3. Оммавий ахборот воситаларнинг ҳуқуий асосларини яратилиши.
Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини яратиш борасида ҳам бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги, уларнинг қонун доирасидаги фаолияти, цензурага йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги ҳуқуқларини кафолатлайди (67-модда). Қабул қилинган қонунлар, шу жумладан, "Нашриёт уйлари фаолияти тўғрисида", "Муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқлар тўғрисида" (1996 йил, август), "Ахборот олиш эркинлиги ва кафолатлари тўғрисида", "Журналистлар фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида" (1997 йил, апрель), "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида" (1997 йил, декабрь)ги қонунларда демократик жамиятга мос келадиган оммавий ахборот воситалари фаолиятининг ҳуқуқий асослари баён қилинган.
Президент фармонлари, ҳукумат қарорлари, Олий Мажлис томонидан мустақиллик йилларида қабул қилинган қонунлар оммавий ахборот воситаларининг "тўртинчи ҳокимият" даражасида ишлашига шароит яратмоқда.
Фикр ва ғоялар рақобати, қонун ижодкорлиги тобора оммавий ахборот воситаларида ўзини намоён қилмоқда. Ўзбекистонда нашр этиладиган 450 газета ва 115 журналнинг кўпчилиги, 30 дан ортиқ телеканаллар ва студиялар нодавлат таъсисчиларига эга.
Оммавий ахборот воситалари - (қисқартмаси: ОАВ) кенг оммага ахборот етказувчи воситалардир. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида даврий тарқатишнинг доимий номга эга бўлган ҳамда босма тарзда (газета, журнал, ахборотнома, бюллетень ва бошқалар) ва ёки электрон тарзда (теле-радио, кино, кинохроникал дастурлар, умумфойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларидаги веб-сайтлар) олти ойда камида бир марта нашр этиладиган ёки эфирга бериладиган шаклий ҳамда оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг бошқа шакллари ОАВ, деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикасида демократик ислоҳотларни кучайтириш, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, кишилар онгу шуурида янгича тафаккур қирраларини шакллантиришда оммавий ахборот воситалари чинакамига “тўртинчи ҳокимият” мақомида ўз ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда.
Давлат даражасида жамиятимизда журналистиканинг мавқеини ошириш, уни қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятлари билан бир қаторга қўйиш ва амалда "ҳокимиятнинг тўртинчи тармоғи" га айлантириш бўйича бир қатор аниқ чора-тадбирлар белгиланди. Бироқ, бизнинг олдимизда турган энг устувор долзарб вазифалар нафақат қонунчилик базасини, балки кундалик ҳаётда сўз эркинлиги, фикрлар плюрализми, одамларнинг ўз фикрлари ва ҳукмларини очиқ ифода этиш, ушбу йўлдаги барча тўсиқларни бартараф этиш учун реал имкониятларни яратишдир.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда вужудга келган оммавий ахборот воситалари аллақачон жамиятдаги энг таъсирчан кучга айланди. Агар 90-йилларнинг бошларида республикада 200 га яқин даврий нашрлар мавжуд бўлган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони кўпайиб, 900 дан ошди. Агар 1997 йил 8 та тилда 495 та газеталар нашр этилган бўлса, кейинги 10 йил ичида уларнинг сони сезиларли даражада ошди ва 2007 йилга келиб, 680 та - газета, 194 номдаги журналлар нашр этила бошланди. Шунингдек, 4 та миллий телерадиокомпания, 34 та телевизион ва радиостудиялар, 7 та кабел орқали аудиовизуал медиа, 4 та ахборот агентликлари ташкил этилди. Мамлакатда журналистик маҳсулотлар ишлаб чиқариш юқори ва замонвий технологияларга эга бўлиб бормоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |