Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ ишлайди. Улар ахборотнинг тўғрилиги учун белгиланган тартибда жавобгардирлар.
Цензурага йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, 67-модда.
Шиддатли ўзгаришлар ва глобал миқёсдаги воқеалар оқими даврида Интернет оммавий ахборот воситаларитизимида алоҳида ўрин тутади. Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва янги технологиялардан фойдаланиш, Интернетнинг чексиз имкониятлари оммавий ахборот воситалари учун мажбурий мезондир. 1996 йилдан бошлаб Ўзбекистон глобал Интернетга уланди. 2011 йилда мамлакатитмизда Интернетдан фойдаланувчилар сони тахминан 8 миллион кишига етди.
Бугунги кунда кўплаб медиа каналларнинг Интернетда ўз версиялари мавжуд. Электрон газеталар ҳам пайдо бўлди. Бир сўз билан айтганда, оммавий ахборот воситаларимизнинг жаҳон журналистикаси тизимига кириш жараёни амалга оширилмоқда ва бу ҳолат жамиятимизни янада шаффоф, очиқроқ қилмоқда.
Оммавий ахборот воситалари фаолиятини такомиллаштириш ҳақида гапирар экан, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов шундай деб таъкидлаган эди: ”Замоннинг ўзи шуни талаб қилмоқдаки, ўз ишида юқори даражаларга эришишга интилган ҳар бир журналист ўз касб сирларини пухта эгаллаб, қатъий позицияга эга бўлиши, адолат учун курашишга тайёр бўлиши, бу йўлда қатъият ва жасорат кўрсатиши, бошқача айтганда, виждонга мувофиқ яшаши керак”.
Хулоса ўрнида шуни таъкидламоқчимизки, мустақиллик даврида Ўзбекистон сиёсий тизимида давлат ва жамият сиёсий тузилиши асосларини тубдан ўзгартирган туб ўзгаришлар юз берди. Жамиятнинг эркинлашуви билан оммавий ахборот воситаларининг роли ўзгариб бормоқда. Бугунги кунда уларнинг фаоллигини ошириш, демократия ва сўз эркинлигининг асл институтлари сифатидаги ролини кучайтириш вазифалари турибди.
4. Суд тизимидаги ислоҳотлар.
Ҳар қандай ҳуқуқий давлатда суд ҳокимияти алоҳида ўрин тутади. Ўзбекистон Республикаси суд ҳокимиятининг таркибига Конституциявий суд, Олий суд, Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси Олий ва хўжалик судлари, вилоят, туман ва шаҳар судлари киради.
Мамлакатимизнинг демократик янгиланишининг муҳим устувор йўналишларидан бири - бу қонуннинг устунлигини, қонунийликни, шахснинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни, бир сўз билан айтганда, ҳуқуқий давлат ва одамларнинг ҳуқуқий онгини шакллантиришга қаратилган изчил демократлаштириш, суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштиришдир.
Суд ҳокимиятининг изчил мустаҳкамланишига, суднинг мустақиллигини таъминлашга, уни ўтмишдаги қатағон ва жазолаш аппаратидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи давлат институтига айлантиришга қаратилган бир қатор ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилди.
"Судлар тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни янги таҳрирда қабул қилинди. Жиноят-процессуал, фуқаролик процессуал қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ, ҳокимиятни ажратишнинг конституциявий принципини изчил амалга ошириш мақсадида суд тизими ижроия ҳокимияти органлари назорати ва таъсиридан чиқарилди. Судялик лавозимларига номзодлар кўрсатиш, судяларнинг ваколатларини тўхтатиб туриш ва муддатидан илгари тугатиш, уларга нисбатан интизомий иш қўзғатиш каби вазифалар Адлия вазирлигининг ваколатларидан чиқарилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |