Режа: кириш. I-боб. Болалар нутқини ривожлантиришнинг назарий асослар


III-БОБ. БОЛАЛАР НУТҚИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ШЕЪРИЙ АСАРЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ



Download 56,64 Kb.
bet5/6
Sana21.02.2022
Hajmi56,64 Kb.
#42163
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
БОЛАЛАР НУТҚИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ДИДАКТИК ТАМОЙИЛЛАРИ диплом иши учирмела

III-БОБ. БОЛАЛАР НУТҚИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ШЕЪРИЙ АСАРЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

  1. Шеър хотирасини мустаҳкамлаш ва нуткини ривожлантириш омили сифатида.

  2. Шеърий асарлар воситасида болалар нутқи устида ишлаш.

3.1.Болалар учун ёзиладиган хар қандай бадий асар уларнинг ёш хусустятларига, савияларига мос бўлиши улар қалбида чуқур ўй-фикрлар уйғатиши, ёрқин оброзлар ва юксан ғояларга бой бўлиши уларнинг улкан ва порлоқ ишларига илхомлантириши зарур. Энг муҳими мавзулар тушунарли, содда ва қизиқарли тилда ёритилиши лозим.
Болалар нутқини ривожлантиришда шеърий асарлар иймон эътиқодли комил инсон сифатида ва ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда мустақил мамлакатимизнинг қудратли қуролидир.
Фақат чинакам бадий асарларгина болаларга кучли таъсир кўрсатиб, ана шу юксак талабларга жавоб бера олади. Шу сабабли бўндай шеърий асарлар педогогик ва психологик нуқтаий назардан ҳам алоҳида касб эътади.
Яхши, аниқ равон образли, бой тил билан ёзилган шеърий асар ёувчининг ёки шоирнинг мақсад ва фикрларини ўқувчиларга тез ва осон етказади.

Равон ва содда билан ёзилган шеърий асар ёш болаларнинг нутқига ҳам катта таъсир кўрсатади, сўз бойлигини оширади.


Шеърий асарларда болаларнинг беғубор дунёси, қизиқишлари, ўйин ва ўйинчоқлари, ота-онага, Ватанига муҳаббатлари, йил фасллари, ўсимликлар ва жонзотлар олами каби мавзулар акс эттирилган. Шеърий асарлар болаларнинг ҳис туйғулари шаклланишида, маънавий-ахлоқий, бадий-эститик тарбиясида алоҳида аҳамиятга эга. Бизнингча, болаларга шеъриятни тақдим этишнинг энг муқобил йўли – бу шеър руҳини англаган ҳолда жозибали тарзда ўқишдан иборат. Ички ҳаяжон билан ўқилаётган шеър бола руҳиятига чуқур таъсир этади, уни ҳаяжонлантиради, унга шодлик ва қувонч бағишлайди. Демак тарбиячи болаларга ўқиб беришдан олдин ўзи ўрганиб чиқиб, ундаги оҳангдорлик, мусиқийликни вижудга келтирувчи ритм ва қофияларни бадий усул ваа воситаларини ўрганиб чиқиши лозимдир. Чунки юксак маҳолат билан ёзилган шеърий асарларда қулланилган турли турли бадий усул ва воситалар мавзуни яънада таъсирчанроқ теранроқ ва аниқроқ ифодалашга шеърий мисралардаги жозибадорликни таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Шеърни эмоционал таъсир кучини орттиради.
Тарбиячи болалар шеъриятида энг кўп ўчрайдиган бадий тасвир воситаларидан жонлантириш ва ўхшатишларга алоҳида эътибор қаратиши лозим. Зеро кичкинтойлар табиатга хос бўлган характерли хусусият ҳам уларнинг теварак-атрофдаги ҳамма нарсани жонли ва ҳарактерли ҳаракатда деб ўйлашларидир. Болалар шеърлари кичкинтойлардаги ана шу хусусиятларга ассланиб, уларга таниш бўлган нарсаларни жонлантириш усули орқали бадий образини яратадилар. Масалан Р.Фвйзнинг “Бодиринг”, А.Обиджоннинг ҳайвон ва паррандалар, мева-сабзаводлар ҳақидаги кўплаб шеърлари, Т.Адашбоевнинг “Куз” шеъри ва бошқаларда жонлаштириш усули қўлланган.
Тарбиячи шеърни ифодали ўқишда ана шу томонларга диққат қилиб, тўхтамларга риоя этиб, овозини баланд, паст, майин, сокин қувноқ пардаларда айтишга: қандай (оҳиста, тез) суратларда ўқишигача аниқлаштириб, олган бўлиши керак. Бундан пухта тайёргарлик билан ўқилган шеър яънада жозибалироқ эшитилади, болалар руҳиятига чуқур таъсир этади, уларга завқ бағишлайди. .
Тарбиячи болалар шеъириятига кўп учрайдиган яна бир бадий тасвир воситаси-ўхшатишга катта аҳамият бериши керак. Чунки, шеърда қўлланилаётган ўхшатиш ва жонлантиришлар орқали тасвирланаётган бади детал янада ойдинлашади. Масалан Т.Адашбаевнинг “Насибанинг олмаси” шеърида:
Насибанинг олмаси,
Тушиб кетди ариққа.
Тўтқич бермай ўйнайди.
Ўхшаб олтин балиққа, - дейилади..
Келтирилган парчадан кўриниб тўрибдики, шоир сувда оқиб кетаётган олмани оддий балиққа эмас, балки олтин балиққа ўхшатаяпти. Тасаввур қилинг агар шоир ўз шеърида оқиб кетаётган олмани шунчаки оддий балиққа ўхшатганида, бола фақат тутқич бермай оқиб кетаётган олманинг қандай рангда эканлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмасди.. шоирнинг маҳорати шундаки, у олмани олтин балиққа ўхшатган, натижада бола кўз ўнгида сувда олтин балиқдай чиройли рангларда товланиб тутқич бермай ўйнақлаб оқиб кетаётган олма яққол гавдаланишга туртки бўлган ва айни пайтда бу ўхшатиш шеърга шўхчан рўх олиб кирган. Болалар бу нарсани хаёлий фикрларида шу нарсаларни акс эттиришади, ҳис қилишади.
Бундан кўриб турибмизки болалар ўз фикрларини хотираларида сақлаб қолган ҳолда, оғзаки нутқларида акс эттира бошлашади. Бунда фикрлаш қобилияти кенгаяди, нутқи равонлашади.
Мактабгача тайёрлов гурух болаларига А.Обиджоннинг “Капалак қўшиғи” шеърини ёдлаш тавсия этилади. Шуни алоҳида айтиб ўтиш керакки “Капалак қўшиғи”-ўзбек болалар шеъриятидаги энг гўзал шеърлардан бири ҳисобланади.
Шоир Капалакнинг бадий тимсолида болани табиатга нисбатан бефарқ бўлмасликка, табиат гўзалликларини кўриб, ҳис этиб, ундан завқланишга ундайди ва шу тариқа табиатга нисбатан эстетик туйғуларни шакллантиради. Шбу шеърда жонлантириш ва иккита ўхшаш воқеани ёнма-ён тасвирлаш усулларидан самарали фойдаланилган.
Болалар боғчасида болаларга шеър ёдлатишнинг асосий мақсад ва аҳамияти уларда шеъриятга боғланган муҳаббатни, бадий дидни тарбиялаш, роизиянинг энг яхши намуналарини идрок этишни шакллантиради.
Шунингдек, болаларга эстетик тарбия беришда ҳам шеър ёд олишданинг аҳамияти бениҳоя каттадир.
Болалар боғчасида таълим-тарбия дастурида ёд олдириш лозим бўлган шеърларнинг рўйхати берилган. Бу шеърлар болалар ҳаётидан олинган бўлиб, улар қувноқ ўйинлар ўйинчоқлар, уй ҳайвонлари , табиат тўғрисидаги шеърлардир. Шеър ёд олишда тарбиячининг олдида бир қанча вазифалар туради:

Download 56,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish