ТАРИХ
Шеъриятимизда муҳим тарихий воқеалар санасини абжад ҳи-соби билан ифодаловчи кичик лирик шеърлар яратиш анъанаси мавжуд бўлиб, ушбу санъат ҳам, шу усулда битилган бадиий асарлар ҳам тарих деб аталган. Жумладан, Алишер Навоий томо-нидан қурдирилган «Хусравия» мадрасасининг тугалланиш сана-си кичик шеърда шу сўз (Хусравйя) билан белгиланган бўлиб, ҳарфларининг сонли ифодасини жамласак, 881 рақами келиб чиқади. Маълум бўладики, ушбу илмгоҳ 881 ҳижрий (ёки 1476/ 77 милодий) йилда қуриб тугалланган экан.
Хондамирнинг таъкидлашича, Алишер Навоий Хожа Фах-риддин деган шахе қурдирган работга етиб келганида, шу бино-нинг қурилиш тарихини сўраб қуйидагича тарих битган:
Банури сафо равшанаст ин мақом, Лақад соро анворуху бохира. Чу бониш фахрасту у фохираст, Лақад кона таърихиху «фохира».
(Таржимаси: «Бу жой сафо нури билан равшандир, унинг нурлари албатта порлаб туради. Унинг бониси (эгаси) фахрли-дир. Хақиқатан, унинг тарихи «фохира» (шонли, фахрли) бўлди).
«Фохира» сўзидаги «ф», «о», «х», «р», «а» ҳарфлари ифодала-ган 80,1, 600, 200, 5 сонларини қўшсак 866 рақами ҳосил бўлади, бинобарин, работ 866 ҳижрий (1462 милодий) йили қурилиб тугалланганлиги маълум бўлади.
Бу жанрдаги лирик шеърларни битиш учун шоир албатта абжад ҳисобини — араб алифбоси ҳарфларининг сон ифодасини яхши билиши лозим эди. Абжад ҳисоби бўйича ҳарфлар қуйида-ги сонларни ифодалайди:
Ана шу сўзлардаги қисқа «а» унлисини ҳисобламаса, қолган ҳарфлар 1 дан 1000 гача бўлган сонларни биддиради. Албатта, «т», «с», «ҳ», «з» ҳарфлари турли шаклда бўлиб 2 тадан 4 тагача сонни ифодалашини ҳам унутмаслик керак.
Ушбу сўзларни ёд олиб, ҳарф шакллари эслаб қолинса, абжад ҳисобини осон ўзлаштириш мумкин. Уларни учга бўлиб ёдлаш маъқул.
Абжад ҳавваз ҳутти сўзлари 1—10 сонларини, каламан саъфас сўзлари 20—90 сонларини, қолган қарашат саххаз зазағ сўзлари 100—1000 сонларини ифодаловчи ҳарфларни ўрганишга имкон беради. Тарих жанрида лирик асар ёзмоқчи бўлган шоир кўрсатили-ши керак бўлган сонни ифодаловчи сўз ёки сўз бирикмасини ўйлаб топади. Бу сўз ё бирикма таркибидаги ҳарфларнинг сон кўрсаткичлари қўшилганда назарда тутилган рақам келиб чиқи-ши керак. Аммо шоир ўйлаб топтан сўз ёки сўзлар бирикмаси маъно жиҳатидан ҳам асар мазмунига мое келиши зарур. Маса-лан, Мавлоно Дарвешалининг Алишер Навоий вафотига бағиш-ланган тарихи қуйидагича эди:
А (адиф)
|
- 1
|
И(ё)
|
- 10
|
Қ (қоф)
|
- 100
|
Б (бе)
|
- 2
|
К <коф)
|
- 20
|
. Р(ре)
|
- 200
|
Ж (жим)
|
- 3
|
Л (лом)
|
- 30
|
Ш (шин)
|
- 300
|
Д (дол)
|
- 4
|
М (мим)
|
- 40
|
Т (те)
|
- 400
|
Ҳ (ҳои ҳаввоз)
|
- 5
|
Н (нун)
|
- 50
|
С (сод)
|
- 500
|
В (bob)
|
- 6
|
С (син)
|
- 60
|
X (хо)
|
- 600
|
3 (зайн)
|
•- 7
|
Ъ (айн)
|
- 70
|
3 (зол)
|
- 700
|
Ҳ(ҳе)
|
- 8
|
Ф (фо)
|
- 80
|
3 (зод)
|
- 800
|
Т (то)
|
- 9
|
С (се)
|
90
|
3 (зе)
|
- 900
|
|
|
Ғ (ғайн)
|
- 1000у
|
Do'stlaringiz bilan baham: |