Режа Ибн Синонинг тиббий фикрлари 2



Download 229 Kb.
bet2/18
Sana24.02.2022
Hajmi229 Kb.
#219549
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
тиббий билим асослари

Мижозлар. Мижозлар тушунчасининг келиб чиқиши жуда узоқ тарихга эга. Биринчи марта одам организмига қарама-қарши кучлар таъсир этиб туриши ва соғлиқ ҳамда касаллик шу кучларга боғлиқ эканлиги ҳақидаи тушунча қадимги Хитой тиббиётида пайдо бўлган эди. Хусусан қадимги Хитой табиблари Ян (актив) ва Ин (пассив) номли хаётий омиллар мавжуд, деб ёзганлар. Хитой манбаларида ёзилишича, Ян ўпкадан томирлар орқали юракка бориб, ундаги қонда иссиқлик пай­до қилади ва уни харакатга келтиради. Ян ва Иниинг қувватлари ўзаро мувозанатда бўлса кишининг организми ўз соғлиғини сақлайди. Агар булардан бири устун бўлиб қолса, мувозанат бузилиб, касаллик келиб чиқади, деб фараз қилганлар.
Ибн Сино ҳам мижозлар масаласида назарияга асосланган. Юқорида кўрсатиб ўтганимиздек, унсурлар ҳақидаги назарияга биноан мавжуд тўрт унсурнинг ҳар бири ўзига хос хусусият (кайфият) га эга. Модомики, одам гавдаси шу унсурлардан таш­кил топган экан, унда шу унсурларнинг хусусиятлари (иссиқлиқ, совуқлик, қуруқлик) мавжуд. Ибн Сино ўзининг мижоз ҳақидаги фикрига шу хусусиятларни асос қилиб олган. У бундай фикр юритади: «Тўрт унсур тўрт хил қарама-қарши хусусиятга эга. Бу хусусиятлар унсурларнинг майда бўлакчаларида жойлашган. Бу бўлаклар доимо бир-бирларига таъсир кўрсатиб турадилар. Шу ўзаро таъсир бир чегарага етганида пайдо бўладиган хусусиятга мижоз дейилади». Ибн Сино таъкидлайдики, инсон учун энг яхши ҳолат мижознинг мўътадил бўлишидир. Бунда гавдадаги қарама-қарши хусусиятлар миқдор жиҳатдан ўртача бў­лади. Ибн Сино муътадил деган тушунчага қуйидагича таъриф берган: мўътадиллик - мижоз эгасининг бўтун гавдасида бир аъзосида унсурлар миқдори ва кайфиятлари: одамнимг мижозига керагича энг тўғри тақсим сифатда тўла-тўкис бўлинганлигидан , мўътадиллик (мўътадил мижоз) гавдасида унинг айрим аъзоларида унсурлар ҳамда уларнинг хусусиятлари зарур даражада тўғри (баробар) тақсимланган ҳолатдир. Ибн Синонинг кўрсатишича, ҳар бир тирик мавжудотнинг ўз турига хос мижози бўлади. Уларда энг мўътадил мижозга эга бўлган мавжудот одамдир. Аммо ҳар бир одамнинг ҳам ўзига хос (индивидуал) мижози мавжуд. Бундан ташқари, ҳар хил минтақада яшовчи одамларнинг мижозлари ҳам турличадир. Ибн Сино бунга хиндлар билаи славянларнинг мижозларини мисол қилиб келтирган. Унинг кўрсатишича, ҳиндларнннг ўз мижози бор. Улар шу мижозда бўсалар соғломдирлар. Славянларнинг бошқача мижози бор. Бу­лар ҳам шу мижоз билан соғломдирлар. Уларнинг мижозлари бир-бирига тўғри келмайди. Агар хинднинг мижози славянда пайдо бўлса ёки аксинча, славянинг мижози ҳиндда пайдо бўл­са, уларнинг иккаласи ҳам касалликка учрайдилар. Ибн Синонинг кўрсатишича, киши мизожининг қандай бўлишлиги жуда кўп ички ва ташқи омилларга боғлиқ. Ички омиллар биринчи галда одам гавдасини ташкил қилувчи унсурлар билан кирган иссиқлик, совуқлик, хўллик ва қуруқлик хусусиятлардир. Шу омилларга яна ёш, жинс, ҳаракат ва харакатсизлик, уйқу ва уйқусизлик ҳолатлари ҳам киради. Ташқи омилларга жўғрофик ва иқлим шароитлари, овқатлар ва ичимликлар, қабул қилинадиган дори-дармонлар, йил фасллари ва об-ҳаво киради. Бу ташқи омиллар одам гавдасига таъсир қилиб, унинг мижозини у ёки бу томонга ўзгартириши мумкин. Масалан, турли овқат маҳсулотлари, ичимликлар ва дори-дармонлар ўзларида мавжуд бўлган иссиқлик, совуқлик, хўллик ва қуруқлик хусусиятлари билан одам гавдасидаги шундай хусусиятларни кучайтиришлари ёки сусайтиришлари мумкин. Иқлим ҳам шундан. Иссиқ иқлим иссиқликни, совуқ иқлим совуқликни оширади. Ибн Синонннг ёзишича, дорилар ўз мижозлари турли танага турлича таъсир қилишлари мумкин бир дори одам гавдасига қараганда совуқ, чаён гавдасига қараганда иссиқ бўлиши, ёки инсон гав­дасига қараганда иссик, илон гавдасига қараганда совуқ бўлиши мумкин. Шунингдек, бир дори Эшмат гав­дасига нисбатан кўпрок иссиқ бўлса, Тошмат гавдасига нисбатан камроқ иссиқ бўлиши мумкин. Умуман, Ибн Синонинг фикрича ҳар хил омиллар мижоз масаласида ўзига хос рол ўйнайдилар.
Ибн Сино мижоз масаласига катта аҳамият берган, У, айниқса, иссиқ мижозга кўпроқ ижобий баҳо берган. Ибн Синонинг ёзишича мижоз ёшга нисбатан ҳам ўзгариб туради. Ёш болалар ва ўсмирларнинг мижози иссиқ ва хўл бўлади. Ўсишдан тўхтаган ёшда иссиқлик мижози озаяди. 40 ёшдан кейин совуқлик мижоз кўпаяди. Қариликка бориб (60 ёшдан кейин) мижоз қуруқ ва совуқ бўлиб қолади. Жинс масаласида эркаклар иссиқ, аёллар эса совуқ мижозли бўладилар.
Ибн Синонинг фикрича, бутун гавдага хос умумий мижоздан ташқари ҳар бир аъзонинг ҳам ўз мижози бўлади, ҳатто битта аъзонинг айрим қисмлари ҳам турли мижозга эга бўлишлари мумкин. Олимнинг кўрсатишича, энг мўътадил мижозли аъзо гўштдир.. Гўштдан ҳам мўътадилликка яқин аъзо теридир. Ибн Сино бу фикрни давом эттириб, терининг энг мўътадил жойи қул териси, бундаи ҳам мўътадили эса кафт териси (айниқса, кафтнинг ўртаси), бундан ҳам мўътадили бармоқлар териси, яна ҳам мўътадил кўрсаткич бармоқ териси, унинг энг мўътадил жойи бармоқ учининг терисидир.
Ибн Сино иссиқ мижозли аъзоларнинг баёнига ўтиб, биринчни ўринга юрак ва руҳни қўйган. Ундан кейинги ўринларда иссиқлик даражасига қараб қон, жигар, ўпка ва бошқа аъзолар туради.
Ибн Синонинг таъкидлашича касалликларни аниқлашда гавда ва унинг аъзоларининг мижозини билиш муҳим аҳамиятга эга. Мижозга қараб касалга ташхис қўйиш осон бўлади.
Ибн Синонинг кўрсатишича, одам танасининг ва ундаги аъзолар ҳар бирининг мижозини аниқлашда ўн усулдан фойдаланилади.
Биринчиси, ушлаб кўриб, табиб текширилаётган одамнинг танасини ушлаб об-ҳавоси мўътадил бўлган мамлакатда яшовчи муътадил мижозли соғлом одамнинг танаси билан таққослайди. Агар уларнинг танаси бир хил бўлса, текширилувчининг мижози мўътадил ҳисобланади. Агар улар танасининг иссиқлик, совуқлик, юмшоқлик хусусиятларида фарқ бўлса, текширилувчининг мижози мўътадил эмас. Бунда агар иссиқлик устун танадаги аъзо юмшоқ сезилади. Агар мижоз- устун бўлса юмшоқ аъзо қаттиқ сезила­ди ҳам у қурққа ўхшайди. Совуқ мижозли кўп одамларда гавда юмшоқ сезилади. Чунки уларда хилтлар етилмаган бўлади.
Иккинчи усул гўшт ва ёғдан олинадиган белгилар, қизил гўшт кўп бўлса, мижознинг хўл ва иссиқлигидан далолат беради. Агар гўшт кўп бўлмаса, ёғ ҳам кам бўлса мизож иссиқ лекин, қуруқ бўлади. Аммо мой ва ёғнинг кўплиги совуқликка далолатдир. Томирлар тор бўлиб, унда қон кам оқса, табиий қоннинг қуюқлашганлигини кўрсатади ва бу мижознинг қуруқ ва иссиқлигидан далолат беради. Мойсиз ва ёғсиз та­на иссиқ ва хўл мижозлидир.
Учинчи усул мўйлардан олинадиган белгилар. Аввало, мўйларнинг пайдо бўлиши ҳакқида ғалати мулоҳазалар юритган. Унинг фикрича, тутунсимон буғ тери тешикларида қуюқлашиб қолганда, айниқса, бадан рутубати ёғсимон бўлиб, сувсимон ва лойсимои бўлмаса, ўша буғдан мўй пайдо бўлар эмиш. Ибн Си-нонинг ёзишича, кишининг мижози мўйнинг ўсиш тезлиги ва секинлиги, кўплиги ва камлиги, ингичкалиги ва йўғонлиги, ёзиқлиги ва жингалаклигига ҳам боқлиқ. Масалан, секии ўсадиган ёки бутунлай ўсмайдиган мўй мижознинг ўта хўллигини кўрсатади. Мўйнинг жингалаклиги иссиқлик ва қуруқликдан далолат беради. Қора, оқ, сарғиш, қизил мўйларнинг ҳар бири айрим мижозга характерли бўлади. Бу сўзларни ўқиб, уларни Ибн Синодек буюк ҳаким ёзганлигига киши­нинг ишонгиси келмайди.
Тўртинчи усул баданнинг тусидан олинадиган белги­лар. Бу ерда Ибн Сино бир қадар туғрироқ фикр юритади. Унинг ёзишича, баданнинг жуда оқлиги – совуқлик билан бирга камқонликдан далолат беради. Агар қонда иссиқлик билан сафровий хилт кўп бўлса, бадан, албатта, сариқ бўлади. Баданнинг қизил ва малла-ранглилиги қоннинг кўплиги ва мижознинг иссиқлигидан далолатдир. Терининг буғдойранглиги ҳам иссиқликдан далолат беради. Бақлажон ранглиси эса совуқлик ва қуруқликдан далолат беради, чунки бундай тус танага бузуқ савдонинг тарқалишидан келиб чиқади. Ибн Сино рангнинг мижоз билан боғлиқ эканлиги ҳақидаги фикрни давом эттириб уриб турган ва тинч турган томирнинг мижозга тананинг тусидан, миянинг мижозининг кўзининг рангидан бўлиш мумкин, деб ёзади.
Бешинчи усул аъзоларнинг тузилишидан олинадиган белгилар. Ибн Синонинг ёзишича, иссиқ мижозли кишилариинг кўкраги кенг, оёқ -қўллари катта бўлади. Уларнинг қон томирлари бўртиб, аниқ кўриниб туради, йўғон бўлади. Мушаклари буғимларга яқин жойлашган. Бурун тоғайларининг бўртиб чиққанлиги қуруқ, мижозни кўрсатади.
Олтинчи усул аъзоларнинг таъсирни қабул қилиш тезлигидан олинадиган белгилар. Ибн Синонинг ёзи­шича, агар аъзо тезлик билан қизиса, у иссиқ мижоз, агар у тезда совуса совуқ мизожлидир.
Еттинчи усул уйқу ва уйғоқлик холатларидан оли­надиган белгилар. Ибн Синонинг ёзишича, уйқунинг кўплиги хўллик ва совуқликка далолатдир. Ортиқча уйғоқлик қуруқлик ва иссиқликни кўрсатади.
Саккизинчи усул ҳаракатлардан (аъзоларнинг ишларидан) олинадиган белгилар ҳаракат ҳамма вақт табиий ҳолда бўлса ҳамда тамомланган ва такомиллашган бўлса, мижознинг мўътадиллигини кўрса­тади. У чекка чиқиб, ўзгарган ва ҳаддан ташқари ҳаракатга айланса, мижознинг иссиқлигидан гувоҳлик беради. Тез ҳаракат ҳам иссиқликни кўрсатади. Масалан, гавданинг ўсиш тезлиги майлар ва тишларнинг тез ўсиши. Ҳаракатлар суст, кучсиз ва секин бўлса, мижознииг совуқлигидан далолат беради.
Тўққизинчи усул гавданипг чиқиндиларни чиқариб ташлаши ва чиқарилган нарсанинг сифатидан олина­диган белгилар. Бўшалиш, одатдагидек бўлса, бўшалаётган нарсалар (нажас, сийдик, тер ва бошқа чиқиндилар) ўз табиий ҳолатидек (одатдагидек) бўлса ва етилган бўлса мижознинг иссиқлигини кўрсатади. Бунинг тескариси мижознинг совуқлигидан далолат беради.
Унинчи усул нафсоний қувватларнинг таъсир кўрсатишидан ёки таъсирни қабул қилиш қобилиятидан олинадиган белгилар. Кучли ғазаб, сержахллик, зукколик, тушунувчанлик, яхши фикрлилик, ботирлик, қаттиатлилик, дадиллик, мардлик, кам таъсирчанлик иссиқ мизожни кўрсатади. Буларнинг акси мижознинг совуқлигидан далолат беради.
Ибн Синонинг ёзишича, тушга қараб ҳам мижознинг қандайлигини аниқлаш мумкин. Масалан, мижози иссиқ кишилар тушларида оловда ёки офтобда қизинаётгандек бўладилар. Совуқ мижозли одамлар эса тушларида совуқ қотаётгандек, совуқ сувга ботаётгандек бўладилар. Ибн Сино мижознинг қандайлигини кўрсатувчи бу усулдан ташқари яна бошқа белгилар ҳам борлигини таъкидлайди. Бунда у, аввало, мижознинг туғма ва аразий (кейин пайдо бўлган) ғайритабиий бўлишини кўрсатади. Туғма мижоз, масалан, туғма иссиқлик мижози кишининг танасига фойдали таъсир кўр­сатади. Аразий — ғайритабиий иссиқ мизож эса кишига азият берувчи алангаланиш, иситмалар пайдо қилиш ва иссиқликнинг кўзғалиши натижасида қувватнинг заифлашиши, ҳаддан ташқари ташналик билан намоён бўлади. ғайритабиий хўл мижознинг аломатлари ғайритабиий совуқ мижознинг аломатларига тўғри келади. Бунда сўлак ва бурундан назла оқиши, ичнинг бўшлиги, овқат ёмон хазм бўлиши, кўп нарсалар қабул қилинганда соғлиқнинг ёмонлашиши, уйғучанлик, қовокларнинг салқиши каби аломатлар пайдо бўлади. ғайритабиий қуруқликнинг аломатлари терининг қовжираши, уйқусизлик, қурук нарсалар қабул қилганда ўзини ёмон сезиш, хўл нарсаларни қабул қилганда ўзини яхши сезиш каби аломатлар билан намоён бўлади.
Ибн Синонинг ёзишича, мўътадил мижозли одамнинг ҳамма ҳаракатлари мукаммал ва соғломдир, у одам тез ва яхши ўсади, бундай киши завқли бўлади, яхши тушлар кўради, ўзи очиқ юзли ва ёқмтой бўлади. Овқат ва ичимликларга иштаҳаси яхши, ичак, жигар ва томирлари овқатни яхши ўзлаштиради, аъзолари мутаносиб, чиқиндилари ўз вақтида ва одатдагидек бўлади.
Бу ерда Ибн Сино қиздирувчи, совитувчи, ҳўлловчи ва қуритувчи омиллар хақида ҳам ўз фикрларини баён этган. Дастлаб мўътадил қиздирувчини баён этади.
Қиздирувчилар. Буларга Ибн Сино мўътадил овқат, мўътадил иссиқ ҳаммом, мўътадил уйқу, мўътадил шодлик, мўтадил ҳаво, мўътадил укалатишни киритган.
Совитувчилар. Буларга Ибн Сино ҳаддан ташқарии ҳаракат, ҳаддан ташқари ҳаракатсизлик, овқатни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш ёки кам истеъмол қилиш, совуқлик овқат ейиш, дорилар қабул қилишни киритган.
Ҳўлловчилар. Ибн Синонинг ёзишича, хўлловчи омилларга ҳаракатсизлик, чиқариб ташланиши керак бўлган нарсаларнинг тутилиб қолиши қуритувчи хилтларнинг танадан чиқиб кетиши, кўп овқатланиш, хўлловчи овқатлар истеьмол қилиш, хўлловчи дорилар қабул қилиш, хўлловчи нарсалар билаи тўқ нашиш (масалан, ҳаммомдаги буғлар) кабиларни киритган.
Қуритувчилар. Ибн Сино қуритувчи омилларга уйқусизлик, суюқликни тез-тез чиқариб туриш, жинсий алоқа, кам овқатланиш, қуруқ овқат истеъмол қилиш, қуритувчи дорилар қабул қилиш, рухий-эмоционал ҳолатларнинг тез-тез ўзгариб туриши, қуритувчи нарса­лар билан тўқнашиш, тез-тез ҳаммомга тушиш, қури­тувчи сувда чўмилиш кабиларни киритган.
Ибн Синонинг мижозлар ҳақидаги фикрларидан шу нарса келиб чиқадики, у «иссиқлик мижоз» деганда турли физиологик жараёнларни фаоллаштирувчи ва организмнинг реактивлигини оширувчи омилларни тушунган. Аксинча ҳаётий жараёнларни сустлаштирувчи омиллар совуқлик мижозли омиллар, деб тушунилган. Қуруқлик ва хўллик мижозларнинг моҳияти унчалик аниқ эмас.
Хилтлар. Хилтлар (рутубатлар) таълимоти қадимги юнон олимлари томонидан ишлаб чиқилган эди. Хусусан, бу таълимотнинг асосчиси Хиппократ ҳисобланади. Ибн Синонинг рутубатлар ва уларнинг моҳияти ҳақидаги фикрлари шу таълимотга асосланган. Унинг таърифича хилтлар хўл суюқ хўл, суюқ оқувчан жисмлардир. Улар сифат жиҳатидан икки хил бўлади. Улардан бири фойдали, яхши хилт. Бу хилт танага сингиб, тарқалиб кетган нарсаларнинг ўрнини босади. Хилтнннг иккинчиси паст сифатли, ортиқча суюқлик бўлиб, у организмга жуда кам фойда келтиради. Унинг кўп қисми кераксиз нарса сифатида чиқариб ташланади.
Ибн Сино хилтларни тўрт жинсга бўлган. Булар — қон, сафро, савдо ва шилиқдир. Ибн Синонинг ёзишпча, хилтлар истеъмол қилинган овқатдан пайдо бўладилар. Бу жараён қуйидагича амалга ошади: овқат дастлаб ичилган суюқлик ёрдамида қаймус (хилус) га айланади. Қаймус меъда ва ичаклардан чарвилардаги томирларга шимилади. Овқатнинг суюқланган қисми томирлари орқали жигар дарвозасига бориб, жуда майда томирларга тарқалади. Шу вақтда қаймус пишади ва ундан кўпик ва қуйқага ўхшаш нарсалар пайдо бўлади. Кўпикка ўхшагани сафро, қуиқага ўхшагани эса савдодир. Пишиш ниҳоясига етганда куйиндига яқин бир нарса ҳам пайдо бўлади. Бу куйиндининг суюқ қисми ёмон сафро, қуюғи ёмон сафро буўлиб, булар ғайритабиийдир. Пишмай хом қолгани эса шилиқдир. Шуларнинг ҳаммасидан етилгани ва тўлиғи қондир. Қон жигардан чиққандан сўнг у ортиқча сув моддасидан ажралади. Яхши тоза қон жигардан чиқиб, аъзоларга тарқалади. Қон кўпиги, яъни сафронинг фаол сабаби муътадил иссиқликдир. Куйган сафронинг сабаби жуда ҳам кучли иссиқликдир. Шилиқнинг фаол сабаби етарли бўлмаган ҳароратдир. Сафронинг фаол сабаби, агар у қуйқали бўлса иссиқликдир. Куйган сафронинг сабаби мўътадилликдан ўтган ис­сиқликдир. Жигарнинг иссиқлиги, талоқнинг кучсизлиги, қотирувчи совуқнинг кучлилиги ва узоқ вақт хилт­ларнинг камайиб қолиши ҳамда хилтларни халок қилувчи касалликлар сабабли сафроо кўпаяди. Иссиқлик ва совуқлик бошқа сабаблар билан бирга хилтларнинг пайдо бўлишига сабабдирлар. Ортиқча сафро шилиқ пайдо қиладиган лариниг аксини келтириб чиқаради. Хусусан, ўткир касалликларни пайдо қилади. Ортиқча сафро ҳам шилиқ, ҳам сафро келтириб чиқарадиган касалликларни пайдо қилади. Қон масаласига келганда, у касаллик пайдо қилишда бошқа суюқликларга нисбатан камроқ рол ўйнайди. Умуман танасида қон устун турган кишилар камроқ касалланадилар. ҚУВВАТЛАР. Ибн Синонинг ёзишича, инсон гавдасидаги жараёнлар (ўсиш, ривожланиш, овқат хазм қилиш, мускуллар ҳаракати, фикрлаш ва ҳ.к.) ни бошқарувчи қувватлар (кучлар) бўлади. Уларни Ибн Сино уч турга бўлган. Булар: 1) нафсоний қувват; 2) табиий қувват ва 3) хаётий (биологик) қувват. Бу қувватларнинг ҳар бири ўзига хос вазифани бажаради. Умуман организмдаги физиологик жараёнларни шу қувватлар бошқарадилар. Ибн Синонинг ёзишича, ҳар бир қувват бирор таъсирнинг бошланишидир. Таъсир (ҳаракат, фаолият) шу қувватдан пайдо бўлади.
Қувватлар ҳакидаги тушунчага Клавдий Гален асос солган эди. Ибн Синонннг қувватлар ҳақидаги тушунчалари кўпрок шу олимнинг фикрларига асосланган. Хусусан, Ибн Сино Галеннинг ҳар бир қувват бир бошқарувчи аъзода пайдо бўла­ди. Шу аъзо мазкур қувватнинг манбаидир, деган фикрларини асос қилиб олган.
Ибн Синонинг ёзишича, нафсоний қувватнинг манбаи миядир, унинг таъсири шу аъзодан келиб чиқади.
Нафсоний қувват. Ибн Сино нафсоний қувватни турларга бўлган. Улардан бири идрок килувчи қувват. У ташқи ва ички идрок қилувчи қувватларга, ташқи идрок қилувчи қувват ҳис қилиш қувватидан иборат бўлиб, у бештадир. Булар — кўриш, эшитиш ҳид сезиш, таъм билиш ва тегиб сезиш қувватларидир.
Ички идрок қилувчи қувватга Ибн Сино умумий се­зиш (хаёл) ва фикрлаш қувватини киритган. Ташқи идрок қилувчи қувватлар орқали сезилганларнинг ҳаммаси умумий сезиш қувватига келиб тўхтайди. У бу қувватларни қабул қилиб олиб сақлайди. Шу сақланган қувватларни фикрлаш қуввати бирлаштиради. Идрок этиш қувватига Ибн Сино яна фахм қилиш қувватини ҳам киритган. Олимнинг ёзишича, фахм қилиш қуввати сезиладиганлар тўғрисида, уларнинг сезги орқали билинмайдиган маънолари ҳақида хукм юритади, хулоса чиқаради. Ҳаракат қилдирувчи қувват қўл-оёқ пайларини тортиб уларни ҳаракатга келтиради. Ҳаракат қилдирувчи қувватнинг кучи мушакларга асаб томирлари орқали ўтади. Бу ерда Ибн Сино бош мия ва периферия асаб (нерв) тизиминннг фаолиятини тўғри кўрсатиб берган. Аммо бу фаолиятнинг рефлектор усулда амалга ошишини билмай, уни мавҳум куч (қувват) билан богғаган. Бундай тушунча хато эди, албатта. Бироқ сезиш ва билиш жараёнларини асаб тизими билан боғлаши ўша давр учун муҳим ютуқ эди.
Табиий қувват. Ибн Сино табиий қувватни ҳам икки турга бўлган. Биринчи тури шахсни сақлаш кувватидир. Бу қувватнинг асосий иши озиқлантиришни бошқариш. У инсон боласининг ўсиш даври тугагунига қадар унинг ўсишига ёрдам беради. Табиий қувватнинг жойлашган аъзоси жигардир. Табиий қувватнинг иккинчи вазифаси навни сақлаш. Бунда у кўпайиш ишини бажаради, гавдадаги уруғ моддасига шакл беради. Навни сақловчи қувват моякда жойлашган.
Ибн Сино табиий қувватни яна икки гуруҳга — хизмат қилувчи ва хизмат қилдирувчига бўлган. Ўз навбатида, хизмат қилувчи табиий қувват яна икки жинсга бўлинади. Булардан бири шахснинг ҳаётини сақлаш учун хизмат қилувчи қувват. Бу яна, ўз навбатида, озиқлантирувчи ва ўстирувчи деб аталувчи икки турга бўли­нади. Озиқлантирувчи қувват турни сақлаш мақсадида озиқлантиришни тартибга солади. Озиқлантирувчи қувват озиқ моддаларини озиқланувчи аъзога ўхшашхолатга келтириб, танада сарф бўлган моддаларнинг ўрнини қоплашга хизмат қилади.
Ўстирувчи қувват тана хажмини табиий нисбатда ўстириб, уларнинг тўла камолотга етишига хизмат қилади. Озиқлантирувчи қувват уч вазифани бажаради. Бирннчиси, организмда сарф қилинган нарсанинг ўрнини тўлдирувчи модда ҳосил қилиш. Ибн Сино бу моддани қон ва хилт дейди. Иккинчиси, ҳосил қилинган моддани тугал ишлаш билан озиққа айлантириш ва организмнинг бўлагига мослаш. Учинчиси, ҳосил қилинган моддани аъзонинг қисмига айлантиргандан сўнг унга ҳамма нисбатда, хатто таркиб ва тусда хам тамомила ўхшашлик пайдо қилиш.
Ибн Сино тўлдирувчи қувватни ҳам иккига бўлган. Бири эркакларда уруғ, аёлларда тухум тўлдирув­чи қувват. Иккинчиси, уруғдаги қувватни айириб ҳар бир аъзога хос қилиб турлича ўзгартиришни пайдо қилади. Шакл берувчи қувват аъзоларнинг суратини, шаклини, силлиқ ва ғадир-будурлигини белгилайди. Яна хайдовчи қувват ҳам бор. У фойдаланиб тамомланган ёки овқатланиш учун яроқли бўлмаган чиқиндиларни хайдайди.
Ҳаётий кувват. Ибн Синонинг кўрсатишича, ҳаётий қувватнинг турар жойи юракдир. Бу қувват аъзоларни ҳис, ҳаракат ва фаолиятни қабул қилишга тай-ёрлайди. Кўриш ва ғазаб харакатлари ҳам шунга киради, руҳ ҳам шу кувватга мансубдир. Руҳда хам сиқилиш ва эзилиш холатлари мавжуд. Ибн Синонинг фикрича, ҳаётий қувват инсон ҳаётида бошланғич нуқтадир. Бошланғич қувват руҳда бўлади ва у руҳ хилтларнинг энг латиф қисмидан пайдо бўлганида вужудга келади.
Ибн Синонинг ёзишича, юқорида келтирилган тўрт хил қувватга тўрт кайфият (мизож) хизмат килади. Иссиқлик ҳамма қувватга умумий хизматни бажаради. Совуқлик уларнинг баъзиларига аразий хизмат қилади. Қуруқлик хайдовчи қувватга ёрдам беради. Хўллик хазм қилувчи қувватнинг ишига ёрдам беради.
Қувватлар назарияси мизожлар ва рутубатлар назарияларидан ҳам узоқ умрли бўлиб чиқди. Ҳатто Европа мамлакатларида ҳам XIX асрнинг ўрталарига қадар бу тушунча давом этиб келди.
XIX асрга келиб одам организмида содир бўладиган ҳар хил физиологик жараёнлар экспериментал усулда текширилиб, ҳар бир аъзонинг функцияси аниқлаб берилди. Масалан, қон айланиш системасининг иши, нафас олиш физиологияси, овқат хазм қилиш, мускуллар ҳаракати, нерв (асаб) системасининг ишлаши аниқланди. Аммо бу аъзоларнинг функциялари қандай амалга ошишлиги, уларда содир бўлувчи жараёнларни ким ёки нима боншқариши номаьлум эдн. Бунга жавоб тополмаган физиологлар минг йилга орқага чекиндилар. Улар Галеннннг қувватлар назариясини қайтадан тикладилар ва унга янгича ном бериб, витализм деб атадилар. Бу назария тарафдорлари тирик мавжудотлар организмидаги барча жараёнларни шу «хаётий куч» (қувват) бошқаради, деб тушунардилар. Бу тушунчага рус физиолог олим И. М. Сеченов (1829—1905) аниқлик киритди. У ўзининг ишлаб чиққан рефлектор назарияси билан. тирик мавжудотлар организмида содир бўлиб турувчи физиологик жараёнлар «қувватлар» ёки «ҳаётий куч» деб аталувчи мавҳум кучлар томонидан бошқарилмай, рефлектор усулда амалга ошишини исботлаб берди. Хозир бу назария барча физиологлар томони­дан қабул қилинган.
Бизнинг асримизга келиб, кеч бўлса ҳам, экспери­ментал текшириш усулига асосланган ҳозирги замон илмий тиббиёти Шарқ мамлакатларига ҳам кириб кела бошлади. Шундай қилиб, тиббиёт уни кўп асрлар давомида ривожлантиришдан тўхтатиб келган абстракт натурфалсафий тушунчалардан қутулиб, янгича ривожланиш йўлига киради.
Bolalarda uchraydigan nafas olish organlari kasalliklari. Gipotrafiya, urui, rinofaringit. Bolalarda urbi, bionxit va zotiljam kasalliklari

Reja:


1. O`tkir rinofarinitning klinikasi va davolash usullari.

Download 229 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish