Режа: кириш. I-боб. Болалар нутқини ривожлантиришнинг назарий асослар


Ўқилган шеърни ҳамма болалар эсда сақлаб қолишларига эришиши. 2



Download 56,64 Kb.
bet6/6
Sana21.02.2022
Hajmi56,64 Kb.
#42163
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
БОЛАЛАР НУТҚИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ДИДАКТИК ТАМОЙИЛЛАРИ диплом иши учирмела

1. Ўқилган шеърни ҳамма болалар эсда сақлаб қолишларига эришиши.
2. Болаларда шеърга нисбатан қизиқиш ўйҳатиш ва мустаҳкамлаш.
3. Шеър мазмунини ва ундаги айрим қийин сўзларнинг маъносини тушуниб олишларига ёрдам бериш.
4. Тингловчилар олдида шеърни ифодали айтиб беришга ўргатиш.
Тарбиячи болалар билан шеър ёд олдириш машғулотини ташкил этишдан аввал гуруҳдаги болаларнинг қайсиси тез, қайси бирлари секин, қайсилари пўхта, қайсилар бўш ёд олишларини аниқлаб олиши керак.
Болаларни шеърни ифодали айтиб беришига ўргатишга алоҳида аҳамият бериш лозим. Тарбиячи суҳбат вақтида болаларга байрамлар ҳақидаги шеърларни севинг ифодаси билан куз ҳақидаги шеърларни эса бироз ҳамгин оҳангда айтилиш сабаблари тушунтирилади.
3.2 Шеърни нутқ ўстиришга доир бир неча машғулотларнин иккинчи қисмида, эрталабки ва кечки саотларда такрорлаш режалаштирилади. Ҳар қандай шеърни эрта тонгда ёд олсак хотирамизда қолади. Чунки мия кечасидам олиб, эрталаб топ-тоза бўлади.
Шунинг учун болажонларга ҳам эрталаб шеър ёд олдирсак улар хотираларида эслаб қоладилар. Тарбиячи шеър ўқиётганда нафақат ўз ҳаттоки болажонлар ҳам шеърнинг ички дунёсига кириб келишлари керак. Масалан: Сабзавотларни, ўт-ўланларни, она-юрт ҳақидами ва ҳакозолар. Шундагина улар шеърга қизиқишади ва уни ҳис қилиб, тарбиячи билан биргаликда жўр бўлган ҳолда у билан такррлаб айта бошлашади. Бундан кўриниб турибдики ҳам хотираси мустаҳкамланади. Тарбиячи шеърнинг ана шундай нозик бадий томонларини алоҳида аҳамиятга олса, шеърий мисраларни, оброзли ўхшатиш ва жонлантиришдарни чуқур англаб, қалбдан ҳис этиб, жозибали тарзда ўқиб бера олса, шубҳасиз, болаларнинг шеъриятга қизиқишлари ортади, ўзбек тилининг гўзаллигини ҳис этадилар, бадий-эстетик дидлари ривожланиш билан бирга, уларнинг луғат бойлиги кенгаяди, нутқи шаккланади, ифодали ўқиш йўлларини осонлик билан эгаллайдилар. Иншоолло, гўзалликни кўрадиган, қалбдан ҳис этадиган унга интиладиган бўлиб қоладилар.
Тарбиячи нафақат шеър достнлардан ҳам фойдаланишлари мумкин.
Ўзбек халқ достонлари ҳақида илк тушинча бериш ўрта гуруҳдан бошланади. Яъни ўрта гуруҳга “Алпомиш”, катта гуруҳга “Ширин ва Шакар” ва мактабгача тайёрлов гуруҳга “Рустамхон” достонидан нарса ўқиб бериш тавсия этилган. Ҳар уч гуруҳга ҳам болаларга машғулот бошланмасида халқ достнлари ва халқ бахшилари ҳақида тушунчалар бериш, бахшилар томонидан куйланган достонлардан(касита ва дискда) парча тинглашназарда тутилади. Ҳар бир гуруҳда машғулотлар (Оддийдан мураккабга томон) аста-секин кенгайтирилса, бир-бирини тўлдириб борилса, шўбҳасиз, бола достон ҳақида маълумотга эга бўлади ва худди эртак ва ҳикояларга қизиққандек, достон жанрига ҳам қизиқиши ортади. Уларда ифода этилган гўзал маънолардан барҳаманд бўлади. Достондан олинган парчаларни кичкинтойлар қалби ва онгига етказишда қўйидагиларга риоя қилиш кутилган натижа беради. Маълумки эртаклар фақат шеърий усулда ёзилади. Халқ достонларининг нутқ қурилмаси эса шеър ва насрий нутқ қурилмасидан ташкил топган. Шунинг учун агар халқ достонидан маъноларни болаларга етказишда сўзлаб бериш усулидан фойдаланса, унда достоннинг асосий хусусиятларидан бири воқеаларнинг шеърий ва насрий нутқ қурилмасидан ташкил топган. Шунинг учун агар халқ достонидаги маъноларни болаларга етказишда сўзлаб бериш усулдидан фойдаланса, унда достоннинг эртакдан фарқи қолмайди. Демак, достоннинг асосий хусусиятларидан бири, воқеаларни шеърий ва насрий нутқ усулларида тасвирланишини сақлаш мақсадида уни ифодали тарзда ўқиш лозим. Айниқса, шеърий матндаги қофия, саж, вазн, такрорий сўзларга алоҳида эътибор бериш, мазмуни оҳнг воситасида ифода этиш керак. Достонга хос хусусиятлардан яна бири унинг наср усулдида битилган ўринларда кўринади. Унда жумлаларички қофия-саж, вазн каби бадий ифода воситалар ёрдамида бир-бири билан мантиқан боғланади. “Алпомиш” достонидан олинган қўйидаги парчага диққат қилайлик, “Болалар кундан-кун, ойдан-ой ўтиб, бирдан иккига кириб, иккидан учга кириб, тили чиқиб элга энгандан кейин тутиб, учовини ҳам мактабга қўйдилар”. Келтирилган парчадан кўриниб турибдики, достоннинг наср қисми ҳам маълум ўлчовга бўйсунган. Демак, тарбиячи ифодали ўқиш жараёнида ана шу улчов, қофия ва саж восилари туфайли юзага келган мусиқийликни сақлаб, тиниш белгиларига тўхтамларга риоя қилиб ўқиса, тингловчи- болаларнинг бутун диққати бир нуқтага тўпланади, улар воқеалар мазмунини тушуниб, қизиқиш билан тинглашадилар.
Шу ўринда машғулот жараёнида ўтказиладиган жисмоний дақиқа ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз. Маълумки жисмоний дақиқа ҳамма йўналишлар бўйича ўтказиладиган машғулотнинг узвий бир қисми ҳисобланилади. Шу маънода бадий адабиётда машғулотлар жисмоний дақиқага алоҳида эътибор берилади. Масалан бадий адабиётда машғулотлар жисмоний дақиқа ўтказишда Ҳ.Ёқубовнинг “Қор” шеърига бағишланган машғулотда “Қор парчалари”, Я.Саъдуллаеванинг “Ассалому алайкум” ҳикоясига “Куйлаётган сув”, Ф.Файзнинг “Кузда” шеърига “Шамол ва барглар” А.Обиджоннинг “Капалак қўшиғи” шеърига “Капалак уйғонди” ва бошқа мавзуни жисмоний ҳаракатлар матни тавсия этилган.
Тарбиячи бу мавзули ҳаракатларни яхшилаб ўзлатириб, сўзларини аста гапириб, ҳаракатларини кўрсатиб борса болалар уни божонидил бажарадилар.
Болаларнинг таниш мавзу асосида биргаликда жисмоний ҳаракат қилишлари мароқли бўлишидан ташқари уларни қувонтиради, фаоллаштиради, асарни қайта идрок этади. Оброзлар руҳини ҳис этадилар ва хотираларида сақлаб қоладилар.
Хуллос тарбиячи машғулотнинг асосий қисмида болаларни ақлий салоҳиятини ошириш маънавий ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш масаласи томонга қанчалик тўғри йўналтира олса бадий асар ёки шеърни ифодали ўқиш, сўлаб беришмаҳоратини пухта эгаллаб яъни илғор педагогик усуллардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилса, машғулот самарадорлиги шунчалик юқори бўлади.
Маълумки шеърий асарларга бағишланган машғулот бошланмасида ҳам икки усул қўлланилади.
Биринчи усулда машғулот шеърни ифодали ўқишдан бошланади. Бу педогогик усулининг ижобий томони болаларнинг диққати бевосита шеърга қаратилган. Бола шеърий оҳангдаги жозибани мусиқийликни дарҳол ҳис қилади. Аммо шуни унутмаслик керакки, бу усул қулланилганда кичкинтойлар шеър оҳангига эътибор берган ҳолда, мазмунига маъносига ҳам аҳамият берадилар.
Мактабгача таълим мусассасаларида бадий адабиёт машғулотларида бадий адабиёт машғулотларида асосан иккинчи усул қўлланилади. Иккинчи усулда қисқа кириш сўздан сўздан сўнг шеър ўқилади. Бу усулда ҳудди насрий асарларнинг бошланмасидаги каби шеърий асарларга бағишланмасидаги каби шеърий асарларга бағишланган машғулот бошланмасига ҳам маълум мақсад юклатилади. Кичик гуруҳларга машғулот бошланмаси шеър акс этаётган мавзуга яқин, болаларга таниш воқеа ҳақида қисқа болалар дунёқарашига мослаб, содда тарзда савол жавоблар таъбир жоиз бўлса, шеърга қисқагина кириш қилинади. Агар болаларга шеър ёқиб қолса болалар яна қайта ўқиб беришини илтимос қилади. Бола шеърни тарбиячи билан бирга айта бошлашади.
Қизиқиш билан уни ҳис эта олиши билан бирга бола ўз хотирасида шеърни ёд олади, уни қайта-қайта атиш орқали нутқини янада ривожлантиради.
Болаларга шеър бўйича берилган ҳар қандай саволни ҳудди эртак ва ҳикоялар каби билиши керак. Шеър ифодали ўқилгач уни таҳлил этиш маъносида дарҳол савол берилса, шубҳасиз, шеърдаги бир бутанлик йўқолади, у гуё қисмларга бўлиниб кетади ва ўз-ўзидан бадийликка путур етади, оддий воқеага айланиб қолади. Шунинг учун бола ифодали тарзда ўйилган шеърни бир неча бор эшитиб, ўзлаштириб олгандан сўнгина савол бериш керак.
Болаларни ўртача темпда гапиришга щргатиш жуда муҳимдир.
Бунинг учун тарбиячи қуйидаги усуллардан фойдаланиши керак: огоҳлантириш (“Мен тушунмадим, сенга нима берай, секинроқ айт”), боғланган нутқ (“Кел, қўғирчоғингни биргаликда аллалайлик: “Алла-алла-ё, алла Лолахон ухласин”) ва бошқалар. Натижали усул- бу матнда куйи бўлган ҳаракатли ўйинлар ва нутқни ҳаракатлар билан боғлашдир. Масалан бола номидан таниш шеър айтилади, бу вақтда айиқ ўйинчоқни стол усти бўйлаб лапанглаб юради. Айиқнинг лапанглаб юриши ҳаракати бола нутқининг темпини бир қолипга тушишига ёрдам беради. Шошилиб гапирганидан бола мазмуни ҳаракатлар билан боғлиқ бўлган шеърни айтиб беришини таклиф этиш мумкин. Масалан, Эргаш Ёндашнинг “Қўғирчоқ” шеърини ҳаракт кўрсатиш билан (Қўғирчоқни бағрига босади, соқини силайди, бўйини кўрсатади, кўйлакчасини кўрсатади, қўғирчоққа кийдиради)айтиб берилади. Ҳамма гуруҳларга нутқ темпини тарбиялашда ашула асоасида айтилади. Одатдагича ривожланган болаларда нутқ ритмида (оҳонгларида, вазнида) кескин бузилишлар кузатилмайди. Бу бузлишлар кўпинча нафас олишга ва чиқаришда қийналадиган, керакли сўзни тез танлаб, олмаслигидан келиб чиқади. Тарбиячи ёки педагог маъноли (таъсирли) ўқишига тақлид қилиш орқали боалар бадий асар ёки шеърни оҳангини вазнини ҳис этиш, ажратишга яъни шеър оҳангини, машқни бошқаларнинг оҳангини, машқни бошқаларнинг оҳангини ҳис этишга ўрганадилар. Юқорида кўрсатилган усуллардан болалар овозининг турли сифатларини кучини, баландлигини шакллантиришда ҳам фойдаланилади.
Педагог баҳор фаслига мослаб, З.Диёрнинг “Бинафша” шеърини ёд олиши мумкин. Авваломбор тарбиячи бинафша баҳор фаслининг элчиси эканлигини тушинтириб бериши керак. Шеърнинг мазмунини тушинишига унда акс этган кўтаринки руҳдан, қувноқ оҳангдан севинч, шодликдан таъсирланишига ундаш. Болаларга шеърни ўқиб беришдан олдин бинафша гулини гулдонга солиб болаларга кўринмайдиган жойга қўйиш. Сўнгра эса ҳозир ўлкамизда қайси фасл? Бу фаслда об-ҳаво қандай бўлади? Қандай гулларни баҳорнинг элчиси деймиз? Бинафшаларқаерда очилади? Сиз у гулни кўрганмисиз? Деб у гулни кўрсатади. Болалар жавобидан сўнг уларга баҳор фасли ҳақида маълумот беради.
Баҳор фаслида ҳамма ёқ чиройли либосга киришини, боғларда қушлар сайрашини, капалаклар гулдан-гулна қўнишини айтади. Баҳор элчиси бинафша, лола очилади. Ҳамма боғларда дала ва адирларда гул тергани чиқишади. Баҳор фасли, гуллар, ҳақида шоирлар шеърлар ёзишган. Мана, болалар шоир ЗафарДиёр ҳам бинафша ҳақида шеър ёзган.
Тарбиячи шеърни ёддан ифодали интонация билан айтиб беради. Болаларнин ёдида қолиши учун савол-жавоблар ўтқазади. Кимнинг эсида қолди ва айтиб беради деб сўрайди. Сўнгра тарбиячи шеърни яна бир маротаба ўқиб беради. Бунда болалар тарбиячи билан биргаликда у билан бирга шеърни айта бошлашади. Бундан кўриниб турибдики ҳам бола хотираси мустаҳкамланади ва нутқи равонлашади.
Бир ярим ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларда нутқни тушиниши тез ривожланади, луғат тўплами кескин ортади, сўзлар таркиби такомиллашади. Улар аввал товуш бирикмаларини сўзларни сўнгра оддий жумлаларни унча катта бўлмаган шеърларни осонлик билан такрорлайдилар. Агар 2 ёшли бола ўз нутқида 2-3 сўздан иборат жумлаларни ишлатган бўлса, 3 ёшда улар ўз нутқида 3-5 ва ундан ортиқ мураккаб сўзларни ишлата бошлайди: овоз ва ортикулатция арра гаплари, товуш талаффузи, эшитиш идкори жадал ривожланади. Болаларда яхши аниқ тўғри, маъноли нутқнинг товуш маданиятини ривожлантиришборасидаги ишлар илк ёшдан бошлаш керак 2-3 ёшдаги бўлган болаларда нутқ билан ўтказиладиган машғулотлар ҳафтада 1 маротаба ташкил этилади, давомийлиги 15 дақиқа. Бу машғулотлар турли ҳайвонларнинг овоз чиқарадиган буюмларнинг овозига тақлид қилиш, ушбу овозга тақлид қилиш ашула, ҳазиллар, кичик шеърлар ва ҳикоялар киритиш йўли билан ўтказилади. 5-7 ёшгача бўлган болалар учун ойда бир маротаба (5-8 дақиқа) махсус машғулотлап ўтказилади.
Дастарда ўрта гуруҳдан ьошлаб болаларга Ватан мавзусига оид шеърлар ёд олиш ва ифодали ўқиш тавсия этилади. Ватан мавзусидаги шеърларга бағишланган машғулотларда болаларга она-юртга бўлган меҳр-муҳаббатимиз ҳақида тушунчалар берилади, улар қалбида муқаддас Ватанимизга бўлган муҳаббатни шакллантириш, ривожлантириш кўзда тутилади. Ватан тушунчаси уларга тушунарсиз бўлмаслиги учун улар ҳис этадиган нарсаларга боғлиқ нарсалар билан тушунтириш керак. Жумладан ҳар бир кичкинтой энг яқин, энг азиў инсон бу она-Ватан деймиз. Чунки Ватан бизга онамиздек азиз ва қадирдан. Келинглар биргаликда қайтарамиз деб шеърни ифодали ўқиб бериш керак. Она-Ватанимиз-Ўзбекистон эканлигини, болажонларимиз билан олишади. Улар хотираларида Ватанимиз-Ўзбекистон эканлигини ёдда сақлаб қоладилар.
Тарбиячи шеърни асарларга бағишланган суҳбат мунозараларда ҳам бор маҳоратини ишга солиши, шоир айтмоқчи бўлган фикрини болалар қалбига ўта назокат билан етказиш лозим. Тарбиячи суҳбат-мунозаларда ҳамма бола қатнашишга эришиши керак. Ҳамма болани фаол иштирокини таъминлаши, ҳар бир савол юзасидан икки-уч ва ҳатто тўрт-беш боланинг жавобини тинглаши, болаларни фикрларини эткин, равон айтишларига эътибор бериши лозим. Шеърий асарлар таҳлилига бағишланган суҳбат-мунозаралар аниқ масқадга йўналтирилиб, қизиқарли ташкил этилса, шубҳасиз болалар санъаткорлик билан ёзилган шеърлардаги маъноларни теранроқ англай бошлайдилар, уларнинг интилектуал қобилияти, дунёқараши янада шаклланади, мустақил фикрлашга, фикрларини аниқ равон баён этишга ўрганадилар. Бу эса ўз навбатда “болаларни келажакда маданиятли, саводли китобхон сифатида шакллантиришларида катта аҳамиятга эга бўлади шубҳасиз.
Хуллас, кичкинтойлар бадий сўзнинг қудратини илк бора оилада боғчада ҳис этадилар, билиб оладилар. Агар мактабгача таълим муассасаларида бадий тарбия тўғри ташкил этилса, бадий пишиқ асарлар ифодали ўқиб ва сўзлаб берилса, болалар мактаб остонасига қалбларида адабиётга бўлган катта қизиқиш, катта ҳавас билан қадам қуядилар. Бу қизиқиш уларни ўқувчилик йилларида бадий адабиёт билан ажралмас дўст бўлишига олиб келади. Бу бўстлик эса ёш авлодни юксак салоҳиятли, маънавий баркамол инсон бўлиб етишишига муҳим хизмат қилади. Кичкинтойларимизда нутқни ривожлантиришда (луғатини бойитиш, грамматик тўғри нутқни шакллантириш, бадий адабиёт билан танишиш, бошланғич саводга тайёрланиш) ва ҳакозаларга катта эътибор беришимиз лозимлигини билиб олади.
Мактабгача тарбия ёшидаги болалар атрофдаги кишилардан тақлид қилиш йўли билан турли грамматик шаклдаги сўзларни билиб олдик. Бироқ нутқнинг грамматик тузилишини ўзлаштириш мураккаб ва узоқ давом этадиган жараёндир. Болаларни мактаб таълимида тайёрлашда, яъни уларнинг нутқ малакаларини такомиллаштиришда оғзаки нутқнинг ўрни жуда катта аҳамиятга эга. Бунда адабиёт йўналиши катта ўринга эга эканлигига яна бир марта амин бўлдик. Шеър инсонни ички, гўзаллигини, ҳисларини яққо намоён қилади. Буни болаларга кичкиналигидан уларга онгига, хотирасига такомиллаштирсак, уларни хотиралари мустаҳкамланади ва нутқи янада равон бўлишига эришамиз.
Бундан кўриниб турибдики шеър хотира ва нутқ ривожаланишига унинг ўрни катта аҳамиятга эга экан. Ватанимизга шоирлар, адиблар, ёзувчилар жуда зарур.



1

Download 56,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish