Маъруза №7 Қурилиш маҳсулотига эркин шартнома нархлари.
Режа :
Шартнома нарихини шакллантириш.
Танлов савдоларини ўтказиш.
Смета ҳужжатларини экспертиза қилиш.
Йўл хўжалигида ва капитал қурилишда йўл - қурилиш ва таъмирлаш ишларини пудрат усулида бажаришда иқтисодий бошқарув услубининг муҳим таянчларидан бири бўлган шартномавий нархларига ўтилган.
Шартномавий нархлар – бу амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ, буюртмачи ва пудратчи томонидан, бош лойиҳачи ташкилот ва ёрдамчи пудратчи ташкилотлар иштирокида бинолар, иншоотлар, корхоналар, ишга туширилувчи комплексларни қуриш учун аниқланган нархдир.
Шартномавий нархларга ўтишдан кўзда тутилган мақсад - қурилишни норматив муддатларда амалга ошириш, қурилаётган объектларнинг техникавий савиясини кўтариш, йўл-қурилиши маҳсулотининг ресурсталаблигини ва унинг ҳийматини камайтиришдан иборат. Шартномавий нархларнинг асосий ҳусусияти шундаки - улар нархлар шаклланишининг энг муҳим икки тамойили - умуммажбурий смета меъёрлари ва баҳолари қўлланилишига асосланган, марказлашган смета меъёрлаштириш тамойили ва конкрет объектда қурилиш-монтаж ишларини бажаришнинг реал шарт-шароитларини ҳар томонлама ҳисобга олиш тамойилларини бирлаштириш асосида яратилади. Шартномавий нархнинг асосида қурилиш-монтаж ишларининг смета қиймати ётади. Ундан ташқари унинг таркибига пудратчи фаолиятига тегишли бўлган бошқа харажатларнинг ва қурилиш объектининг умумлашма смета ҳисоб-китобида ҳисобга олинадиган, пудратчи қурилиш ташкилоти фаолиятига тегишли кўзда тутилмаган ишлар ва харажатлар резервининг бир қисми қўшилади.
Конкрет иш тури ёки конструктив элемент учун шартномавий нархни қуйидаги формула ёрдамида ҳисоблаш мумкин:
Цдог = Ссмр+Ппр+Рг
Бу ерда:
Ссмр-лимитланган харажатлар, шу жумладан, вақтинчалик бинолар ва иншоотларга, СНиП меъёрларида ҳисобга олинадиган, қурилишни ташкиллаштириш лойиҳасида кўзда тутилган смета меъёрларидан ортиқ, ишларни қиш мавсумида бажарилганда бўладиган қўшимча харажатлар, кўчиб юрувчи электростанциялар электр энергиясидан фойдаланилганда электр энергияга бўладиган харажатлардаги фарқ, ташиб келтириладиган материалларни транспортировка қилиш қийматининг фарқи, юклаш-тушириш ишларига қўшимча харажатлар ва бошқалар ҳисобга олинган ҳолда аниқланган объект сметаси бўйича қурилиш-монтаж ишларининг смета қиймати;
Ппр-буюртмачи томонидан компенсация қилинадиган, қурилиш-монтаж ишлари таркибига кирмайдиган бошқа ишлар ва харажатлар; шу жумладан:
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг аккорд тизимини қўллаш билан боғлиқ бўлган харажатлар; кўчиб юрувчи қурилиш-монтаж ташкилотлари ишловчиларига қўшимча тўловлар; қўшимча таътиллар бериш билан узоқ муддат ҳизматлари учун тўланадиган ҳақ билан боғлиқ бўлган харажатлар; ташкилий равишда ишчиларни ишга олиш билан боғлиқ харажатлар; пудратчи ташкилот ишловчиларини бошқа қурилишларга командировка қилишга бўладиган харажатлар.
Лойиҳада кўзда тутилган илмий текшириш ва тажрибаларга харажатлар; қурилиш-монтаж ишларини вахта услубида бажариш учун қўшимча тўлов.
Баъзи материалларнинг улгуржи ва чегаравий нархлари орасидаги фарқлар. Ундан ташқари бошқа ишлар ва харажатлар таркибига ишларни юқори суъратларда олиб бориш ва қуришни янгидан ўзлаштирилаётган районларда олиб бориш билан боғлиқ бўлган пудратчининг қўшимча харажатлари ҳам киритилади.
Рп-умумлашма смета қийматининг ҳисоб-китобларида ҳисобга олинган кўзда тутилмаган ишлар ва харажатлар учун белгиланган умумий резерв маблағларнинг бир қисми; бундан буюртмачи томонидан етказиб бериладиган материаллар, буюмлар ва конструкциялар қийматига тўғри келадиган сумма мустасно.
Шартномавий нархлар таркибига сметада аниқланган, лёкин пудратчи фаолиятига тегишли бўлмаган харажатлар киритилмайди: ер майдони ажратилишини расмийлаштириш харажатлари; иншоот ўқларини белгилаб чиқиш, янги ерларни ўзлаштириш харажатларини қоплаш, эгаллаб турилган ерлар учун компенсация, бино ва иншоотларни бузиш, объектларни ўз вақтида ёки муддатидан олдин ишга туширилишини мукофотлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар; афторлик техник назоратига харажатлар, лойиҳа ва изланиш ишлари қиймати.
Кўзда тутилмаган ишлар ва харажатлар учун резервнинг бир қисмини шартномавий нархларга киритиш резервнинг функционал вазифаси билан боғлиқ бўлиб, у пудратчи ташкилотнинг ишларини бажариш услубининг ўзгариши, сметада кўзда тутилган катта харажатлар талаб қилувчи қурилиш машиналари ва механизмларидан фойдаланиш оқибатида юзага келадиган қўшимча харажатларини қоплашга йўналтирилади.
Шартномавий нархларга резерв маблағлар бир қисмини киритишнинг иқтисодий маъносини объектларни ўз вақтида ишга туширишга топширилишига эришиш учун мавжуд резервлардан фойдаланишда қурилиш ташкилотининг маневрлигини таъминлаш, иқтисодий мустақилликни кенгайтириш ва ўз фаолиятининг натижалари учун иқтисодий жавобгарликни оширишдан иборат.
Резервнинг бу қисми лойиҳанинг ишчи ҳужжатларини ишлаб чиқиш босқичида ўзгартиришлар киритилиши, қурилиш жараёнида илгари ишчи хизматлар ва сметаларда ҳисобга олинмаган ишлар аниқланиши сабабли смета қийматларига аниқликлар киритилиши туфайли пудратчи ташкилотнинг қўшимча харажатларини қоплашга хизмат қилади. Кўзда тутилмаган ишлар ва харажатлар резерви аввал бошда аниқланган смета қийматининг стабиллигини таъминлаш, илмий-техника тараққиётининг ривожланиши ва у эришган натижаларни ишлаб чиқаришга жорий этилиши билан боғлиқ бўлган, иқтисодий жиҳатдан асосланган харажатларни қоплашга йўналтирилган иқтисодий дастгоҳдир.
Шартномавий нархлар пудрат шартномалари тузиш учун ҳамда, бажарилган ишлар, пудратчи томонидан қилинган, лойиҳа-смета ҳужжатларида, техник иқтисодий асослаш ва техник - иқтисодий ҳисоб-китобларда кўзда тутилган харажатлар учун ҳисоб - китобларга асосдир. Қурилиш-монтаж ишларининг ҳажми ва таркибида ўзгариш содир бўлмаса, шартномавий нархлар бутун қурилиш даври мобайнида ўзгармаслиги лозим.
Лойиҳа ечимларини такомиллаштириш натижасида объектнинг ишчи ҳужжатлар сметаларида аниқланган смета қиймати билан шартномавий нархлар фарқидан тежам ҳосил бўлиши мумкин. Бу тежамнинг 25 фоизи давлат бюджетига йўналтирилади. Тежамнинг қолган қисми (75 фоизи) бош пудратчи томонидан қурилиш, монтаж ва лойиҳачи ташкилотларга ҳар бирининг қурилиш баҳосини камайтиришга қўшган ҳиссасини ҳисобга олган ҳолда тақсимлаб берилади. Пудратчи қурилиш ташкилотлари тежамдан олинган ушбу маблағни иқтисодий рағбатлантириш фондларига йўналтирадилар.
Агар ишларнинг ҳақиқий қиймати ва харажатлар шартномавий нархдан ортиб кетса, нархлар қайта тасдиқланмайди, қўшимча харажатлар эса бажарувчи ташкилотлар ишлаб чиқариш хўжалик фаолиятлари натижаларига ўтади.
Шартномавий нархларни лойиҳанинг умумлашма смета ҳисоб-китоблари асосида (лойиҳалаштиришнинг биринчи босқичи) ёки амалдаги смета меъёрлари ва нархлар тизимига қатъиян риоя қилинган ҳолда ишлаб чиқилган техник-иқтисодий асослаш ёки техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар (лойиҳалаштиришдан аввалги босқич) асосида аниқланади.
Шартномавий шартларни мувофиқлаштиришга асос бўлувчи лойиҳа-смета ҳужжатлари мажбурий равишда давлат экспертизасидан ўтказилиши ва экспертиза натижасига мувофиқ равишда тўғриланиб чиқилиши керак. Умумлашма смета ҳисоб-китобига лойиҳа ташкилоти томонидан тузилган қурилиш таркибига кирувчи барча объектлар бўйича, ҳамда бутун қурилиш бўйича шартномавий нархлар ведомостлари илова этилиши керак. Бу ведомость буюртмачи ва лойиҳа ташкилотининг шартномавий нархлар даражаси бўйича таклифи бўлади (узил -кесил). Қатъий шартномавий нархлар буюрмачи, пудратчи ва лойиҳа ташкилотлари ўртасидаги келишув асосида аниқланади.
Агар лойиҳа ечимларини такомиллаштириш бўйича таклифлар пудратчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилса ва жорий қилинса, шартномавий нархлар камайтирилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |