Тарбиячи нутқида қўйиладиган асосий талаблар қўйидагилардир.
Нутқ товуш томонининг тўғрилиги. Агар тарбиячининг нутқи аниқ бўлса, жумлаларни, сўзларни ва ҳар бир товушни аниқ таллафуз этса, болалар она тилининг товуш томонини муваффақиятли ўзлаштира оладилар.
Кўп ҳолларда айрим тарбиячилар товушларни ноаниқ талаффуз этадилар, сўзининг таркибидаги айрим товушларни тушуриб кетадиганлар, товушлар ўрнини алмаштирадилар.
Адабий тил нормаларига мувофиқ тўғри талаффуз. Тарбиячи адабий тил нормаларига амал қилиши, ўз нутқида турли маҳаллий сўзларни иўлатмаслиги, сўз урғуларини тўғри ишлатиш лозим.
Нутқнинг интанацион-ифодавий воситаларидан тўғри фойдаланиш. Нутқда фикрлар, хис-туйғуларни аниқ ифода этиш лозим.Бунда фақат сўзлар ёрдамидагина эмас, балки нутқнинг интанатцион-ифодавий воситаларидан: овоз кучи, темп, тўхташ, ритм, урғу ва ҳокозолардан фойдаланиш орқали эришилади.
Тарбиячининг шеър, эртак ва ҳикоялар ўқиб бераётганда ушбу воситалардан фойдаланиш болалар асар мазмунини яхши тушуниб олишлари ва она тилининг гузаллигини ҳис этишларига ёрдам беради.
Тарбиячининг бир хил оҳангдаги нутқи кичкинтойларни зериктиради, асар мазмунига бўлган қизиқишини сусайтиради. Бундай нутқни эшитишдан зериккан бола бошқа нарсаларга чалғийди, сўнгра тарбиячининг нутқига бутунлай қулоқ солмай қўяди.
Тарбиячи нутқининг жўшқин, интанацияга бой бўлиши. Шошилиб гапириш сўзлар таркибидаги товушларни ноаниқ талаффуз этилишига сабаб бўлади. Шунинг учун болалар нутқий мулоқотда бўлганда шошилмасдан, ўртача теипда (тезликда) гапириш керак. Бундай темпда гапириш нутқнинг аниқ бўлишини таъминлайди, аксинча, тез темп нутқнинг тузилишига сабаб бўлади, уни идрок қилишни қийинлаштиради.
Тарбиячи овоздан тўғри фойдаланиши лозим. Ҳаддан ташқари баланд гапириш болаларни чарчатади. Агар овоз паст ва кучсиз бўлса, болалар машғулотда зерикадилар.
Тарбиячи нутқининг аниқ, оддий бўлиши, зикрлар изчиллик билан бир-бирига боғланиб, тушунарли ифодаланиши. Болалар тарбиячидан, катталардан товуш ва сўзларни тўғри талаффуз этишни ўрганибгина қолмасдан, балки тинглаган эртак ва ҳикояларининг мазмунини аниқ, қизиқарли тарзда қайта ҳикоя қила олишга, теварак-атрофни куузатиш натижасида олган таассуротларини сўзлаб беришга, ўз фикрларини кетма-кетлик баён этишга, хулосалар қилишга ҳам ўрганадилар.
Нутқда билдирадиган мазмунни болаларга тушунарли, қизиқарли, боғланган ҳолда етказа олиш тарбиячи нутқининг зарурий хусусиятларидан ҳисобланади.
Тарбиячи фикрини кетма-кетлик билан баён этиш, ўз нутқини тушунарсиз сўзлар, мураккаб ва узун жумлалар билан қалаштириб ташламаслиги керак. Агар тарбиячининг нутқи қиска жумлалардан иборат бўлса, уни болаларосон ўзлаштирадилар. Аксинча, нутқдаги жумлалар уўзундан узоқ бўлса, нутқнинг мазмунини тушуниб олиш жуда қийин бўлади.
Тарбиячи луғатининг бой бўлиши. Тарбиячи ўз нутқида сўзларни тўғри ва аниқ ишлата олса, у ҳолда унинг нутқи болаларга тушунарли бўлади. Ўзбек тилининг луғати жуда ҳам бой, у доимо янги сўлар билан тўлдириб борилади, истеъмолдан чиққан сўзлар йўқолиб боради. Тарбиячи болалар билан нутқий мулоқотда бўлганда, уларнинг ёшини ҳисобга олиб, она тилининг луғат бойлигидан кенг фойдаланмоғи лозим.
Сўзларни тўғри танлаш тарбиячи нутқини ифодали, мазмунли бўлишини таъминлайди.
Янги сўзларни ишлатишга жуда эхтиётлик билан ёндашиш керак. Бунда ушбуларни ҳисобга олиш лозим.
Биринчидан, боланинг ёшини ҳисобга олиб сўз танлаш;
Иккинчидан, доимо янги сўзларни луғатига киритиш, луғатида бор бўлган сўзларни фаоллаштириш, уларнинг аҳамиятини тушунтириш.
Хулоса қилиб айтганда, тарбиячининг ҳикояси тўлиқ, чиройли, сўзлари тўғри танлаб олинган, грамматик томондан тўғри шаклланган, мазмунли ва ифодали, мантиқан боғланган бўлиши керак.
Тарбиячи ҳикоя қилиб беришда синонимлардан, ўхшатишва ҳикоя сўўзлардан фойдаланиш зарур. Бу тарбиячи нутқининг ифодали, жозибали, мазмунан бой бўлишини таъминлайди. Шунингдек, тарбиячи ўз нутқида халқ оғзаки ижодидан (мақол, матал, тез айтиш, топишмоқ ва ҳ.к.) фразеологик сўзлардан ўринли фойдаланиш керак.
Тарбиячи нутқининг самимий бўлиши. Тарбиячи болалар билан ишлаш жараёнида нутқининг қуйидаги жиҳатларига эътибор бериши лозим:
Она тилидаги ҳамма товушларни тўғри талаффуз этиши, нутқидаги камчиликларга бартараф этиш.
Соф, аниқ-равшан нутққа эга бўлиши, яъни диксяси яхши бўлиши.
Нутқида адабий талаффуздан (сўзлардан) фойдаланиши, яъни орфоэпикнормаларга риоя қилиши.
Баён этиладиган фикрларнинг мазмунига қараб интонатция воситаларидан (овоз кучи, темпи, урғу, тўхтам, ретм, темп, оҳанг) тўғри фойдаланишга ҳаракат қилиши.
Болалар билан нутқий мулоқатда бўлганда енгил, секин темпдаги, ўртача баланд овоздаги нутқдан фойдаланиши.
Болаларнинг ёшига қараб ҳикоя матнининг мазмунини баён этишда синоним, омонимлардан ва киноя сўзлардан, халқ оғзаки ижодиётининг намуналаридан фойдаланиши.
Нутқнинг грамматик томонига эътибор берган ҳолда фикрини изчиллик билан, бир-бирига боғлаб баён этиши.
Болалар билан сўзлашганда баланд тонда гапирмаслик, қўпол сўзлардан (адабий тил нормаларига тўғри келмайдиган, мантиқсиз сўзлардан) фойдаланмаслик.
Тарбиячининг ўз нутқини такомиллаштириш устида ишлашининг зарурлиги.
Нутқдаги камчиликларни ўз вақтида бартараф этмаслик натижасида йиллир ўтиши билан бу нуқсонлар мустахкамланиб, кишилар уни снзмай ҳам қолади.
Нутқида камчилиги бўлган тарбиячи болалар билан ишлаши мумкин эмас.
Кўпчилик катталар нутқидаги нуқсонларни бартараф этиш мумкин эмас, деб ҳисоблайдилар. Лекин бу фикр тўғри эмас, ўз нутқи устида доимий ва қатъий ишлаган тарбиячи нуқсонларини бартараф этиш мумкин. Айниқса, тарбиячи ўз нутқида сирғалувчи (с, з), шовқинли (ш, ж, ч), сонар (л, р) товушлар талаффузига эътибор бериши керак. Агар товуш талаффузига нуқсони бўлса, артикулатсия аппарати аъзоларининг ҳаракатига, товуш талаффузини такомиллаштиришга ёрдам берувчи машқларни бажариш керак. Бунинг учун махсус адабиётлардан фойдаланиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |