Реферат мавзу: Ишлаб чиқариш жараёни ва унинг натижалари Қабул қилди: катта



Download 45,28 Kb.
bet8/10
Sana13.07.2022
Hajmi45,28 Kb.
#786850
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ishlab chiqarish zharayoni va uning natizhalari

Умумий маҳсулот жалб қилинган асосий капитал, ишчи кучи, хом ашё ва материаллардан фойдаланиш эвазига олинган маҳсулотнинг мутлоқ ҳажмидир.
Ўртача маҳсулот эса жалб қилинган ҳар бир ишчи кучи ёки капиталнинг бир бирлигига тўғри келадиган маҳсулотга айтилади. Бу эса умумий маҳсулот миқдорини умумий омил (ишчи кучи ёки капитал) миқдорига бўлиш йўли
билан аниқланади: УМ М (И, К) .
Сўнгги қўшилган маҳсулот деб энг сўнгги қўшилган омил (капитал
ёки ишчи кучи) эвазига ўсган маҳсулотга айтилади.
Масалан, ўтган йили 100 нафар ишчи кучи ёрдамида 100 минг сўмлик маҳсулот олинган бўлса, бу йил 120 ишчи кучи ишлаб 130 минг сўмлик маҳсулот олинса, 20 нафар қўшилган ишчи, 30 минг эса сўнгги қўшилган маҳсулот бўлади.
Бу охирги қўшилган маҳсулот (ўсган) миқдорини сўнгги қўшилган (ўсган) ишчи кучи ёки капитал миқдорига бўлиш йўли билан қўшилган омил, яъни қўшилган капитал ёки қўшилган ишчи кучи унумдорлиги аниқланади, яъни:

КМ  М
К ёки
КМ  М
И .

Бу тушунчаларни қуйидаги жадвалда янада аниқроқ ифодалаш мумкин (6-жадвал).

    1. жадвал. Қўшилган маҳсулот ва қўшилган омиллар унумдорлиги






1-йил



2-йил

Сўнгги қўшилган миқдор

Қўшилган омиллар унумдорлиги
М/О

Жалб қилинган капитал

120

150

30

1

минг сўм ҳисобида













Ишчи кучи (ишчилар
сони)

100

120

20

-

Олинган умумий
маҳсулот

100

130

30

1,5

Ўртача маҳсулот:

100

130

30

-

а) минг сўм капиталга

0,83

0,87

0,04

-

б) 1 ишчига

1

1,08

0,08

-

Бу жадвалдан кўриниб турибдики, иккинчи йили биринчи йилга қараганда омиллар миқдори оширилган, улар сўнгги қўшилган омиллар деб юритилади. Шунингдек маҳсулот ҳам ўсган, ана шу 30 бирликдаги ўсган маҳсулот сўнгги қўшилган маҳсулот деб юритилади.


Ҳар бир қўшилган омил эвазига олинган қўшилган маҳсулот эса сўнгги қўшилган омил унумдорлиги деб айтилади.
Ғарб адабиётларида қўшилган маҳсулотни аниқлаш учун ҳамма омиллар олинмайди, балки алоҳида олинган бир омил олиб кўрсатилади. Масалан, бошқа шароитлар тенг бўлганда хом ашё ёки ишчи кучининг ўсганлиги назарга олиниб, унинг эвазига олинган, яъни қўшилган маҳсулот аниқланади. Юқорида айтганимиздек, алоҳида олинган омил эвазига қўшилган маҳсулот маълум даражага боргандан кейин камая бошлайди. Бу камайиш айниқса унинг ҳар бирлиги эвазига қўшилган маҳсулотда аниқ сезилади. Мана шу қўшилган омил унумдорлигининг пасайишига қараб, маржиналистларнинг вакиллари унумдорликнинг камайиб бориш қонуни
деган қонунни кашф қилишган.
Уларнинг ғояси бўйича ҳар бир кейинги қилинган харажат ёки омил олдингисига қараганда кам самара беради ва оқибатда умумий ўртача маҳсулот ҳам пасайиб кетади.
Бу қонунни улар иқтисодиётнинг универсал қонуни деб эълон қиладилар ва уни исботлаш учун кўпдан–кўп ер бир бирлигига (гектарга) сарфланган қўшимча капитал унумдорлигининг пасайиб боришини кўрсатадилар.
Бу қонун эълон қилинганига 100 йилдан кўпроқ вақт ўтди, у даврларда фан-техника етарли ривожланмаган эди. Бундай шароитда у тўғри бўлган. Лекин ҳозирги фан-техника ва технология тез ривожланиб, янгиликлар ишлаб чиқаришга жорий қилиниб турган даврда бу қонуннинг амал қилмаслиги деярли ҳамма адабиётларда ва ҳамма иқтисодчи олимлар томонидан тан олинмоқда.
Шундай қилиб кейинги жалб қилинган омил ёки харажат унумдорлигининг пасайиб бориш қонуни қуйидагича тўрт ҳолатда амал қилиши мумкин:

      1. ишлаб чиқаришнинг бошқа омиллари ўзгармай фақат бир омил тўхтовсиз оширилганда;

      2. фан-техника тараққий этмаганда ёки ишлаб чиқаришга жалб қилинмаганда;

      3. омиллар ўртасидаги миқдорий ва сифатий нисбатлар бузилганда;

      4. шарт-шароитни ҳисобга олмасдан харажатлар хўжасизларча, кўр- кўрона амалга оширилганда;

Юқорида белгилангандан бошқа ҳолатларда бу қонун амал қилмайди.

Download 45,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish