Режа: Бозор иқтисодиёти шароитида нарх тизими



Download 360,96 Kb.
bet5/36
Sana10.11.2022
Hajmi360,96 Kb.
#863711
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
UMK ЙХСИ

Смета нормаларини белгилаш учун қуйидаги меъёрий хужжатлардан фойдаланилади:
МШН – муассавий шахарсозлик нормалари;
ҚМҚ – қурилиш меъёрлари ва қоидалари;
ИҚН – идоравий қурилиш нормалари;
ШНҚ – шахарсозлик нормалари ва қоидалари;
МҚН – Муассавий қурилиш нормалари.

Маъруза № 3 Смета қиймати


Режа:



  1. Шаҳар йўл қурилишнинг смета таннархи.

  2. Бевосита(тўғридан-тўғри) харажатлар ва уларнинг таркиби.

  3. Қурилиш машиналари ва механизмларини эксплутация қилишнинг смета қиймати.

  4. Меҳнатга ҳақ тўлаш ва меъёрий мехнат сарфи.

Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш самарадорлигининг энг муҳим кўрсаткичи таннарх бўлиб қолади, чунки пировард натижада иқтисодий рағбатлантириш фондларининг миқдори, ишловчиларнинг реал иш ҳақлари, ишлаб чиқариш қувватларининг ривожланиши, ишлаб чиқариш техникавий савиясининг ўсиши фақат таннарх орқали аниқланади.


Объектнинг смета қиймати ўз таркибига шу объектни яратиш учун керак бўлган барча ижтимоий-зарурий харажатларни олади, шу жумладан, қурилиш-монтаж ишларини бажариш, ускуналар сотиб олиш ва уларни монтаж қилиш, лойиҳа-изланиш ишлари, устама харажатлар ҳамда режалаштирилган жамғармалар.
Смета қийматидан фарқли ўлароққурилиш-монтаж ишларининг таннархи қисми бўлиб, у йўл ташкилотининг автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлашга қилган харажатларидан ташкил топади. Қурилиш-монтаж ишлари таннархи унинг смета қийматига нисбатан пул ва моддий ресурслардан тежамли фойдаланишни акс эттириб, ташкилот иши самарадорлигини кўрсатувчи асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.
Йўл хўжалигида, қурилиш тармоқларининг барча бошқа турларидаги каби, ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш комплекс калькулияцион элементлар бўйича амалга оширилади ва уларнинг номенклатураси смета ҳужжатлари таркибидаги харажатларни элементлар бўйича гуруҳлаштириш билан тўлиқ мос келади.
Шунга мувофиқ равишда қурилиш-монтаж ишлари таннархнинг таркиби тўғридан-тўғри (ТХ) ва устама харажатларга (УХ) ажратилади. Режалаштирилган жамғармалар (РЖ) ишлар таннархи таркибига кирмайди КМИтнқТХ+УХ.
Тўғридан-тўғри харажатлар таркибига ишларни бажаришга сарфланган материаллар қиймати; ишчиларнинг асосий иш ҳақлари; қурилиш машиналарини ишлатишга бўлган харажатлар ва бошқа тўғридан-тўғри харажатлар киради.
Асосий иш ҳақи таркибига қурилиш-монтаж ишларида банд бўлган қурилиш ва йул ишчиларининг, қурилиш материалларини объектолди омборхонаси ва тўшалиш жойигача етказишда, дозировка қилиш ва материалларни машиналарга етказиб бериш ва «иш» га тўшашда машғул бўлган ишчиларнинг иш ҳақлари.
Ишчиларнинг асосий иш ҳақлари таркибига меҳнатга ҳақ тўлашнинг барча тизимлари бўйича ҳисобланган иш ҳақи, иш ҳақи фондидан вақтда бажарилган ишлар учун қўшимча тўловлар, ишчилар айбисиз туриб қолишлар учун тўловлар ва бошқалар киради.
Машина ва механизмлардан фойдаланишга бўладиган харажатлар бирданига бўладиган харажатлар ва жорий харажатлардан ташкил топади. Жорий харажатлар таркибига машиналарни бошқариш ва уларга хизмат кўрсатишда банд бўлган ишчиларнинг асосий иш ҳақлари, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш харажатлар, ёнилғи-мойлаш материаллари ва электр энергиянинг қиймати, машиналар амортизацияси, ижарага олинган машиналар бўлса уларга тўланадиган ижара ҳақи киради.
Бирданига бўладиган харажатлар машиналарни юклаш, тушириш, транпортировка қилиш, машиналарни монтаж, демонтаж ва синаб кўриш ишларига харажатлар ҳамда машиналарни ўрнатиш учун вақтинчалик иншоотларни қуриш ва бузиш (масалан, АБЗ, ЦБЗ ва бошқаларда) учун харажатлардан ташкил топади.
Тўғридан-тўғри харажатлар таркибига тупроқни ташишга, материалларни объект ичида, объектолди омборхонасидан тўшалиш жойигача ёки кўтариш механизмигача ташиб етказишга бўладиган харажатлар ҳам киритилади.
Устама харажатлар бевосита қурилиш-монтаж ишлари, яъни қурилиш майдонларида, ёрдамчи ишлаб чиқаришда ва бошқа (хизмат кўрсатувчи) хўжаликларда мавжуд.
Ёрдамчи ишлаб чиқариш ва бошқа хўжаликлар бўйича устама харажатлар қурилиш-монтаж ишлари таннархи таркибида алоҳида ажратилмайди, чунки улар бу ишлаб чиқариш ва хўжаликлар маҳсулотлари ва хизматлари қийматининг таркибига киради:
-маъмурий-хўжалик харажатлари - маъмурий бошқарув ва ишлаб чиқариш техник персоналининг ижтимоий суғуртага ажратмалар билан бирга ҳисобланган иш ҳақлари, командировка ва сафар харажатлари, идора ва почта-телеграф харажатлари, идора биноларининг ижараси ва уларни таъмирлашга харажатлар;
-ишчиларга хизмат кўрсатиш харажатлари - ишчиларни ижтимоий суғурталашга ажратмалар, ишчиларнинг қўшимча иш ҳақлари (таътиллар учун тўлов, бригадирларга бригадага раҳбарлик қилганлиги учун қўшимча тўлов, енгилроқ иш шароитига ўтказилгандаги қўшимча тўлов ва ҳоказолар), меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги харажатлар, уй-жой коммунал хўжалиги харажатлари ва бошқалар;
-ишларни бажариш ва ташкил этишга харажатлар, ёнғиндан сақланиш ва қўриқлашга харажатлар, ташкилий равишда ишга олишни ташкил этиш, ишлаб чиқаришни ташкил этиш харажатлари; объектларни топшириш билан боғлиқ харажатлар, ишлаб чиқариш ускуналари ва инвентарларини асрашга ва бошқа харажатлар;
-бошқа устама харажатлар - қурилиш-монтаж ишлариларини амалга оширишда геодезия ишларига харажатлар, ходимларга шароитлар яратиш, умумий овқатланиш ва бошқа хизматлар харажатлари.
-қурилиш-монтаж ишларининг смета қиймати ва унинг таннархи ўртасидаги фарқ, режалаштирилган жамғарма ва таннархнинг пасайишидан ҳосил бўладиган тежамдан иборат. Қурилиш-монтаж ишларининг смета қиймати ва таннархи ўртасидаги боғланиш қуйидаги формула ёрдамида ифодаланиши мумкин:



бу ерда,
Н - сметада кўзда тутилган жамғарма;
Э - таннарх пасайишидан ҳосил бўлган тежам;
К - қурилиш ташкилоти томонидан компенсациялар ҳисобига, смета қийматидан ташқари қилинадиган харажатлар.
Смета қийматларидан ташқари тўланадиган компенсацияларни мавжудлигининг сабаби шундаки, ишлаб чиқаришда амал қилаётган нархлар, тарифлар, меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари вақти-вақти билан қайта кўриб чиқилади, шу сабабли қатор моддалар бўйича ўзгармас меъёрлар ва нархлар бўйича сметада кўзда тутилган харажатларга нисбатан амалдаги харажатлар миқдори юқори бўлади. Бу харажатларнинг бир қисми буюртмачи томонидан умумлашма смета ҳисоб-китоблари бўйича компенсация қилинади, масалан, мукофотли ишбай меҳнатига ҳақ тўлаш тизимининг қўлланилиши сабабли қўшимча харажатлар, кўчиб юрувчи иш шароитлари учун қўшимча тўловлар.
Қурилиш-монтаж ишлариларнинг смета қийматлари конкрет объект бўйича эмас, балки ўртача шароитлар ва қурилиш услубларини ҳисобга олувчи смета меъёрлари ва нархлари асосида белгиланади. Шу сабабли таннархни аниқлашда меҳнат унумдорлигининг йиллик ўсиши ва унинг асосида конкрет ташкилотларда эришиладиган ишлар таннархининг пасайиши ҳисобига олиниши керак.
Режалаштирилаётган таннарх ҳар йили йиллик режаларни ишлаб чиқишда аниқланади ва йўл ташкилотининг уни пасайтириш тадбирларини акс эттиради.
Бажарилган ишларнинг ҳақиқий таннархи барча турдаги харажатларни, шу жумладан компенсация ҳисобига қопланадиган харажатларни ҳам ўзида акс эттиради. Компенсациялар ишлар таннархига белгиланган йўналишларни ҳисобга олган ҳолда харажат турлари бўйича тақсимланади, яъни асосий иш ҳақи, материалларнинг қийматлари ва ҳоказо.


Download 360,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish