Режа I. Кириш ҳамду сано II. Ассий қисм а қуръони Карим нозил бўлишининг бошланиши. Б саҳобаларнинг тафсир қилиш усуллари. В саҳобалардан чиққан муфассирлар. Г оятларнинг тушиш сабаблари. III. Хулоса IV. Фойдаланган манбаълар 1 кириш


-оят. "(Эй мўминлар,) ёки сизлар ҳам ўз [айғамбарингиздан, илгари Мусодан сўралган арсаларни сўрашни истайсизми?»



Download 191,11 Kb.
bet23/49
Sana23.02.2022
Hajmi191,11 Kb.
#155974
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   49
Bog'liq
Мавзу

108-оят. "(Эй мўминлар,) ёки сизлар ҳам ўз [айғамбарингиздан, илгари Мусодан сўралган арсаларни сўрашни истайсизми?»
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) айтади: «Бу оят Абдуллоҳ ибн Каъб ва бир гуруҳ Қурайшликлар ҳақида тушган. Улар: "Эй Муҳаммад, Сафо тоғини бизга олтин қилиб бер, Макка ерларини кенгайтириб, ўртасидан дарёлар оқиз, шанда биз сенга иймон келтирайлик", дейишди. Шунда Аллоҳ ушбу оятни туширди».

وَكَذَلِكَ جَعَلْنَاكُمْ أُمَّةً وَسَطًا لِّتَكُونُواْ شُهَدَاء عَلَى النَّاسِ وَيَكُونَ الرَّسُولُ عَلَيْكُمْ شَهِيدًا وَمَا جَعَلْنَا الْقِبْلَةَ الَّتِي كُنتَ عَلَيْهَا إِلاَّ لِنَعْلَمَ مَن يَتَّبِعُ الرَّسُولَ مِمَّن يَنقَلِبُ عَلَى عَقِبَيْهِ وَإِن كَانَتْ لَكَبِيرَةً إِلاَّ عَلَى الَّذِينَ هَدَى اللّهُ وَمَا كَانَ اللّهُ لِيُضِيعَ إِيمَانَكُمْ إِنَّ اللّهَ بِالنَّاسِ لَرَؤُوفٌ رَّحِيمٌ


قَدْ نَرَى تَقَلُّبَ وَجْهِكَ فِي السَّمَاء فَلَنُوَلِّيَنَّكَ قِبْلَةً تَرْضَاهَا فَوَلِّ وَجْهَكَ شَطْرَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ وَحَيْثُ مَا كُنتُمْ فَوَلُّواْ وُجُوِهَكُمْ شَطْرَهُ وَإِنَّ الَّذِينَ أُوْتُواْ الْكِتَابَ لَيَعْلَمُونَ أَنَّهُ الْحَقُّ مِن رَّبِّهِمْ وَمَا اللّهُ بِغَافِلٍ عَمَّا يَعْمَلُونَ


143-144-оятлар. "Шунингдек, (яъни, Тўғри йўлга ҳидоят қилганимиз каби) сизларни бошқа одамлар устида гувоҳ бўлишингиз ва Пайғамбар снзларнинг устингизда гувоҳ бўлиши учун ўрта адолатли) бир миллат қилдик. (Эй Муҳаммад,) сиз илгари қараган қиблани Биз фақатгина ким пайғамбарга эргашиб, ким орқасига қайтиб кетишини билиш учун қилганмиз, холос. Шубҳасиз, бу оғир иш. Фақат Аллоҳ ҳидоят қилган зотларгагана (оғир эмасдир). Аллоҳ иймонларингизни яъни, иймон билан, Аллоҳ буюрган тарафга юзланиб ўқиган намозларингизни) зое қилгувчи эмас. Албатта, Аллоҳ одамларга Меҳрибон ва Раҳмлидир. Гоҳо юзингиз самода кезганини кўрамиз. Бас, албатта, Биз Сизни ўзингиз рози бўлган қиблага бурамиз. Юзингазни Масжидул ҳаром (Макка) томонга буринг! (Эй мўминлар, сизлар ҳам) қаерда бўлсангизлар, юзларингизни унинг тарафига бурингиз! Китоб берилган зотлар, албатта, бунинг Парвардигорлари томонидан (келган ҳақ ҳукм) эканини билишади. Аллоҳ улар қилаётган амаллардан ғофил эмас".
Калбийнинг ривоятида Ибн Аббос (розийяллоҳу анҳу) бундай дейди: «Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саҳобаларидан бир қанчалари Байтул Мақдисга қараб намоз ўқилаётган пайтларда вафот этишган эди. Асъад ибн Зирора, Бани Нажжор уруғидан Абу Умома, Бани Салама уруғидан Барро ибн Маърур ва бошқалар шулар жумласидандир. Уларнинг қариндошлари келиб: "Эй Расулуллоҳ, биродарларимиз олдинги қибла вақтида вафот этишди. Кейин эса Аллоҳ сизни Иброҳим қибласига бурди. Энди биродарларимизнинг аҳволи қандай бўлади?" деб сўрашди. Шунда Аллоҳ ушбу оятни туширди».

إِنَّ الصَّفَا وَالْمَرْوَةَ مِن شَعَآئِرِ اللّهِ فَمَنْ حَجَّ الْبَيْتَ أَوِ اعْتَمَرَ فَلاَ جُنَاحَ عَلَيْهِ أَن يَطَّوَّفَ بِهِمَا وَمَن تَطَوَّعَ خَيْرًا فَإِنَّ اللّهَ شَاكِرٌ عَلِيمٌ




158-оят. "Албатта, Сафо ва Марва Аллоҳ (бу­юрган) маросимлардандир. Бас, ким Байтуллоҳни (тавоф қилиш билан) ҳаж ёки умра қилса, у иккисининг орасида саъй қилишининг гуноҳи йўкдир. Ва ким ўз ихтиёри-ла яхшиликни ният килса, бас, албатта, Аллоҳ Шукр қилгувчи (Тақдирловчи) ва Билгувчидир".
Амр ибн Ҳусайн айтади: "«Ибн Умардан ушбу оят ҳақида сўрадим. У киши: "Ибн Аббосга бориб, ундан сўра, у тирик қолганлар ичида Му-ҳаммадга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) туширилган оятларни билувчирокдир", деди. У кишидан сўраган эдим: "Сафо (тепалиги) устида эркак суратида "Исаф" деб аталадиган бут бор эди. Марванинг устида эса "Ноила" деб аталади­ган бут бор эди. Аҳли китоблар: "У иккаласи Каъбада зино қилишган, кейин Аллоҳ уларни тошга айлантириб, ибрат бўлиши учун Сафо ва Марванинг устига ўрнатиб қўйган", деб ўйлашарди. Анча муддат ўтгач, Аллоҳни кўйиб, ўшаларга ибодат қила бошлашди. Жоҳилият аҳли Сафо ва Марвани айланишса, ўша иккала бутни силашарди. Ислом келгач, бутлар синдирилди. Мусулмонлар улар орасидаги масофани босиб ўтишни кариҳ кўришди. Шунда Аллоҳ ушбу оятни тушди».
168-оят. "Эй инсонлар, Ердаги ҳалол-пок нарсалардан енглар ва шайтоннинг изидан эргашманглар! Шубҳасиз, у сизларнинг очиқ душма-нингиздир".
Калбий айтади: «Бу оят Сақиф, Хузоа ва Омир Соъсоа (қабилалари) ҳақида тушган. Улар ўзларига экин ва чорвалардан айримларини ҳа-ром, қилиб олишган эди. Баҳийрани, Соибани, Василани ва ҳомийни ҳаром қилиб олган эди».
221-оят. «(Эй мўминлар,) то иймонга келмагунларингизча мушрика аёлларга уйланманглар! Шубҳасиз озод мушрика аёлдан, гарчи у сизга ёқсада, ундан чўри яхшироқдир. То иймонга келмагунларигача мушрик эрларни (қизларингизга) уйлантирманглap! Шубҳасиз, озод мушрикдан, гарчи у сизга ёқсада, иймонли қул яхшироқдир. Аллоҳ ўз изни иродаси билан жаннат ва мағфиратга даъват қилади. Ва одамлар эслатма олишлари учун ўз оятларини баён қилади .
Муқотил ибн Ҳайён айтади: «Абу Марсад Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Аноқ исмли аёлга уйланиш учун изн сўради. У Қурайшлик бир камбағал, лекин чиройли аёл бўлиб, мушрика эди. Абу Марсад: "Эй Расулуллоҳ, менга унинг чиройи ёкди", деди. шунда ушбу оят тушди».
Ибни Аббос (розияллоҳу анҳу) айтади: «Бу Абдуллоҳ ибн Равоҳа ҳақида тушган. Унинг чўриси бор эди. Чўрисидан ғазабланиб, уни урди-да, кейин қўрқиб, Расулуллоҳга (саллоллоҳу алайҳи васаллам) қилган ишини айтди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): "Эй Абдуллоҳ, у қандай ўзи?" деб сўрадилар. "У намоз рўза тутади, чиройли таҳорат қилади, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва сиз Аллоҳнинг расули эканингизга иқрор", деб жавоб қайтарди. Шунда у зот: "Эй Абдуллоҳ, у мўминадир", дедилар. Абдуллоҳ: "Сизни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, уни озод қиламан ва уйланаман", деди ва айтганини қилди. Айримлар унга: "Чўрига уйланди", деб таъна қилишди. Улар аслзодалигига қараб, мушрикаларга уйланишар ва мушрикларга қиз узатишар эди. Шунда Аллоҳ мазкур оятини туширди.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ أَنفِقُواْ مِن طَيِّبَاتِ مَا كَسَبْتُمْ وَمِمَّا أَخْرَجْنَا لَكُم مِّنَ الأَرْضِ وَلاَ تَيَمَّمُواْ الْخَبِيثَ مِنْهُ تُنفِقُونَ وَلَسْتُم بِآخِذِيهِ إِلاَّ أَن تُغْمِضُواْ فِيهِ وَاعْلَمُواْ أَنَّ اللّهَ غَنِيٌّ حَمِيدٌ




267-оят. "Эй мўминлар, касб қилиб топтан нарсаларингизнинг ҳалол-покизаларидан ва Биз сизлар учун ердан чиқарган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилинглар! Эҳсон қилиш учун улардан ўзларинг фақат кўз юмиб туриб оладиган паст-нопокларини танламанглар! Ва билингларки, албатта Аллоҳ Беҳожат ва ҳамду сано Эгасидир".
Барро (розияллоҳу анҳу) айтади: «Бу оят ансорлар ҳақида тушган. Боғларидаги хурмо пишиб етилмасдан узиб, Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) масжидлари устунларига илиб қўйишарди. Ундан камбағал саҳобалар ейишарди. Айримлар паст навли, сифати ёмон хурмоларни олиб чиқишар ва ўзларича: "Шунча хур­мо ичида билинмай кетади", деб ўйлашар эди. Шунда Аллоҳ: "Эҳсон қилиш учун улардан ўзларингиз фақат кўз юмиб туриб оладиган — паст-нопокларини танламанглар!" оятини туширди».

إِن تُبْدُواْ الصَّدَقَاتِ فَنِعِمَّا هِيَ وَإِن تُخْفُوهَا وَتُؤْتُوهَا الْفُقَرَاء فَهُوَ خَيْرٌ لُّكُمْ وَيُكَفِّرُ عَنكُم مِّن سَيِّئَاتِكُمْ وَاللّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ




271-оят. "Агар садақаларни ошкора ҳодда бер-саларинг, жуда яхши. Ва агар махфий, фақир-камбағалларга берсаларинг, ўзларинг учун янада яхшироқдир. Ва қилган гуноҳларингизга каффо-рат бўлади. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан Хабардордир".
Калбий айтади: «Ҳар бир садақа-эҳсонларингни Аллоҳ билади..." ояти тушгач, одамлар: "Эй Расулуллоҳ, махфий садақа афзалми ёки ошко­ра садақами?" деб сўрашди. Шунда мазкур оят тушди».

الَّذِينَ يُنفِقُونَ أَمْوَالَهُم بِاللَّيْلِ وَالنَّهَارِ سِرًّا وَعَلاَنِيَةً فَلَهُمْ أَجْرُهُمْ عِندَ رَبِّهِمْ وَلاَ خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلاَ هُمْ يَحْزَنُونَ




274-оят. "Мол-дунёларини кечаю кундуз, яширин ва ошкора эҳсон қиладиган зотлар учун Парвардигорларининг ҳузурида улуғ ажр бор. Улар учун ҳеч қандай хавфу хатар йўқ ва улар ғамгин бўлмайдилар".
Ибн Аббос (розияллоху анҳу) айтади: «Бу оят Алий ибн Абу Толиб ҳақида тушган. Унинг тўрт дирҳам пули бор эди. Кечаси бирини, кундузи бирини — биттасини ошкора ва биттасини махфий садақа қиларди».



Download 191,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish