АқРi*lқQ*ΔН
Бу ерда: ΔН – «у» нуктани «х» нуктага нисбатан баландлиги ΔНқLSinα.
Киялик бурчаги 60 дан ортмайдиган жойларда Sinα деярли tgα ёки йўлнинг “х” “у” кисмида киялик киймати (i) га тенг бўлади.
Демак РilқQ*li ёки РiқQ*i, яъни текис йўлларда киялик каршилик кучи автомобиль массасига тенг бўлади ва харакат йўналишига карама-карши томонга таъсир килади (24 расм).
6. Тупроклар хакида кискача маълумот.
Тупрок деб физик-кимёвий жараёнлар натижасида ернинг юкори катлами уфкида хосил бўлган тог жинсларига айтилади. Йўл кийимининг мустахкамлиги ва ер асосининг тургунлиги тупрок хусусияти ва унинг холатига боглик бўлади.
Табиий ўрнашиш шароитида тупрок уч даврдан иборат бўлади, яъни каттик, совук ва газ шаклида. Суюклик даврида у хар хил тузларни сувдаги эритмасидан, газ давридан айрим газ ва сув ховирлари аралашмасидан, каттик фвзасида эса умумий юзаси жуда катта бўлган майда минерал заррачалардан иборат бўлади.
Суюклик фазаси минерал заррачаларни устидан коплайди ва уларни илашиш доираси ажратиб туради.
Агар тупрок таркибида 3 % гача лойли заррачалар бўлиб, чанг шаклидаги кисми кум шаклидаги кисмидан кам бўлса, бундай тупрок кумли деб аталади (24-расм).
24-расм. Тупрокни донадорлик таркиби геометрик шаклда акс эттириш.
7. Тупрокдаги сув турлари.
Тупрокдаги сувлар суюк, каттик (муз) ва газ (ховир) шаклида бўлиши мумкин. Сув ховирлари тупрок заррачалари орасига юкори ва кам таранглик холатида сингади. Шу вактда у майда сув томчилари холатига айланиб, майда заррачалар устига ўтиради, натижада тупрок юкори намланиш холатига келади. Тупрок таркибидаги сув эркин ва богланган бўлиши мумкин.
Тупрок заррачалари тортиш кучи билан ушланиб турувчи сувларга мустахкам богланувчи сувлар дейилади. Заррача калинлиги сув молекуласи диометридан бир неча баробар катта бўлади.
Бўш богланган сувлар тупрок заррачалари атрофида диффузияланган катлам хосил килади. Бунда заррача калинлиги сув молекуласидан бир неча юз, хатто минг баробар катта бўлади. Хавоси курук бўлган тупроклар таркибида хар доим мустахкам богланган сувлар бўлади. Бундай тупрок таркибидаги сувларни унинг массасини 105 0С гача иситиш билан олиш мумкин. Иситиш жараёнида тупрок заррачаларининг тортиш кучи камайиб боради. Шунда бўш богланган сувлар эркин холатга айланади ва узининг тортиш кучи таъсирида тупрок орасига сингиб боради.
Майда томчи шаклидаги сув заррачалари сирт таранглик кучи таъсирида тупрок юзасида ушланиб колади. Улар деярли тупрок заррачалари орасидаги бўшликни тўлдиради. Факат катта ўлчамдаги бўшликларда хаво бўлади. Энг кўп сув томчиларига тўгри келувчи намликка тўла намлик сигими деб аталади. У кумлар учун 12-16 %, чангли тупроклар учун 25-35 %, лойли тупроклар учун 35-40 % ни ташкил этади. Тупрокдаги томчи сувлар кўтарилишига асосан тупрок зичлиги ва таркиби таъсир этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |