Режа: Концервациялаш тўғрисида умумий тўшунча


Музлатилган гўштни сақлаш



Download 29,1 Kb.
bet4/6
Sana20.02.2022
Hajmi29,1 Kb.
#461182
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
10. Вет сан маъруза

Музлатилган гўштни сақлаш
Гўшт музлатилгандан сўнг сақлаш камераларига ўтказилади. Бунда гўшт танаси ёки бўлаклари махсус паддонлар ёки стелажларга тахланиб қўйилади. Бунда гўшт тахламлари оралиғи масофаси девор ва полдан 30 см, совутиш батареяларидан 40 см, камера шифтидан (паталогидан) 20см, тахламлар ораси бир-биридан 15 см узоқликда бўлиши керак. Камерани ўртача ҳарорати -180С, ҳаво намлиги 95% ,ҳаво айланиши тезлиги 2-4 м/с бўлиши лозим.
Музлатилган тана ва ярим таналар мол, қўйники 10-12 ой, чўчқаники эса 8 ойгача сақланади.
Сақлаш вақтида гўшт миқдорини камайиши 0,16-0,22% биринчи чоракда, кейинчалик эса 0,2-0,32% ни ташкил қилади.


Музлаткичлардаги гўштни ветеринария санитарияси
назорати ва экспертизаси
Гўшт ва гўшт махсулотлари сақланадиган музлаткичларда тўхтовсиз ветеринария-санитария назорати ўрнатилиши лозим. Музлатгичга махсулотларни яъни партияси олиб келинганда қуйидаги ҳужжатлари бўлиши керак;

  1. Ветеринария маълумотномаси форма - №2

  2. Лабаратория текширишлари натижалари бўйича гувохнома.

Агар ветаринария маълумотномаси махсулотда бўлмаса, унда алохида камерага жойлаштирилиб, тўлиқ экспертиза текширишлари ўтказилади.
Маълумотномада чўчқа гўштини трихинеллеза текшириш кўрсатилмаган бўлса, унда бу текшириш тўлиқ ўтказилади. Олиб келинган от гўшти маълумотномасида сўйишдан олдин отларда малленизация ўтказилгани тўғрисида кўрсатилмаган бўлса ва кейинчалик ҳам аниқлик киритилмаса унда махсулот утилизацияга жўнатилади.
Музлатгичга олиб келинган маҳсулотларни танланган 10% дан текшириш учун намуна олинади. Агар текшириш натижаларида стандарт талабларидан биронта ўзгариш сезилса, унда махсулотни ҳаммасидан текшириш учун намуна олиниб текширилади.
Ветеринария ходими олиб келинган тана гўштларини аввалам бор тамғаланганлигини кўради, ундан сўнг сўйиш ва қайта ишлашни сифатли ўтказилганлиги текширилади, гўштни термик ҳолати аниқланади ва органолептик кўрсаткичларига эътибор берилади. Зарур ҳолатларда намуна қайнатилади ва лабаратория текширишлари ўтказилади. Ветеринария ходими томонидан ўтказилган текширишлар тўғрисида далолатнома тузилади ва рўйхатга олиш журналига ёзилади. Сўнг олиб келинган гўшт махсулотларини сақланиш муддати белгиланади.



Download 29,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish