Режа I. Кириш ҳамду сано II. Ассий қисм а қуръони Карим нозил бўлишининг бошланиши. Б саҳобаларнинг тафсир қилиш усуллари. В саҳобалардан чиққан муфассирлар. Г оятларнинг тушиш сабаблари. III. Хулоса IV. Фойдаланган манбаълар 1 кириш



Download 191,11 Kb.
bet26/49
Sana23.02.2022
Hajmi191,11 Kb.
#155974
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   49
Bog'liq
Мавзу

181-оят. "Албатта, Аллоҳ "Аллоҳ камбағал, бизлар боймиз", деган кимсаларнинг сўзини эшитди. Уларнинг айтган гапларини ва пайғамбарларни ноҳақ ўлдирганларини ёзиб қўюрмиз..."
Икрима, Суддий, Муқотил, Муҳаммад ибн Исҳоқ айтишади: «Бир куни Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) яҳуд мактабларидан бирига кирди. Улар Фанҳос ибн Азуро деган киши атрофида тўпланиб туришган эди. Абу Бакр Фанҳосга: "Аллохдан қўрқ, Исломга кир! Аллоҳга қасамки, Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси эканини аниқ биласан. У сизларга ҳақни келтирди. Аллоҳ хузуридан пайғамбар келиши Тавротда ёзилганини ҳам биласан. Шундай экан, иймон келтир ва тасдиқла. Аллоҳга қарзи ҳасана бер, сени жаннатга киргизади, савобингни кўпайтириб, икки баробар қилиб қайтаради", деди-лар. Шунда Фанҳос айтди: "Эй Абу Бакр, Роббимиз биздан молимизни қарзга сўрайдими? Фақир киши бойдан қарз сўрайди-ку? Агар сен айтаётган гan ҳақ бўлса, Аллоҳ фақирдир, биз боймиз. Агар бой бўлганида биздан молимизни қарзга сўрамасди". Абу Бакр бундан ғазабланди ва Фанҳосга деди: "Нафсим измида бўлган Зотга қасамки, орамиздаги ахд бўлмаганида, эй Аллоҳнинг душмани, бўйнингга урардим". Фанҳос Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва- саллам) шикоят қилди. У зот Абу Бакрдан сабабинини сўрадилар. Абу Бакр: "Бу Аллоҳнинг душмани жуда хунук гan айтди: Аллоҳ фақир, булар эса бой эмиш. Шунинг учун ғазабландим", деди. Фанҳос айтганини бўйнига олмади. Шунда Аллоҳ азза ва жалла Фанҳосни рад қилиб, Абу Бакрни тасдиқ этди».

لَتُبْلَوُنَّ فِي أَمْوَالِكُمْ وَأَنفُسِكُمْ وَلَتَسْمَعُنَّ مِنَ الَّذِينَ أُوتُواْ الْكِتَابَ مِن قَبْلِكُمْ وَمِنَ الَّذِينَ أَشْرَكُواْ أَذًى كَثِيرًا وَإِن تَصْبِرُواْ وَتَتَّقُواْ فَإِنَّ ذَلِكَ مِنْ عَزْمِ الأُمُورِ




186-оят. "(Эй мўминлар,) албатта молу жонларингизда имтиҳон қилинурсизлар (яъни, Аллоҳ таоло мол ва жонларингизга хилма-хил офату балолар юбориб, сизларнинг иймонингизни текшириб кўрар) ва албатта сизлардан илгари Китоб берилган кимсалар томонидан ва ширк келтирганлар томонидан кўп азият-маломатлар эшитажаксизлар. Агар (озорларига) сабр-тоқат қилсангиз ва Аллоҳцан қўрқсангиз (нажот топурсиз). Чунки бу иш (яъни, сабр-тоқатли бўлиб, Аллоҳдан қўрқиш) ишларнинг мақсадга мувофиғидир".
Каъб ибн Молик (розияллоҳу анҳу) айтади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Мадийнага келганларида мусулмонларнинг ҳамма билан тинч-тотув яшашини хоҳлардилар. Лекин мушриклар мусулмонларга қаттиқ азиятлар етказишарди. Шунда Аллоҳ бу синовларга сабр қилишга буюрди».
Зуҳрий Урва ибн Зубайирдан, у киши Усома ибн Зайддан ривоят қилади. “Бу воқеа Бадрдан олдин бўлган. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва- саллам эшакка миниб, ортларига Усома ибн Зайдни ҳам мингаштирдилар ва бани Ҳорис ибн Ҳазраждаги Сайд ибн Убодани кўргани йўлга чикдилар. Йўлда бир тўп одамлар ўтирган жойидан ўтиб қолдилар. Абдуллоҳ ибн Абу Равоҳа, ҳали Исломни қабул қилмаган Абдуллоҳ ибн Убай ҳам шу ерда эди. Эшак туёғидан кўтарилган чанг уларга етгач, Абдуллоҳ ибн Убай ридоси билан бурнини беркитди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уловни тўхтатиб, салом бердилар ва тушиб, уларни Аллоҳга иймон келтиришга чақирдилар. Қуръон ўқиб бердилар. Шунда Абдуллоҳ ибн Убай: "Эй киши, сен яхши гапларни айтяпсан, агар гапларинг ҳақ бўлса, унда нима учун бу гапларинг билан бизга азият етказиб, мажлисимизни буздинг? Йўлингдан қолма. Ким сенинг олдингга борса, ўшанга гапиргин", деди. Буни эшитиб Абдуллоҳ ибн Абу Равоҳа: "Асло ундай эмас, Расулуллоҳ, бу гапларни мана шундай мажлисларимизда гапиринг, биз шуни хоҳлаймиз", деди. Расулуллоҳ (соллаллоху алайхи васал­лам) кутиб, сабр килиб турдилар. Шундан сўнг эшакларига миниб, Саъд ибн Убоданикига йўл олдилар. Етиб боргач унга: "Эй Саъд, Абу Ҳаббоб (Абдуллоҳ ибн Убай) нима деганини эшитдингми?" дедилар-да, йўлдаги воқеани айтиб бер­дилар. Саъд ибн Убода эса: "Расулуллоҳ, уни кечиринг, афв қилинг. Сизга китоб туширган Зотга қасамки, Аллоҳ сиз орқали ҳақни келтирди", деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайхи ва- саллам) Абдуллоҳ ибн Убайни кечирдилар. Шунда мазкур оят туширилди».

لاَ تَحْسَبَنَّ الَّذِينَ يَفْرَحُونَ بِمَا أَتَواْ وَّيُحِبُّونَ أَن يُحْمَدُواْ بِمَا لَمْ يَفْعَلُواْ فَلاَ تَحْسَبَنَّهُمْ بِمَفَازَةٍ مِّنَ الْعَذَابِ وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ




188-оят. "(Эй Муҳаммад,) сиз ҳаргиз қилган ишлари (яъни, одамларни ҳақ йўлдан адаштиришлари) билан хурсанд бўладиган ва қилмаган ишлари билан мақтовлар эшитишни яхши кўрадиган кимсалар азобдан йироқ маконда, деб ўйламанг!.
Абу Саид Худрий айтади: “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам қўшин билан сафарга чиқсалар, бир гуруҳ мунофиқлар у киши билан боришмасди. Қайтганларидан кейин эса, узр айтиб, қасам ичишар, қилмаган ишлари билан мақтанишни яхши кўришар эди. Шунда ушбу оят тушди» (Имом Муслим ривояти).
Язид ибн Аслам айтади: «Мадина амири Марвон ибн Ҳакамнинг хузурида Абу Саид Худрий, Зайд ибн Собит ва Рофиъ ибн Худайжлар ўти-ришган эди. Марвон: "Эй Абу Саид, Аллоҳнинг "Сиз ҳаргиз қилган ишлари (яъни, одамларни ҳақ йўлдан адаштиришлари) билан хурсанд бўладиган ва қилмаган ишлари билан мақтовлар эшитишни яхши кўрадиган кимсалар..." ояти ҳақида нима дейсиз? Аллоҳга қасамки, биз қилган ишимиз билан хурсанд бўламиз, қилмаган амалларимиз учун мақтанишни яхши кўрамиз", деди. Шунда Абу Саид: "Бу оят бу ҳақда эмас, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи васаллам) замонларида баъзи одамлар саҳобаларга мусибат етса, хур­санд бўлишарди. Саҳобалар ғолиб бўлишса, қасам ичиб, (уларга узр айтишарди) қилмаган ишлари билан мақтанишни хоҳлашарди", деди».
Алқама ибн Ваққос айтади: «Марвон эшикбони Рофиъга: "Ибн Аббосга бориб, агар одам қилган иши билан хурсанд бўлса ва қилмаган иши билан мақтанишни яхши кўрса, азобга тутиладими, деб сўра", деб буюрди. Абу Рофиъ Ибн Аббосга (розияллоҳу анҳу) бу хабарни етказганида: "Сизлар бу оятни нега бундай тушуняпсизлар? Расулуллоҳ (соллаллоху алайҳи ва сал­лам) Бани Қурайза олимларини чақириб, айрим нарсалар ҳақида сўрадилар. Улар ҳақни яшириб, ўзгартириб жавоб беришди ва саволларга жавоб беришгани учун ўзларини мақтов кутаётгандек қилиб кўрсатишди. Қилган ишларидан, яъни, ҳақни яширганларидан хурсанд бўлишди, — деди Ибн Аб-бос ва ушбу оятни ўқиди: "Ўшанда Аллоҳ Китоб берилганлардан уни инсонларга очиқ баён қилиб берасиз, деб аҳд олган эди"» (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

إِنَّ فِي خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ وَاخْتِلاَفِ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ لآيَاتٍ لِّأُوْلِي الألْبَابِ




190-оят. «Албатга, осмонлар ва Ернинг яралишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиниб туришида ақл эгалари учун (Яратувчи ва Бошкариб турувчи Зот мавжуд эканлигига) оят-аломатлар бордир».
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) айтади: «Ширк эгалари яҳудлар олдига бориб: "Мусо сизларга қандай оят, мўъжизалар келтирган?" дейишди. Улар: "Унинг ҳассаси ва кўрувчилар учун оппоқ кўринган қўли", дейишди. Кейин насоролар олдига боришиб: "Исо нима иш қиларди?" деб сўрашди. Улар: "Кўр ва песларни тузатарди, ўликларни тирилтирарди", дейищди. Кей­ин Расулуллоҳнинг (соллаллоху алайҳи васал­лам) олдиларига келиб: "Раббингга дуо қил! Сафо тоғини олтинга айлантириб берсин", дей­ишди. Шунда мазкур оят тушди.

فَاسْتَجَابَ لَهُمْ رَبُّهُمْ أَنِّي لاَ أُضِيعُ عَمَلَ عَامِلٍ مِّنكُم مِّن ذَكَرٍ أَوْ أُنثَى بَعْضُكُم مِّن بَعْضٍ فَالَّذِينَ هَاجَرُواْ وَأُخْرِجُواْ مِن دِيَارِهِمْ وَأُوذُواْ فِي سَبِيلِي وَقَاتَلُواْ وَقُتِلُواْ لأُكَفِّرَنَّ عَنْهُمْ سَيِّئَاتِهِمْ وَلأُدْخِلَنَّهُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِن تَحْتِهَا الأَنْهَارُ ثَوَابًا مِّن عِندِ اللّهِ وَاللّهُ عِندَهُ حُسْنُ الثَّوَابِ




195-оят. "Бас, Парвардигорлари уларнинг дуоларини ижобат қилиб (дейди): "Албатта, Мен сизлардан бирон амал қилгувчи эркак ёки аёлнинг амалини зое қилмайман. Зеро, бировингиз бировингиздандирсиз (яъни, эркак аёлдан, аёл эркакдан дунёга келган). Бас, эзгу амалларга хижрат қилган зотларнинг қилган гуноҳларини ўчираман ва уларни тагларидан дарёлар оқиб турадиган боғларга киритаман. Бу Аллоҳ ҳузуридан бўлган савоб — мукофот бўлади. Зеро, энг гўзал мукофат Аллоҳнинг ҳузуридадир".
Салама ибн Амр онаси Умму Салама Расулуллоҳ (алайҳиссалом)га шу хусусда савол берганида мазкур оят туширилганини айтади (Имом Ҳоким).

وَإِنَّ مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ لَمَن يُؤْمِنُ بِاللّهِ وَمَا أُنزِلَ إِلَيْكُمْ وَمَآ أُنزِلَ إِلَيْهِمْ خَاشِعِينَ لِلّهِ لاَ يَشْتَرُونَ بِآيَاتِ اللّهِ ثَمَنًا قَلِيلاً أُوْلَـئِكَ لَهُمْ أَجْرُهُمْ عِندَ رَبِّهِمْ إِنَّ اللّهَ سَرِيعُ الْحِسَابِ




199-оят. "Албатта, аҳли Китоб ичида Аллоҳга ҳамда сизларга нозил қилинган нарсага — (Қуръонга) ҳам, ўзларига нозил қилинган нарсага (Тавротга, Инжилга) ҳам иймон келтирадиган, Аллоҳга итоат қилиб бош эгадиган, Аллоҳнинг оятларини озгина қийматга сотиб юбормайдиган зотлар ҳам бор экани аниқ равшандир. Ана ўшалар учун Парвардигорла­ри ҳузурида ажру савоб бор­дир. Албатта, Аллоҳ тезда ҳисоб-китоб қилгувчи Зотдир".
Жобир ибн Абдуллоҳ, Анас, Ибн Аббос Қатода (розияллоҳу анҳум) айтишади: «Бу оят Нажжоший ҳақида тушган. У оламдан ўтгач, Жаброил (алайҳиссалом) Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўша куннинг ўзида бунинг хабарини етказди. Расулуллоҳ (соллаллоху алайхи васаллам) саҳобаларга: "Чиқинглар! Сизларнинг ерингиздан бошқа ерда вафот этган би-родарингизга жаноза намозини ўқинглар", дедилар. Улар "Ким экан у?" деб сўрашганида: "Нажжоший вафот этди", дедилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Бақиъ қабристонига чиқдилар. У кишига Мадинадан Ҳабашистон ерларигача кўрсатилди. Нажжошийнинг тобутини кўрдилар ва тўрт такбир билан жаноза намозини ўқиб, ҳаққига истиғфор айтдилар. Сўнг асҳобларига ҳам истиғфор айтишни буюрдилар. Мунофиқлар: "Буни қаранглар, ҳеч қачон кўрмаган бир ҳабаш насронийга жаноза намози ўқияпти. У бунинг динида бўлмаса", дейишди. Шунда Аллоҳ таоло мазкур оятни туширди. Мужоҳид, ибн Журайж ва ибн Зайд айтишади: "Бу оят иймон келтирган аҳли китобларнинг барчаси учун тушган".

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اصْبِرُواْ وَصَابِرُواْ وَرَابِطُواْ وَاتَّقُواْ اللّهَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ




200-оят. "Эй мўминлар, сабр қилинглар ва сабру тоқат қилишда (мушриклардан) устун бўлинглар ҳамда доимо белларинг боғлиқ (ҳолда ҳозир) бўлиб туринглар! Ва Аллоҳдан қўрқингларким, (шунда) шояд нажот топгайсизлар!"
Довуд ибн Солиҳ айтади: «Абу Салама ибн Абдураҳмон менга: "Эй биродаримнинг ўғли, бу оят нима сабаб билан тушганини биласанми?" деди. Мен: "Йўқ", дедим. У киши: "Эй биродаримнинг ўғли, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) замонларида белни боғлаб шай бўлиб, пойлаб туриладиган бирор нарса йўқ эди. Ле­кин бир намоздан кейин бошқасини кутишгина бор эди", деди» (Имом Ҳоким ривояти).



Download 191,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish