Режа: Бозор иқтисодиёти шароитида нарх тизими


Смета ҳисоб-китобларида материаллар, буюмлар ва яримфабрикатларнинг смета қийматларини аниқлаш



Download 360,96 Kb.
bet4/36
Sana10.11.2022
Hajmi360,96 Kb.
#863711
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
UMK ЙХСИ

Смета ҳисоб-китобларида материаллар, буюмлар ва яримфабрикатларнинг смета қийматларини аниқлаш.
ЕРЕРни маҳаллий қурилиш шароитларига (мослашда) боғлашда тўғридан-тўғри харажатларнинг ҳисоб-китобида материаллар, буюмлар, яримфабрикатлар фронка - қурилиш майдони нархлари бўйича ҳисобга олинади, унинг таркиби етказиб берувчининг улгуржи нархи, таъминот ва сотиш билан шуғулланувчи ташкилотларнинг устама ҳақлари, материаллари, омборхона харажатларидан ташкил топади.
Улгуржи сотиш нархлари давлат томонидан франко турлари бўйича белгиланган. Франко тури улгуржи нархларда ҳисобга олинган транспорт харажатлари таркибини аниқлайди.
Маҳаллий материалларнинг улгуржи сотилиш нархлари СНиП тегишли тўплами бўйича аниқланиб, франко турлари бўйича ҳарактерланади, масалан жўнатиш станцияси франко-вагони, ишлаб чиқарувчи корхона ҳудуди транспорт воситалари франкоси ва материал тури ҳамда ҳудуд (Республика) га боғлиқ равишда бошқалар қум, шебень, шағал, тош учун улгуржи нархлар жўнатиш станцияси франко вагонларида, асфальт-бетон қоришмалари учун эса - транспорт воситаси франкосида белгиланган.
Руда бўлмаган барча табиий материалларга, асфальт-бетон ва асфальтбетум саноати маҳсулотларига улгуржи нархлар бешта ҳудудий пояс бўйича, бетон қоришма, бетон буюмлари учун ўн иккита ҳудудий пояс бўйича диференцияланган.
Қурилиш шароитида тайёрланадиган яримфабрикатлар (агар СНиПда уларга улгуржи нархлар белгиланмаган бўлса)нинг улгуржи нархи уларни тайёрлаш учун зарур бўлган ресурслар сарфини калькуляция қилиш орқали аниқланади. Бунда меҳнат, иш ҳақи, материаллар иши элемент смета меъёрлари бўйича бир бирлик материалларнинг смета нархи асфальт-бетон, цемент-бетон заводининг объект олди омбор-фронка нархи бўйича, машиналарни ишлатилишининг смета нархлари СНиП бўйича аниқланади.
Таъминлаш-сотиш ташкилотларининг устамалари фақат ташиб келтириладиган материаллар бўйича уларнинг улгуржи нархлари таркибига кирмаган ҳолатларда ҳисобга олинади. Транзит устамалар ишлаб чиқарувчи заводдан қурилиш объектига, оралиқ омборларни четлаб, ўтиб таъминот фондларига мувофиқ етказиб бериладиган материаллар учун белгиланган.
Транспорт харажатлари франко тури, улгуржи нархлар ва қурилиш лойиҳасида қабул қилинган транспорт хизмати схемасига мувофиқ аниқланади.
Смета ҳисоб-китобларида транспорт харажатлари СНиП нинг қурилиш учун юкларни ташиш смета нархлари тўпламининг I-қисми темир йўлларда ва автомобилларда ташиш ва II-қисми дарё транспортида ташиш бўйича аниқланади.
Смета ҳужжатларида барча транспорт харажатлари калькуляция тузиш орқали ҳисобланади. Темир йўлларда ташиш баҳоси таркибига юклаш-тушириш ишларига, ҳаракатланувчи қисмни етказиб бериш ва тозалаш ҳамда ташиш ҳақи киради. Ташиш ҳақи юкнинг тариф квалификацияси (тариф схемасининг) ва тариф масофасига кўра аниқланади. Автомобилларда ташиш ҳақи юклаш-туширишга, харажатлар ва ташиш ҳақидан ташкил топади.
Ташиш ҳақи юкнинг синфи (класс) пояс коэффиценти орқали ҳарактерланувчи юкни ташиш ҳудуди ва юкни ташиш масофасига боғлиқ. Алоҳида ҳолатларда СНиП да келтирилган тариф ҳақига оширувчи коэффицентлар қўлланилади, масалан, ўзи ағдаргич автомобилларда 15 км дан ортиқ масофага юк ташилганда тупроқ йўллардан фойдаланилганда ва ҳоказо.
Омборхона харажатлари - йўл хўжалиги омборхоналарини яроқли ҳолда ушлаб туришга, материалларни қабул қилиш ва чиқаришни ҳужжатлаштиришга, юкларни йўлларда ва омборхонада йўқотишлари ва ишдан чиқишларига бўладиган харажатларда белгиланади.
Бу харажатларнинг миқдори материалларнинг объект олди омбор-франко қийматидан 2 фоиз миқдорида қабул қилинади.
Материаллар, буюмлар ва конструкцияларнинг смета қийматлари смета ҳисоб-китобларида калькуляция тузиш йўли билан аниқланади.
СНиП да келтирилган ташиб келтириладиган материалларнинг ўртача район смета нархлари материаллар, буюмлар ва конструкцияларни қурилишнинг объектолди омборхонасигача етказиб келиш билан боғлиқ бўлган барча харажатларни ўз ичга олади: улгуржи нархлар, таъминот ва сотиш билан шуғулланувчи ташкилот устамаси, тарага харажатлар, тахлаш ва реквизитлар, транспорт ва юклаш-тушириш харажатлари ва омборхона харажатлари. Бу материалларнинг смета нархлари темир йўл станциялари, портлар, пристанлардан 30 км радиусда бўлган қурилишлар учун мажбурийдир, пўлат конструкциялар учун эса 10 км радиусда.
Нархларнинг шаклланиш жараёни ўз ичига учта босқични олади:
-техник иқтисодий асослаш ва техник иқтисодий ишлаб чиқариш, яъни лойиҳалашни бошлашдан аввалги босқичда, лимит нархларни аниқлаш;
-лойиҳани ишлаб чиқаришда қурилишнинг ёки реконструкция қилишнинг смета қийматларини ҳисоблаб чиқиш;
-буюртмачи, пудратчи ва лойиҳа ташкилотлари ўзаро келишган ҳолда шартномавий нархларни белгилаб олиш.
Давлат буюртмасига кўра амалга ошириладиган қурилишлар (масалан, умумдавлат ва республика аҳамиятига эга бўлган йўллар) бўйича лимит нархлари мажбурий равишда аниқлаб чиқилади.
Лимит нархлари топшириқда лойиҳалаштиришда кўзда тутилган иншоотлар учун уларнинг техник ва иқтисодий параметрлари мос келувчи норматив ролини бажаради. Лимит нархлари даражаси капитал маблағлар сарфининг қопланиш муддатлари нормативларидан келиб чиқилган ҳолда аниқланиши керак. Шу сабабли лимит нархлари лойиҳалаштириш ва қурилиш жараёни учун капитал маблағлар сарфининг чегарасини белгилайди ва унинг миқдори шундан ортиб кетмаслиги керак.
Лимит нархларининг ортиб кетиши тасарруфга топширилаётган объектлар бўйича капитал маблағлар самарадорлиги лойиҳалаштириш олди босқичида ҳисоблангандан кўра паст бўлишлигини билдиради.
Смета қиймати лойиҳалаштириш жараёнида қабул қилинган мухандислик ечимлари асосида белгиланади ва лойиҳа таркибида тасдиқланади. Бунда унинг қиймати тасдиқланган рўйхат бўйича беш
йиллик муддатга янгидан қурилиши бошланадиган ва реконструкция қилиниши техник- иқтисодий асосланишига тўғри келиши ёки ундан паст бўлиши керак.
Шартномавий нарх - қурилиш ва йўл хўжалигида товар-пул муносабатларининг бутунлай янгича бўлган категориясидир. Шартномавий нархнинг юқори чегараси объект қурилиши ёки реконструкциясининг лимит нархи бўлса, пастки чегараси пудратчининг хўжалик ҳисоби манфаатларини ҳисобга олувчи лойиҳалаштириш босқичида аниқланган смета қийматидир.
қурилишда (шу жумладан йўл қурилишида), ҳамда йўл хўжалигида нарх шаклланишининг марказий масаласи лойиҳани ишлаб чиқишда ҳисобланадиган смета қиймати саналади, чунки ҳудди шу смета қиймати қурилишда шартномавий нархларни аниқлаш учу насос бўлиб хизмат қилади. Смета хизматини аниқлаш учун лойиҳа таркибида смета ҳужжатлари деб аталувчи ҳисоб-китоб ва ҳужжатлар мажмуи ишлаб чиқилади. Лойиҳа таркибида ишлаб чиқиладиган (қурилиш ва технологик ечимлар, қурилишни ташкил этиш, смета ҳужжатлари), барча ҳужжатлар мажмуи биргаликда лойиҳа-смета ҳужжатлари деб аталади.
Тўғри тузиб чиқилган, пудратчи томонидан қабул қилинган ва белгиланган тартибда тасдиқланган смета ҳужжатлари бутун қурилиш даври учун ўзгармас бўлиб, қурилиш ёки йўл объекти таъмирланишига ажратилган маблағларнинг тўғри сарфланиши устидан назорат олиб бориш воситаси бўлиб хизмат қилади.
Қурилишнинг смета ҳужжатлари – иншоотнинг (йўл, кўприк, тоннель ва ҳоказо) смета қийматларини асослаб берувчи ҳужжатлар мажмуидан иборат бўлади. Смета ҳужжатлари лойиҳалаштириш жараёнида қурилишни ташкил этиш бўйича қабул қилинган лойиҳа ечимлари асосида ишлаб чиқилади ва лойиҳанинг таркибий бир қисми сифатида тасдиқланади.
Смета ҳужжатларнинг таркиби лойиҳалаштиришнинг босқичлигига боғлиқ. Икки босқичли лойиҳалаштиришда лойиҳа таркибида қурилиш баҳосининг умумий смета ҳисоби ва харажатлар тўплами (ишлаб чиқаришдан ташқари объектлар қурилиш қийматини ҳисобга олган ҳолда) объект ва локал сметалари, смета ҳисоб – китоблари, лойиҳа ва изланишлар сметалари ишлаб чикилади. Ишчи ҳужжатлар таркибида объект ва локал сметалари ишлаб чиқилади.
Бир босқичли лойиҳалаштиришда ишчи лойиҳа таркиби қурилиш баҳосининг умумлашма смета ҳисоб – китоби, харажатлар тўплами, объект ва локал сметалари, смета ҳисоб – китоблари ва лойиҳа изланиш ишлари сметаларидан ташкил топади.
Лойиҳа таркибидаги смета ҳужжатларини йириклаштирилган смета меъёрлари, қурилиш смета баҳосининг йириклаштирилган кўрсатгичлари бўйича, ишчи ҳужжатларни каталогларга жамлаган материаллар, конструкциялар, буюмлар, транспорт харажатлари калькуляциясининг бирлик қийматлари асосида тузилади.
Смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун бошланғич нуқта бўлиб қурилишнинг маҳаллий шарт-шароитларини белгиловчи маълумотлар хизмат килади. Улар қуйидагилардан иборат:
-маҳаллий материаллар карьерлар, ёрдамчи корхоналар ва қурилишнинг таянч омборхоналари, энг яқин темир йўл станциялари, присталлар, қурилиш майдонигача бўлган масофалар кўрсатилган автомобиль йўллари тўғрисида маълумотлар берувчи автомобиль йўли қурилиши мўлжалланаётган район ҳақидаги маълумотлар мажмуи (ситуатцион режа);
-маҳаллий қурилиш материаллари олинадиган жойлар тўғрисида маълумотнома;
-фондлаштирилган (четдан келтириладиган) материалларнинг олиниш манбалари тўғрисида буюртмачининг маълумотномаси;
-автомобиль йўлларининг техник ҳолати кўрсатилган ҳолда тузилган, автомобиль транспорти билан қурилиш юклари ташиш масофаларининг ўлчаниши тўғрисида далолатнома;
-сув, электр энергия, буғ, сиқилган ҳаво ва бошқаларни қандай олиниши тўғрисида маълумотнома.
Автомобиль йўллари, кўприк ва бошқа йўл иншоотлари қурилишининг смета баҳосини аниқлаш учун икки босқичли лойиҳалаштиришда, капитал маблағларни режалаштириш ва қурилишни молиявий таъминлашнинг асоси бўлган, қурилиш баҳосининг умумлашма сметаси ҳисоб-китоби тузиб чиқилиши керак.
Уни автомобиль йўлининг алоҳида конструктив элементларини тиклашнинг смета қийматларини ҳарактерловчи объект ва локал сметалар асосида ишлаб чиқилади: йўл полотноси, йўл қопламаси, сунъий иншоотлар, йўлларни жихозлаш, йўл ва автотранспорт хизматининг бино ва иншоотлари ва хоказо.



Download 360,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish