитиш услубиёти фани ўз олдида турган вазифалар кўламига кўра бошқа фанлар билан узвий алоқада. Аввало математиканинг ўзи билан мустаҳкам боғлиқ бўлиб, шу асосда ўқитиш мазмуни ва усуллари такомиллашиб боради.
Математика ўқитиш услубиёти педагогик фан бўлганлиги учун табиий равишда педагогика фани ютуқларига таянади. Бундан ташкари у психология конуниятлари асосида математика ўқитиш қонуниятларини очиб беради. Чунки таълим жараёнида талабаларнинг маълум гуруҳи (синф) ва хатто айрим талабалар хусусиятларига эътибор бериш, уларнинг қизиқиш ва диққат-эътиборлари, хотираларини ҳисобга олиш, ўзлаштириш босқичлари, ақл, хулқи хусусиятлари ва х.к.ларни ҳисобга олиш талаб этилади.
Математика ўқитиш услубиёти мантиққа хам таянади. Бунга сабаб бир томондан математика ўқитиш бир вақтнинг ўзида мантиқий математик тилга ўргатиш хисобланса, иккинчи томондан, фан сифатида математиканинг ўзи мантиқ қонунлари асосида қурилган.
Умуман, математика ўқитишда асосий нарса ўқитувчининг маҳорати бўлиб, у хеч қандай таъриф ва тавсифга мухтож эмас, чунки бу санoатдир.Санoатни ўрганиш лозим, санoатни эгаллаш керак.Педагогик маҳоратни эгаллашдаги биринчи ва зарур босқичлардан бири математика ўқитиш услубиётини ўрганиш ҳисобланади.
3. Математика ўқитиш мазмуни ва вазифалари
Математика ўқитишнинг асосий мақсадлари қуйидагилар: умумтаълим, тарбиявий ва амалий мақсадлар.
Умумтаълим мақсадлари: талабаларга маълум математик билим, кўникма ва малакалар системасини бериш; талабаларга оламни ўрганиш математик усулларини эгаллашларига ёрдам бериш; талабаларни оғзаки ва ёзма математик нутққа ўргатиш;талабаларнинг таълим жараёнида ва ўз устида ишлашларида фаол билиш фаолиятини ошириш учун зарур билим,кўникма ва малакалар билан қуролланишга хамда қўллашлари учун етарли математик маълумотларни олишига эришиш.
Тарбиявий мақсадлари қуйидагилар: математика фанига бўлган турғун қизиқишни тарбиялаш; талабаларни ахлоқий, маънавий-маърифий, иқтисодий, эстетик ва экологик тарбиялаш ( масалан, мехнатга хурмат, бурч хисси, гўзаллик, зийраклик, ирода ва чидам ва х.к. хислатларни тарбиялаш; талабаларнинг математик тафаккур ва қобилиятларини ривожлантириш, уларда математик маданиятни шакллантиришдан иборат.
Амалий максадлари: олинган билимларни оддий хаётий масалаларни ечишга, бошқа ўқув фанларни ўрганишда қулай олиш кўникмаларини шакллантириш; математик асбоблар ва жихозлардан фойдалана олишга ўргатиш; билимларни мустақил эгаллай олиш кўникмаларини таркиб топтириш.
Талабаларга математикани ўқитишдан кўзда тутилган мақсадларни қуйидагича белгилайди:
талабаларнинг хаётий тасаввурлари билан амалий фаолиятларини умумлаштириб бориб, математик тушунча ва муносабатларни улар томонидан онгли ўзлаштирилишида хамда хаётга тадбиқ эта олишига интилиш;
талабаларда изчил мантиқий фикрлашни шакллантириб бориш натижасида уларнинг ақл-заковат ривожига, табиат ва жамиятдаги муаммоларни хал этишнинг мақбул йулларини топа олишларига кўмаклашиш;
инсоният камолоти, хаётнинг ривожи, техника ва технологиянинг такомиллашиб бориши асосида фанларнинг ўқитилишига бўлган талабларни хисобга олган холда олий таълим математика курсини уларнинг замонавий ривожи билан уйғунлаштириш;
ватанпарварлик, миллий ғурурни таркиб топтириш, ривожлантириш. Математика ривожига комус3.6ий олимларимиз кушган улкан хиссаларидан талабаларни хабардор килиш;
жамият тараккиётида математиканинг ахамиятини хис килган холда умуминсоний маданиятнинг таркибий қисми сифатида математика тўғрисидаги тасаввурларни шакллантириш;
ўқув жараёнини демократиялаштириш, гуманитарлаштиришга эришиш.
Давлат таълим стандарти: математикадан таълим мазмунининг мажбурий хажмини; талабаларнинг ёш хусусиятлари ва имкониятларини ҳисобга олган холда танланадиган ўқув юкламасининг юқори миқдоридаги хажмини; асосий йўналишлар бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар ва уларни бахолаш меъёрларини белгилайди.
Ёш авлодга хозирги замон фани янгиликларини, унинг мураккаб қирраларини ўргатиш билан бир қаторда ўтмиш меросимизни ўрганишга имконият туғдирилиши лозим. Ал-Хоразмий, Абу Наср Форобий, Ахмад Фарғоний, Абу Али Ибн Сино, Абу Райхон Беруний, Абул Вафо Бузжоний, Ғиёсиддин ал-Коший, Умар Хайём, Насриддин Ат-Тусий, Мирзо Улуғбекларнинг ва хозирги замон машхур ўзбек алломаларнинг математика фанига қўшган хиссалари хақида тушунча бериш мақсадга мувофиқ.
Математика ўқитиш мазмуни ва уни ташкил этиш бўйича меъёрий хужжатларга ДТС(1), ўқув режаси ва дастур киради. Улар математика ўқитиш мазмунини аниқлашни таъминлайди; хар бир талаба эгаллаши лозим бўлган кўникма ва малакалар хажмини белгилайди; дастурнинг ўқитиш асосий мақсадларига мос келишини ва талабалар математик тайёргарлигини таъминлаш учун етарлилигини аниқлаб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |