Антибиотиклар билан даволанган моддалар сўйиш.
Бурдаланган боқилаётган ёки даволанган ҳайвонлар антибиотиклар тўхтатилгандан сўнг, организмдан антибиотикларни чиқишиб кетиш муддатига асосан, 1-6 кундан сўнг сўйишга рухсат этилади.
Радиоктив моддалар билан зараланган ҳайвонлар маҳсулотлари, уларни зарарсизлантириши
Ҳайвонларни радиоактив моддалар билан зарарланиши Ветеринария санитария экспиртизасида уларни қандай зарарланганлиги катта ахамиятга эга.
Радиоцион нур ёки родиактив моддалар (РВ)билан захарланиш ташқи ва ички зарарларнишларга бўлинади.
Ташқи зарарланишда радиация организмга тери орқали ҳаводан ёки ўраб турган девор ёки жихозлардан тушади.
Ички зарарлашда эса радиоактив моддалар озиқа ёки сув орқали овқат ҳазим қилиш организмларига тушади.
Организмга нурланишни белгиланган миқдоридан ортиқ даражада таъсири натижасида ҳайвонларда нурланиш касаллиги (НК) келиб чиқди, касаллик ўткир ва сурункали кечади.
Касаллик ҳайвонларда нурланиш даражаси ва касалликни оғирлигига қараб енгил (нурланиш даражаси 150-250 Р), ўртача (250-400 Р), оғир (400-750 Р) ва жуда оғир (750 дан юқори Р)формаларга бўлинади.
Сўйишдан олдинги диагностик
Касалликни диагностикаси клиник белгиларига, гемотологик, дозаметрик ва ички зарарланишда радиометрик текширишларга асосланади.
Ташқи нурланишни бошланғич даврида ҳайвонларни нотичлиги уларни умумий ҳолсизланишига айланади. Бунда иштахаси пасаяди, тахикордияпайдо бўлади, шилимшиқ қаватда гепермия, нафас олиш тезлашади, харорат 0,3-0,50С га кўтарилади, ичаклар перисталтикаси тезлашиб, қусиш ва ич кетиш кузатилади.
Касалликни иккинчи яширин даврида ҳайвоннинг аҳволи яҳшилинади, лекин касаллик ривожланади. Қонда эритроцит ва тромбоцитларни миқдори кмайиб лейкоцитларда декиротив ўзгаришлар лекопения ( ) ривожланади.
Касалликни авж олган даврида (3 даври) қалтироқ, иштахани пасайиши, умумий холсизланиш, қонли ич кетиш ва қон ҳосил қилувчи ҳамда юрак қон томирлар системасида умумий бузилишлар кузатилади. Тери ва шиллиқ қаватларда қон қуйилиш, организмда иммун системани пасайтиришдан пневмания ва сепсис ривожланади. Лифа тугунлари катталашиб оғриқли ҳолга келади, терида никроти жойлар пайдо бўлади. Касалликни авж олиш даври 3 ҳафтагача давом этади, бунда ҳайвонларни ўлими 10 % ни ташкил қилади. Касалликни оғир ва жуда оғир формасида нурланишни 7 – 10 кунларида 100 % ўлим содир бўлади.
Зарарланган ҳайвон 4 гуруҳга бўлинади:
Тўғридан тўғри фойдаланадиганлар
Даволаниши керак бўлганлар.
Сўйиладиганлар
Сўйилгандан сўнг утилизация қилинадиганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |