Режа: Бозор иқтисодиёти шароитида нарх тизими


Маъруза № 6 Смета ҳисоб- китоблари



Download 360,96 Kb.
bet7/36
Sana10.11.2022
Hajmi360,96 Kb.
#863711
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   36
Bog'liq
UMK ЙХСИ

Маъруза № 6 Смета ҳисоб- китоблари
Режа:

  1. Маҳаллий(локал) смета ҳисоб- китоблари.

  2. Йириклаштирилган меъёрларга смета ҳисоб- китоблари.

Қурилишнинг смета ҳужжатлари – иншоотнинг (йўл, кўприк, тоннель ва ҳоказо) смета қийматларини асослаб берувчи ҳужжатлар мажмуидан иборат бўлади. Смета ҳужжатлари лойиҳалаштириш жараёнида қурилишни ташкил этиш бўйича қабул қилинган лойиҳа ечимлари асосида ишлаб чиқилади ва лойиҳанинг таркибий бир қисми сифатида тасдиқланади.
Смета ҳужжатларнинг таркиби лойиҳалаштиришнинг босқичлигига боғлиқ. Икки босқичли лойиҳалаштиришда лойиҳа таркибида қурилиш баҳосининг умумий смета ҳисоби ва харажатлар тўплами (ишлаб чиқаришдан ташқари объектлар қурилиш қийматини ҳисобга олган ҳолда) объект ва локал сметалари, смета ҳисоб – китоблари, лойиҳа ва изланишлар сметалари ишлаб чикилади. Ишчи ҳужжатлар таркибида объект ва локал сметалари ишлаб чиқилади.
Бир босқичли лойиҳалаштиришда ишчи лойиҳа таркиби қурилиш баҳосининг умумлашма смета ҳисоб – китоби, харажатлар тўплами, объект ва локал сметалари, смета ҳисоб – китоблари ва лойиҳа изланиш ишлари сметаларидан ташкил топади.
Лойиҳа таркибидаги смета ҳужжатларини йириклаштирилган смета меъёрлари, қурилиш смета баҳосининг йириклаштирилган кўрсатгичлари бўйича, ишчи ҳужжатларни каталогларга жамлаган материаллар, конструкциялар, буюмлар, транспорт харажатлари калькуляциясининг бирлик қийматлари асосида тузилади.
Смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун бошланғич нуқта бўлиб қурилишнинг маҳаллий шарт-шароитларини белгиловчи маълумотлар хизмат килади. Улар қуйидагилардан иборат:
-маҳаллий материаллар карьерлар, ёрдамчи корхоналар ва қурилишнинг таянч омборхоналари, энг яқин темир йўл станциялари, присталлар, қурилиш майдонигача бўлган масофалар кўрсатилган автомобиль йўллари тўғрисида маълумотлар берувчи автомобиль йўли қурилиши мўлжалланаётган район ҳақидаги маълумотлар мажмуи (ситуатцион режа);
-маҳаллий қурилиш материаллари олинадиган жойлар тўғрисида маълумотнома;
-фондлаштирилган (четдан келтириладиган) материалларнинг олиниш манбалари тўғрисида буюртмачининг маълумотномаси;
-автомобиль йўлларининг техник ҳолати кўрсатилган ҳолда тузилган, автомобиль транспорти билан қурилиш юклари ташиш масофаларининг ўлчаниши тўғрисида далолатнома;
-сув, электр энергия, буғ, сиқилган ҳаво ва бошқаларни қандай олиниши тўғрисида маълумотнома.
Автомобиль йўллари, кўприк ва бошқа йўл иншоотлари қурилишининг смета баҳосини аниқлаш учун икки босқичли лойиҳалаштиришда, капитал маблағларни режалаштириш ва қурилишни молиявий таъминлашнинг асоси бўлган, қурилиш баҳосининг умумлашма сметаси ҳисоб-китоби тузиб чиқилиши керак. Уни автомобиль йўлининг алоҳида конструктив элементларини тиклашнинг смета қийматларини ҳарактерловчи объект ва локал сметалар асосида ишлаб чиқилади: йўл полотноси, йўл қопламаси, сунъий иншоотлар, йўлларни жиҳозлаш, йўл ва автотранспорт хизматининг бино ва иншоотлари ва ҳоказо.
Йўл полотноси ва қопламасига локал сметалар қурилиш меъёрлари ва қоидаларида тасдиқланган, районнинг ягона бирлик қийматлари асосида ишлаб чиқилади. Қолган локал сметалар эса одатда қурилиш қийматининг йириклаштирилган кўрсатгичлари асосида тузиб чиқилади. Район ягона бирлик қийматлари (ЕРЕР) даги нархларни маҳаллий шароитга боғлаш керак бўлади, шу сабабли йўл қопламаси учун қўшимча равишда ягона нархларнинг маҳаллий қурилиш шароитига боғлаган равишда материаллар нархи ва бу материаллар бўйича транспорт харажатлари калькуляция қилиб чиқилган ягона нархлари каталоги тузиб чиқилади.
Йўл қопламаси учун смета ҳужжатларини ишлаб чиқариш тартиби қуйидагича: район ягона бирлик қийматлари (ЕРЕР) дан тегишли ягона бирлик қийматлари танланади; ягона бирлик қийматлар бўйича зарурий маҳаллий материаллар рўйхати тузиб чиқилади; шу материаллар учун тегишли транспорт харажатлари калькуляцияси ва франко қурилиш майдони смета қийматлари калькуляцияси тузилади; ундан сўнг ягона бирлик қийматлари каталоги ишлаб чиқилади.
Локал сметаларда (йўл қопламаси ва йўл полотноси) алоҳида-алоҳида тўғридан-тўғри харажатлар, устама харажатлар ва режалаштириладиган жамланмалар ҳисоблаб чиқилади. Тўғридан-тўғри харажатлар тегишли бирлик қийматларини лойиҳалаштирилаётган иш ҳажмига кўпайтириб, устама харажатлар белгиланган меъёрлар бўйича тўғридан-тўғри харажатлардан фоиз ҳисобида, режалаштириладиган жамланмалар смета соҳасидан (тўғридан-тўғри харажатлар ва устама харажатлар йиғиндисидан) фоиз ҳисобида аниқланади.
Йўл қопламасига тузилган локал сметада иш ҳақига, қурилиш машиналари ва механизмларини тасарруф этишга бўладиган харажатлар, меҳнат сарфининг норматив кўрсаткичлари ва қурилиш-монтаж ишларида банд бўлган ишчиларнинг иш ҳақлари ажратиб кўрсатилади.
Район ягона бирлик қийматлари (ЕРЕР) асосида локал сметаларни тузишда, тегишли кўтарувчи коэффициентлар амал қиладиган жойларда, иш ҳақи бўйича бўладиган қўшимча харажатларни ҳисобга олиш керак бўлади. Бу коэффициентлар бўйича ишчиларнинг асосий иш ҳақларига ва қурилиш машиналарига хизмат кўрсатувчи ишчиларнинг иш ҳақларига қўшимчалар ҳисобланади.
Йўлнинг бошқа конструктив элементларига локал сметалар ўз таркибига тўғридан-тўғри харажатлар, устама харажатлар ва режавий жамланмаларни локал ҳудудий қурилиш қийматининг йириклаштирилган кўрсаткичлари (УПСС) бўйича ҳисобланади. қурилиш қийматининг йириклаштирилган кўрсаткичи (УПСС) ни иш ҳажмига кўпайтириб, сметалар бўйича харажатларнинг умумий миқдорини аниқлаш мумкин.
Автомобиль йўллари қурилишининг локал сметалар асосида тузилган умумлашган смета ҳисоб-китоби 12 қисмдан иборат бўлади:

  1. қисм. қурилишҳудудини тайёрлаш.

  2. қисм. Йўл полотноси.

  3. қисм. Сунъий иншоотлар.

  4. қисм. Йўл қопламаси.

  5. қисм. Алоқани йўлга қўйиш.

  6. қисм. Йўл ва автотранспорт хизматларига бинолар ва иншоотлар.

  7. қисм. Йўл жиҳозлари ва воситалари. Чорраҳалар ва ёндашиб қўшилишлар.

  8. қисм. Шаҳарларга, район марказларига, темир йўл станцияларига кириб-чиқиш йўллари.

  9. қисм. Вақтинчалик бинолар ва иншоотлар.

  10. қисм. Бошқа турдаги ишлар ва харажатлар.

  11. қисм. Техник назорат. қурилаётган йўл дирекциясини таъминлаб туришга харажатлар.

  12. қисм. Лойиҳа ва изланиш ишлари.

Бошланишдаги 8 та қисм йўлнинг конструктив элементлари бўйича иш турларига мос келади.
IX қисм вақтинчалик бинолар ва иншоотлар бўйича смета харажатларини аниқлайди (умумлашма смета ҳисоб-китобининг бошланғич саккизта бобидаги қурилиш-монтаж ишлари бўйича смета харажатларидан фоиз ҳисобида). X қисм бошқа турдаги харажатларни ўз ичига олади, шу жумладан, қиш ойларида ишларни бажариш, кўчма электростанциялар электр энергиясидан фойдаланиш, фойдаланувчи материалларни автомобиль йўлларида қўшимча қайта ташиш, ишларнинг муҳим бир жойда эмаслиги учун тўланадиган қўшимча тўловлар билан боғлиқ бўлган харажатлар. Уларнинг миқдори ҳам нормативларга мувофиқ равишда қурилиш-монтаж ишларининг йиғиндисидан фоиз ҳисобига аниқланади. ХI қисм белгиланган лимитлар бўйича ҳисобланадиган техник назоратга смета харажатларини ифодалайди.
ХII қисм лойиҳа-изланиш ишларининг смета қийматини аниқлайди, уларнинг миқдори қурилиш учун лойиҳа-изланиш ишларига сметалар тузиш тартиби ҳақидаги инструкция мувофиқҳисобланади.
Қурилиш қийматининг умумлашма смета ҳисоб-китобида, миқдори тармоққа ошириладиган районга лойиҳалаштиришнинг босқичлигига боғлиқ бўлган, кўзда тутилмаган ишлар ва харажатлар учун резерв маблағлар назоратда тутилади.
Маблағлар резерви қурилиш меъёрлари ва қоидалари (СНиП) бўйича белгиланган меъёрлар бўйича аниқланади, Автомобиль йўллари лойиҳасини ишлаб чиқишда унинг миқдори умумий смета қийматидан 5 фоиз миқдорида, ишчи ҳужжатларида 1,5 фоиз миқдорида, бир босқичли лойиҳалаштиришда ишчи лойиҳада 3 фоиз миқдорида белгиланган.
Резерв ишларини бажариш усулларининг ўзгариши лойиҳада кўзда тутилган машиналар, конструкцияларнинг алмашиши, лойиҳада ҳисобга олинмаган технология ўзгаришидан келиб чиққан қўшимча қурилиш-монтаж ишлари, ҳажми-планировка ечимларини қайта кўриб чиқишлар натижасида пайдо бўлиши мумкин бўлган қўшимча харажатларни қоплашга хизмат қилади.
Автомобиль йўлларни қуриш учун зарурий капитал маблағлар миқдори умумий смета харажатлардан қайтариладиган суммаларни (кўзда тутилмаган харажатларни ҳисобга олган ҳолда) айриб ташлаш йўли билан ҳисобланади. қайтарилувчи суммалар умумлашма смета ҳисоб-китоби жамининг сўнггида келтирилади.
қайтарилувчи сметаларга қуйидагилар киради.
-вақтинчалик бино ва иншоотларни бузиш қиймати;
-бузилган бинолардан олинган материаллар ва конструкциялар қиймати;
-йўлакай қазиб олиш тартибидан қўлга киритилган ва сўнгра реализация қилинган материаллар қиймати (тош, ёғоч материаллар, фойдали қазилмалар ва ҳоказо)
Тасдиқланадиган лойиҳа (ишчи лойиҳа) таркибидаги смета ҳужжатларига ёзма изоҳ илова қилинади, унда смета ҳисоб-китобларини бажариш услуби, ҳудудий район, тариф пояси, устама харажатлар миқдори, режалаштирилган жамланмалар ва смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда ҳисобга олинган ҳар хил алоҳида шарт-шароитлар ҳақида маълумотлар берилади.
Автомобиль йўлларини таъмирлашга лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқаришнинг баъзи бир ўзига хос ҳусусиятлари бор. Унинг таркибида бутун йўлнинг ва алоҳида бўлакларининг таъмирлашга муҳтожлигини техник жиҳатдан зарурлигини, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини, таъмирлаш галма-галлигини, техник-иқтисодий асослаш ишлаб чиқилади.
Йўл ва унинг бўлаклари бўйича ҳаракат перспектив интенсивлиги, тегишли техник категорияси, кесишуви ва келиб қўшилувчи йўллардаги перспектив ҳаракат интенсивликлари белгилаб олинади; транспорт тугунлари ечими турлари тавсия этилиб, аҳоли пунктларини айланиб ўтишнинг мақсадга мувофиқлиги аниқланади, капитал маблағларнинг самарадорлигини ҳисоблаб чиқилади.
Автомобиль йўлларини таъмирлашга лойиҳа-смета ҳужжатлари одатда бир босқичда ишлаб чиқилади, яъни ишчи лойиҳа.
Автомобиль йўлини таъмирлашнинг ҳужжатлари таркибига қуйидагилар киради; йўлни таъмирлаш қийматининг умумлаш сметаси ҳисоб-китоби, таъмирловчи комплекс таркибига кирувчи алоҳида иншоотлар ва бинолар бўйича объект сметалар, бошқа турдаги алоҳида ишлар ва харажатлар бўйича смета ҳисоб-китоблари.
СНиП меъёрлари ва ЕРЕР тўпламларида кўзда тутилмаган алоҳида иш турлари ва харажатларнинг бирлик қиймати маҳаллий шарт-шароитлар билан боғланган материаллар, буюмлар ва яримфабрикатлар қийматларининг калькуляцияси.
Йўлни таъмирлаш қийматининг умумлашма сметаси ҳисоб-китобини тасдиқлангунга қадар иш бажарувчи ташкилотларнинг розилиги олинади. Умумдавлат аҳамиятига эга бўлган йўлларни таъмирлаш учун тузилган лойиҳа- смета ҳужжатлари, таъмирлашнинг смета қийматига қараб, йўл бошқармалари, ПРСО, “Ўзавтойўл” давлат ак томонидан тасдиқланади, маҳаллий йўллар учун эса маҳаллий ҳокимиятлар томонидан тасдиқланади.
Йириклашганлик даражаси бўйича меъёрлар элементлар бўйича, яъни алоҳида иш турлари йириклаштирилган (конструктив элементлар ва бино ҳамда иншоотларнинг йирик ўлчагичлари) меъёрларга диференциялланади.
Автомобиль йўллари, кўприклар ва бошқа йўл иншоотларининг смета қийматини аниқлаш учун қўлланиладиган асосий меъёрлар қуйидагилардан иборат:

  1. Йириклаштирилган смета меъёрлари (УСН) ягона район бирлик қийматлари (ЕРЕР) ни тузиш учун фойдаланиладиган қурилиш конструкциялари ва ишлари учун элемент смета меъёрлари (ЭСН) қурилиш смета қиймати ҳисоб-китобининг тўғрилиги қўлланиладиган смета меъёрлари ва нархларининг ишончлилиги ва реаллиги бўйича аниқланади. Смета нормативларини ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариш меъёрлари –қурилиш, монтаж ва қурилиш – таъмирлаш ишларининг ягона меъёрлари ва нархлари (ЕНиР), қурилишни ташкил этишнинг тежамли ва тараққийпарвар лойиҳа ечимларига асосланади.

Ресурслар харажатининг смета меъёрлари, оператив-ишлаб чиқаришни режалаштириши ва меъёрлаштиришда фойдаланиладиган ишлаб чиқариш меъёрлари (ЕНиР)дан шу билан фарққиладики, улар маълум бир йириклаштирилган ишлар мажмуига, ўртача технология ишларини бажаришнинг ўртача услубиёти, смета меъёрлари ишлаб чиқарилаётган пайтдаги техника тараққиётининг тавсиясини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Элементлар бўйича смета меъёрларининг барча йўналишларида 16 мингдан ортиқ меъёрлари жамланган.
Ҳар бир смета меъёри норма, параграф, конструктив элемент ёки иш турининг номи, меъёр аниқлашган элементининг ўлчов бирлиги, меъёрида ҳисобга олинган қурилиш жараёни ва ишлар таркиби ҳамда сон кўрсатгичларига эга бўлган жадвалдан ташкил топган.
Элемент смета меъёрининг номери икки қисмдан ташкил топган: биринчи қисм – тўплам Nо иккинчи қисм меъёрининг тўпламдаги тартиб рақами. Элемент смета меъёрлари қурилиш ишлаб чиқаришнинг тармоқ бўйича ўртача технологик даражасини акс эттирганлиги сабабли, лойиҳа бўйича ишларни бажаришнинг ўзига хос шарт-шароитлари қурилиш меъёрлари ва қоидалари (СНиП) нинг тегишли тўпламларида келтирилган тўғрилаш коэффицентлари ёрдамида ҳисобга олинади.

  1. Ягона район бирлик қийматлари (ЕРЕР) бино ва иншоотлар қурилишининг смета қийматининг аниқлаш, смета қийматининг йириклаштирилган нормативларини, бино ва иншоотлар қурилиши прейскурантларини ишлаб чиқиш ва бажарилган ишлар учун ҳисоблашишга хизмат қилади.

Ягона район бирлик қийматлари (ЕРЕР) турли қурилиш ишларини бажаришга бўладиган тўғридан-тўғри харажатларни ҳарактерлаб, қурилиш конструкциялари ва ишлари учун элемент смета меъёрлари, материаллар, буюмлар ва конструкциялар учун ўртача район нархлари, қурилиш машиналари тасарруф этишнинг смета баҳолари асосида тузилган.
Ягона район бирлик қийматлари (ЕРЕР) нинг ҳар бир йўналиши техник қисмдан ва конструкциялар ёки ишларнинг қабул қилинган бирлигига тўғри келадиган тўғридан-тўғри ифода этган (харажатлар) бирлик қийматлари жадвалидан иборат.
Ягона район бирлик қийматлари (ЕРЕР) дан фойдаланиш қоидалари, қурилиш конструкциялари ва ишларига ягона район бирлик қийматларини қўллаш бўйича кўрсатмаларда келтирилган.
Барча қийматлар (росценкалар) уч гуруҳ бўйича диференция қилинган: барча турдаги харажатлар ҳисобга олинган қийматлар (росценкалар) (масалан, ер ишлари учун);
Деталь ва конструкцияларни монтаж қилиш қийматлари, бунда ўрнатиладиган конструкция ва деталларнинг қийматлари ҳисобга олинмаган, чунки улар тегишли сметаларда ҳисоб-китоб қилинган (масалан, деталь ва конструкцияларни монтаж қилиниши нархини аниқлашда);
Маҳаллий қурилиш материалларнинг нархлари ҳисобга олинмаган ҳолда, фақат бу материалларнинг қабул қилинган ишлар ўлчамига сарфи миқдорини кўрсатувчи қийматлар. Бу гуруҳқийматлари йўл қопламасининг барча қатламлари қийматини аниқлаш учун қўлланилади. Автомобиль йўллари қурилиши қийматини аниқлашда бу қийматлар маҳаллий шарт-шароитларга «боғланиши» керак.

  1. Қурилиш машиналаридан фойдаланиш бўйича смета нархлари тўплами, машина ва механизмларнинг турлари ва типлари бўйича ишлаб чиқарилган бўлиб, қурилиш машинаси ишининг 1-машина/соати учун смета нархларидан ташкил топган. Бир машина/соат ишлашнинг қийматида қуйидаги норматив харажатлар ҳисобга олинган: бирданига бўладиган харажатлар (машинани етказиб келиш, кўчириш, монтаж ва демонтаж қилиш), йиллик харажатлар (машиналарни 1 соат ишига тўғри келадиган тўлиқ таъмирлаш ва тиклашга амортизация), жорий харажатлар (машиналарни бошқарувчи, уларга техник хизмат кўрсатувчи, жорий таъмирловчи, ёйилган смета ускуналарини тикловчи ва таъмирловчи ходимларни таъминлаб туришга, энергоресурсларга, ёрдамчи материалларига, механизация бошқармасининг устама харажатларини қоплашга бўладиган ҳаржатлар).

  2. Материаллар, буюмлар ва конструкцияларга ўртача район нархлари тўплами материаллар, буюмлар ва конструкцияларнинг смета қийматларини аниқлаш қоидаларидан иборат бўлиб, қуйидаги қисмлардан иборат:

    1. қурилиш материаллари.

    2. қурилиш конструкциялари ва деталлари.

    3. Санитарь-техник ишлари учун материаллар ва буюмлар.

    4. Маҳаллий материаллар.

    5. Монтаж ва махсус қурилиш ишлари учун материаллар, буюмлар ва конструкциялар.

Четдан келтирилган материаллар қиймати қурилишда нарх шаклланиши шароитлари бўйича тақсимлаб чиқилган, ҳудудий районлар бўйича тўпламнинг I- қисмига асосан аниқланади. Қурилиш материаллари, конструкциялари ва деталларининг ўртача район нархлари материалларни, буюмларни, конструкцияларни қурилишнинг объектолди омборхонасигача етказиб келиш билан боғлиқ бўлган барча харажатларни ҳисобга олади.
Тўпламнинг 5-қисмдаги маълумотлар, маҳаллий материаллар, буюмлар ва конструкцияларнинг смета нархларини ҳисоблаш ва ягона район бирлик қийматлари (ЕРЕР) ни маҳаллий шароитга боғлаш учун хизмат қилади.

  1. Қурилиш-монтаж ишларини қиш мавсумида бажарилганда бўладиган қўшимча харажатларни аниқлаш қоидалари.

  2. Вақтинчалик бино ва иншоотлар қурилиши учун смета меъёрларини ишлаб чиқиш ва қўллаш қоидалари.

  3. Қурилиш қийматининг йириклаштирилган кўрсатгичлар (УПСС) умумфойдаланиш автомобиль йўллари қийматини аниқлашга мўлжалланган бўлиб, ўз таркибига тўғридан-тўғри харажатлар, устама харажатлар ва режавий жамғармаларни олади.

  4. Қурилиш-монтаж ишларининг қиймат кўрсаткичлари ЕРЕР нинг базис сифатида қабул қилинган биринчи ҳудудий райони учун ҳисоблаб чиқилган. Қурилиш қийматининг йириклаштирилган кўрсаткичлари (УПСС) дан бошқа районларда фойдаланилганда тўғрилаш коэффициентлари қўлланилиши керак.

Йўл қурилишида ҳар бир конкрет даврида қўлланиладиган смета нормативлари:
-амал қилиб турган режалаштириш услублари ва йўл хўжалиги фаолиятига баҳо беришнинг нархлар шаклланиши тизими билан боғлаши;
-йўл объектларининг смета қийматлари қурилишда қўлланилаётган саноат маҳсулотларига нисбатан амалда бўлган нархлар, юкларни ташишга ва электр энергияга бўлган тарифларнинг акс этишини таъминлаши;
-йўл қурилиши самарадорлигини оширишга, моддий-техника ва меҳнат ресурсларини тежамлиги смета меъёрлари ва нархларнинг рағбатлантирувчи ролининг ошишини таъминлаши;
-смета ҳисоб-китобларининг ишончлиги ортиб боргани ҳолда, смета ҳужжатларининг тузишни соддалаштиришга имкон яратилиши керак.
Ресурслар харажатининг смета меъёрлари, оператив-ишлаб чиқаришни режалаштириши ва меъёрлаштиришда фойдаланиладиган ишлаб чиқариш меъёрлари (ЕНиР)дан шу билан фарққиладики, улар маълум бир йириклаштирилган ишлар мажмуига, ўртача технология ишларини бажаришнинг ўртача услубиёти, смета меъёрлари ишлаб чиқарилаётган пайтдаги техника тараққиётининг тавсиясини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Элементлар бўйича смета меъёрларининг барча йўналишларида 16 мингдан ортиқ меъёрлари жамланган.
Ҳар бир смета меъёри норма, параграф, конструктив элемент ёки иш турининг номи, меъёр аниқлашган элементининг ўлчов бирлиги, меъёрида ҳисобга олинган қурилиш жараёни ва ишлар таркиби ҳамда сон кўрсатгичларига эга бўлган жадвалдан ташкил топган.
Элемент смета меъёрининг номери икки қисмдан ташкил топган: биринчи қисм – тўплам Nо иккинчи қисм меъёрининг тўпламдаги тартиб рақами. Элемент смета меъёрлари қурилиш ишлаб чиқаришнинг тармоқ бўйича ўртача технологик даражасини акс эттирганлиги сабабли, лойиҳа бўйича ишларни бажаришнинг ўзига хос шарт-шароитлари қурилиш меъёрлари ва қоидалари (СНиП) нинг тегишли тўпламларида келтирилган тўғрилаш коэффицентлари ёрдамида ҳисобга олинади.

  1. Ягона район бирлик қийматлари (ЕРЕР) бино ва иншоотлар қурилишининг смета қийматининг аниқлаш, смета қийматининг йириклаштирилган нормативларини, бино ва иншоотлар қурилиши прейскурантларини ишлаб чиқиш ва бажарилган ишлар учун ҳисоблашишга хизмат қилади.

Ягона район бирлик қийматлари (ЕРЕР) турли қурилиш ишларини бажаришга бўладиган тўғридан-тўғри харажатларни ҳарактерлаб, қурилиш конструкциялари ва ишлари учун элемент смета меъёрлари, материаллар, буюмлар ва конструкциялар учун ўртача район нархлари, қурилиш машиналари тасарруф этишнинг смета баҳолари асосида тузилган.
Ягона район бирлик қийматлари (ЕРЕР) нинг ҳар бир йўналиши техник қисмдан ва конструкциялар ёки ишларнинг қабул қилинган бирлигига тўғри келадиган тўғридан-тўғри ифода этган (харажатлар) бирлик қийматлари жадвалидан иборат.
Ягона район бирлик қийматлари (ЕРЕР) дан фойдаланиш қоидалари, қурилиш конструкциялари ва ишларига ягона район бирлик қийматларини қўллаш бўйича кўрсатмаларда келтирилган.
Барча қийматлар (росценкалар) уч гуруҳ бўйича диференция қилинган: барча турдаги харажатлар ҳисобга олинган қийматлар (росценкалар) (масалан, ер ишлари учун);
Деталь ва конструкцияларни монтаж қилиш қийматлари, бунда ўрнатиладиган конструкция ва деталларнинг қийматлари ҳисобга олинмаган, чунки улар тегишли сметаларда ҳисоб-китоб қилинган (масалан, деталь ва конструкцияларни монтаж қилиниши нархини аниқлашда);
Маҳаллий қурилиш материалларнинг нархлари ҳисобга олинмаган ҳолда, фақат бу материалларнинг қабул қилинган ишлар ўлчамига сарфи миқдорини кўрсатувчи қийматлар. Бу гуруҳқийматлари йўл қопламасининг барча қатламлари қийматини аниқлаш учун қўлланилади. Автомобиль йўллари қурилиши қийматини аниқлашда бу қийматлар маҳаллий шарт-шароитларга «боғланиши» керак.

  1. Қурилиш машиналаридан фойдаланиш бўйича смета нархлари тўплами, машина ва механизмларнинг турлари ва типлари бўйича ишлаб чиқарилган бўлиб, қурилиш машинаси ишининг 1-машина/соати учун смета нархларидан ташкил топган.




  1. Бир машина/соат ишлашнинг қийматида қуйидаги норматив харажатлар ҳисобга олинган: бирданига бўладиган харажатлар (машинани етказиб келиш, кўчириш, монтаж ва демонтаж қилиш), йиллик харажатлар (машиналарни 1 соат ишига тўғри келадиган тўлиқ таъмирлаш ва тиклашга амортизация), жорий харажатлар (машиналарни бошқарувчи, уларга техник хизмат кўрсатувчи, жорий таъмирловчи, ёйилган смета ускуналарини тикловчи ва таъмирловчи ходимларни таъминлаб туришга, энергоресурсларга, ёрдамчи материалларига, механизация бошқармасининг устама харажатларини қоплашга бўладиган ҳаржатлар).

  2. Материаллар, буюмлар ва конструкцияларга ўртача район нархлари тўплами материаллар, буюмлар ва конструкцияларнинг смета қийматларини аниқлаш қоидаларидан иборат бўлиб, қуйидаги қисмлардан иборат:

    1. қурилиш материаллари.

    2. қурилиш конструкциялари ва деталлари.

    3. Санитарь-техник ишлари учун материаллар ва буюмлар.

    4. Маҳаллий материаллар.

    5. Монтаж ва махсус қурилиш ишлари учун материаллар, буюмлар ва конструкциялар.

Четдан келтирилган материаллар қиймати қурилишда нарх шаклланиши шароитлари бўйича тақсимлаб чиқилган, ҳудудий районлар бўйича тўпламнинг I- қисмига асосан аниқланади. Қурилиш материаллари, конструкциялари ва деталларининг ўртача район нархлари материалларни, буюмларни, конструкцияларни қурилишнинг объектолди омборхонасигача етказиб келиш билан боғлиқ бўлган барча харажатларни ҳисобга олади.
Тўпламнинг 5-қисмдаги маълумотлар, маҳаллий материаллар, буюмлар ва конструкцияларнинг смета нархларини ҳисоблаш ва ягона район бирлик қийматлари (ЕРЕР) ни маҳаллий шароитга боғлаш учун хизмат қилади.

  1. Қурилиш-монтаж ишларини қиш мавсумида бажарилганда бўладиган қўшимча харажатларни аниқлаш қоидалари.

  2. Вақтинчалик бино ва иншоотлар қурилиши учун смета меъёрларини ишлаб чиқиш ва қўллаш қоидалари.

  3. Қурилиш қийматининг йириклаштирилган кўрсатгичлар (УПСС) умумфойдаланиш автомобиль йўллари қийматини аниқлашга мўлжалланган бўлиб, ўз таркибига тўғридан-тўғри харажатлар, устама харажатлар ва режавий жамғармаларни олади.

  4. Қурилиш-монтаж ишларининг қиймат кўрсаткичлари ЕРЕР нинг базис сифатида қабул қилинган биринчи ҳудудий райони учун ҳисоблаб чиқилган.

  5. Қурилиш қийматининг йириклаштирилган кўрсаткичлари (УПСС) дан бошқа районларда фойдаланилганда тўғрилаш коэффициентлари қўлланилиши керак.

Йўл қурилишида ҳар бир конкрет даврида қўлланиладиган смета нормативлари:


-амал қилиб турган режалаштириш услублари ва йўл хўжалиги фаолиятига баҳо беришнинг нархлар шаклланиши тизими билан боғлаши;
-йўл объектларининг смета қийматлари қурилишда қўлланилаётган саноат маҳсулотларига нисбатан амалда бўлган нархлар, юкларни ташишга ва электр энергияга бўлган тарифларнинг акс этишини таъминлаши;
-йўл қурилиши самарадорлигини оширишга, моддий-техника ва меҳнат ресурсларини тежамлиги смета меъёрлари ва нархларнинг рағбатлантирувчи ролининг ошишини таъминлаши;
-смета ҳисоб-китобларининг ишончлиги ортиб боргани ҳолда, смета ҳужжатларининг тузишни соддалаштиришга имкон яратилиши керак.


Download 360,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish