Реферат мавзу: Ишлаб чиқариш жараёни ва унинг натижалари Қабул қилди: катта



Download 45,28 Kb.
bet6/10
Sana13.07.2022
Hajmi45,28 Kb.
#786850
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ishlab chiqarish zharayoni va uning natizhalari

Ишлаб чиқаришнинг умумий ва пировард натижалари.

Ҳар бир корхона ёки ишлаб чиқариш бўғинида турли омилларнинг биргаликда ишлатилиши натижасида маҳсулот, яъни товар ва хизматлар вужудга келади. Бу яратилган товар ва хизматлар ҳар бир корхона ёки бўлинма учун ишлаб чиқаришнинг умумий натижаси бўлиб ҳисобланади. Лекин бундай корхоналар сони жуда кўпдир. Масалан, 2004 йил охирида Ўзбекистонда фаолият юритаётган кичик корхоналар сони 237,5 мингта эди. Агар бунга йирик давлат корхоналари, қўшма корхоналар, акциядорлик жамиятлари ва компанияларини қўшсак хўжаликлар сони янада кўпаяди. Юзаки қараганда ҳар бир корхонадаги индивидуал ишлаб чиқариш бир- биридан ажралган ҳолда мустақилга ўхшаб кўринади. Аммо хилма-хил товарлар ва ресурсларнинг узлуксиз оқимида индивидуал маблағларнинг ҳаракатлари бир-бири билан қўшилиб, ўралиб чатишиб кетади. Чунки айрим олинган индивидуал ишлаб чиқарувчиларнинг ёки хизмат кўрсатувчиларнинг фаолияти ва айрим маблағлар, маҳсулотларнинг ҳаракати ўзаро боғлангандир. Шу сабабли, индивидуал меҳнатларнинг ҳаракати қўшилиб кетиши, бутун ижтимоий ишлаб чиқаришнинг, жами яратилган товар ва хизматларнинг ҳаракатини билдиради. Демак, ижтимоий ишлаб чиқариш ўзаро боғланган ва алоқада бўлган барча индивидуал ишлаб чиқаришларнинг йиғиндисидир. Ҳар бир индивидуал ишлаб чиқариш, унинг сармояси, ресурслари ва маҳсулотлари эса ижтимоий ишлаб чиқаришнинг ажралмас бир бўлагидир.
Ижтимоий ишлаб чиқариш, яъни турли омилларнинг ҳаракати натижасида жуда кўп турдаги товарлар ва хизматлар массасидан иборат бўлган миллий маҳсулот вужудга келади.
Шу яратилган жами товарлар ва хизматлар, яъни миллий маҳсулотнинг йил давомидаги йиғидиси мамлакат бўйича ишлаб чиқаришнинг умумий
натижаси бўлиб ҳисобланади. (Миллий маҳсулотнинг шакллари ҳақида XIV- бобда батафсил тўхталамиз).
Ишлаб чиқариш жараёнини давом эттириш учун, биринчидан, истеъмол қилинган ишлаб чиқариш воситаларини фақат қиймат ҳолидагина эмас, балки уни моддий буюм шаклида ҳам қайта тиклаш зарур. Бунинг учун албатта яратилган маҳсулот таркибида маълум миқдорда ишлаб чиқариш воситалари натурал шаклда мавжуд бўлиши керак. Иккинчидан, ишчи кучининг қайта тикланиши учун мулк эгалари ва тадбиркорларнинг шахсий истеъмоли учун яратилган маҳсулот таркибида зарур истеъмол буюмлари мавжуд бўлиши шарт. Шунинг учун ҳам моддий маҳсулотлар икки хил товар маҳсулот сифатида мавжуд бўлади, бу эса ўз навбатида, икки йирик бўлинмалар ўртасида товар айирбошлаш имконини беради. Ундан ташқари жуда кўп корхона ва ташкилотлар аҳолига турли туман хизмат кўрсатиш билан шуғулланадики, улар меҳнатининг натижаси хизматларда намоён бўлади. Бу эса миллий маҳсулотнинг муҳим қисми турли хил хизматлардан иборат эканлигини кўрсатади. Шундай қилиб, йил давомида мамлакатда яратилган миллий маҳсулот натурал жиҳатидан уч қисмдан: ишлаб чиқариш воситалари, истеъмол буюмлари ва турли хил хизматлардан иборат булади.
Йил давомида ишлаб чиқарилган товар ва хизматларни, яъни миллий маҳсулотни бундай учта кўринишга бўлиб ўрганиш ва билиш муҳим илмий ва амалий аҳамиятга эгадир. Чунки уларнинг ҳар бир тури бўйича талаб ва таклифлар ўрганилиб, талабга яраша ишлаб чиқариш имконини беради.
Яратилган маҳсулот фақатгина натурал жиҳатдан эмас, балки қиймат жиҳатдан ҳам ҳисобга олинади ва унинг қиймат таркиби таҳлил қилинади.
Яратилган маҳсулот қиймат жиҳатдан ҳам уч қисмдан иборат бўлади, яъни:

  1. ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинган ишлаб чиқариш воситалар қийматининг маҳсулотга ўтган қисми (с);

  2. янгидан вужудга келтирилган маҳсулотнинг бир қисми, яъни, ишчиларга тегишли қисми - зарурий маҳсулот қиймати (v);

  3. янгидан вужудга келтирилган маҳсулотнинг мулкдорлар, тадбиркорлар ва жамият учун ишлаб чиқарилган қўшимча маҳсулот қиймати (m)дан иборатдир. Бошқача қилиб айтганда, олдинги ишлаб чиқариш жараёнларида яратилган ва ушбу жараёнда истеъмол қилинган ишлаб чиқариш воситаларининг қийматидан ҳамда шу ишлаб чиқариш жараёнида яратилган янги қийматдан иборатдир. Чунки яратилган маҳсулотнинг бир қисмидан ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинган ишлаб чиқариш воситаларининг ўрнини қоплаш учун фойдаланилади. Ишлаб чиқаришнинг узлуксиз давом этиши ва ривожланиши учун истеъмол қилинган ишлаб чиқариш воситалари ҳар қандай асбоб-ускуналар, хом ашё, ёқилғи ва бошқа ёрдамчи материаллар ўрнини тўлдириб туриши талаб қилинади. Бунинг учун ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг бир қисмидан фойдаланилади. Яратилган маҳсулотдан истеъмол қилинган ишлаб чиқариш воситалари қиймати чегириб ташланса, қолган қисми соф маҳсулот дейилади. Демак, соф маҳсулот бевосита ишлаб чиқаришда банд бўлган менежерлар,

ишчилар, деҳқонлар ва мухандислар, техник ходимлар ва бошқаларнинг янгидан сарф қилинган меҳнати билан яратилган зарурий маҳсулотдан ва қўшимча маҳсулотдан иборатдир.
Зарурий маҳсулот деб ишчи ва хизматчилар иш вақтининг бир қисми бўлган зарурий иш вақтида зарурий меҳнат билан яратилган, ишчи кучини нормал ҳолатда сақлаш ва қайта тиклаш учун зарур бўлган маҳсулотга айтилади. Бунга келгуси авлод ишчиларини етиштириш, яъни ишчиларнинг оиласи ва болалари учун зарур бўлган маҳсулот ҳам киради.
Зарурий маҳсулот соф маҳсулотнинг муҳим қисми бўлиб, бевосита ишчи ва хизматчиларга тегишлидир. Соф маҳсулотнинг зарурий маҳсулотдан ортиқча қисми, яъни қўшимча иш вақтида қўшимча меҳнат билан яратилган қисми қўшимча маҳсулот дейилади.
Бу қўшимча маҳсулот бевосита ишчига эмас, балки тадбиркорларга ва мулкдорларга ҳамда давлатга тегишлидир.
Зарурий ва қўшимча маҳсулот жамият тараққиётининг деярли ҳамма босқичларига хосдир. Лекин улар ўртасидаги нисбат турли даврларда турлича бўлади. Ибтидоий жамоа тузумининг дастлабки даврида жамоадош ҳамма кишиларнинг вақти фақат зарурий маҳсулотни, яъни яшаш учун энг зарур маҳсулотни топиб ейиш билан банд бўлган. Кейинчалик, яъни бу тузумнинг охирларига келиб, қисман меҳнат унумдорлиги ошиб, зарурий маҳсулотдан ортиқча, яъни қўшимча маҳсулот пайдо бўлган ва унинг тўпланиб айрим кишилар томонидан ўзлаштирилиши натижасида хусусий мулк пайдо бўлган.
Кишилик жамияти тараққиётининг қулдорлик, феодализм ва капитализм деб аталмиш босқичларида қўшимча маҳсулотнинг мавжудлиги ҳақида ҳеч ким мунозара қилмайди. Лекин жамият тараққиётининг турли босқичларида қўшимча маҳсулотнинг ижтимоий шакли турлича бўлади. Масалан, қулдорлик жамиятида қулдор латифундистлар даромади, феодал жамиятида уч кўринишда (баршчина, оброк, пул солиғи), капитализмда эса қўшимча қиймат кўринишларида бўлади.
Собиқ социалистик жамиятда кўпгина иқтисодчилар зарурий ва қўшимча маҳсулот фақат хусусий мулкчилик даврига хос деб тушуниб, ижтимоий мулк мавжуд бўлган даврда у бўлмайди деб келдилар. Улар бу тушунчаларнинг умумиқтисодий тушунча бўлиб, моддий асоси сақланиб қолишини ва уларнинг ижтимоий шакли ўзгаришини ҳали тушуниб етмаган эдилар. Лекин улар корхоналар олаётган фойда маҳсулотнинг қайси қисми эканлигини, давлат бошқаруви, мудофаа, таълим, фан-маданият учун зарур маблағлар қаердан олинишини, бу маблағларнинг туб манбаи нимадан иборат эканлигини тушунтириб бера олмас эдилар. Ушбу назарий зарурият туфайли 1965 йиллардан кейингина зарурий ва қўшимча маҳсулот иқтисодий адабиётларда пайдо бўлиб, иқтисодчиларга тушунтирила бошланди. Ҳозир, бозор иқтисодиётига ўтиш даврида ҳам бу тушунчаларни рад қилувчи кишилар топилади.
Лекин бундай иқтисодчиларга мулкдорлар ва тадбиркорлар олаётган фойда, фоиз, дивиденд даромадлари, давлат солиқлари, ер рентаси каби пул кўринишидаги даромадларнинг туб манбаи нима, улар миллий маҳсулот
қайси қисмининг тақсимотдаги ҳаракат кўриниши, деган саволга жавоб бера олмайдилар. Фойда ва бошқа турли кўринишдаги даромадлар манбаини билмаслик нима учун товарларни ишлаб чиқарувчи корхоналар зарар кўради- ю, уни сотувчилар фойда кўради деган саволларга ҳам жавоб беришда ожизликка олиб келади. Улар иқтисодий ҳодиса ва жараёнларнинг туб илдизига тушунмасдан, унинг юзаки томонларини ўрганиш билангина чекланиб қолган кўринади.
Уларнинг бирдан-бир исбот далили гўё қўшимча маҳсулот капитализмда эксплуатация даражасини кўрсатиш, ишчилар билан капиталистлар ўртасида синфий зиддиятни кўрсатиш учун К.Маркс томонидан ўйлаб топилган нарса эмиш. Лекин бу касбдошларимиз қўшимча маҳсулот тўғрисидаги фикр- мулоҳазалар «Иқтисодиёт назарияси» фани ривожининг узоқ тарихига бориб тақалишини, К.Марксдан жуда олдинги даврларда вужудга келганлигини билишмайди. Масалан, араб олими Ибн Холдун Абдураҳмон Абу Зайд ўзининг 1370 йилда ёзилган «Китоб-ул-ибар» (Ибратли мисоллар китоби)да, яъни К.Марксдан 500 йил олдин зарурий ва қўшимча маҳсулотнинг фарқига бориб, уларни ажратиб кўрсата олган эди.2
Кейинчалик физиократлар мактабининг асосчиси Ф.Кенэ ўзининг
«Иқтисодий жадвал» асарида меркантилистлардан фарқли иқтисодий фанда олға қадам ташлаб бойлик савдода ёки ташқи савдода кўпаймаслигини, у фақат ишлаб чиқаришда ўсиб кўпайишини, бойликнинг бу кўпайиши соф маҳсулот, айниқса қўшимча маҳсулот эвазига содир бўлишини кўрсатиб берди. Ф.Кенэ ишлаб чиқарилган маҳсулот билан қилинган ҳаражатлар ўртасидаги фарқни, яъни қўшимча маҳсулотни соф маҳсулот деб атаган эди.
Кейинчалик қўшимча маҳсулот назарияси А.Смит ва Д.Рикардолар томонидан анча батафсил ривожлантирилди. Улар янги қиймат ёлланма ишчилар томонидан яратилишини, ёлланма ишчининг иш вақти иккига бўлиниб, зарурий иш вақтида ўзини ва оиласини боқиш учун зарур бўлган қиймат яратишини, иш кунининг қолган қисми бўлган қўшимча иш вақтида эса мулк эгалари ўзлаштириб оладиган қўшимча қиймат яратилишини кўрсатиб берган эдилар.3
Бу қисқача чекинишдан кўриниб турибдики, зарурий ва қўшимча маҳсулот тушунчалари Марксгача иқтисодий адабиётларда қўлланилиб, тушунтириб келинган экан. К.Маркс бу тушунчаларни кенгроқ бойитиб кўрсатди, лекин унда ҳам қўшимча маҳсулотнинг фақатгина капитализмдаги ижтимоий шаклига, яъни унинг қиймат томонига эътибор бериб, қўшимча қиймат деб атайди ва кўпроқ капитализмда эксплуатация даражасини аниқлаб кўрсатиш учун ишлатади.
Ҳозирги бозор иқтисодиётига ўтиш даврида Россияда кейинги (2004- 2005) йилларда нашр этилган қатор янги адабиётларда, жумладан: В.Я.Иохин,




2 Қаранг: А.Раззоқов, Ш.Тошматов, Н.Ўрмонов. Иқтисодий таълимотлар тарихи. Тошкент, «Молия» нашриёти, 2002, 41-42-бетлар.
3 Қаранг: Смит А. «Исследование о природе и причинах богатства народов».; Рикардо Д. «Начало политической экономии и налогового обложения». Анталогия экономической классики. М., 1993, с.46,199.
Е.Ф.Борисов томонидан ёзилган, шунингдек Д.Д.Москвин, А.Г.Грязнова ва Т.В.Чечеловалар раҳбарлигида муаллифлар гуруҳи томонидан ёзилиб, нашр қилинган иқтисодиёт назарияси дасрликларида соф маҳсулотнинг таркибий қисмлари бўлмиш зарурий ва қўшимча қийматларнинг мазмуни, ҳосил булиш жараёнлари, қўшимча қиймат турлари, массаси ва нормаси, уларни кўпайтириш усуллари ҳақидаги масалалар батафсил берилган.
Бу адабиётларда ёзилганлардан кўриниб турибдики, қўшимча маҳсулотни ким қандай тушунишидан қатъий назар, доимо мавжуд бўлган объектив умумиқтисодий категориядир. Лекин шуни таъкидлаш жоизки, ҳозирги даврдаги адабиётларда ҳам асосан қўшимча маҳсулотнинг бир томонига, яъни қиймат тарафига эътибор берилган ва уни қўшимча қиймат деб таърифлаган. Холбуки, биз юқорида айтганимиздек, қўшимча қиймат қўшимча маҳсулотнинг бир тарафи, яъни қиймат тарафи бўлиб, унинг нафлилик тарафи эътибордан четда қолмоқда.
Қўшимча маҳсулотни рад қилиш ўрнига унинг мазмунини, ҳаракат шаклларини пухта ўрганиб, янада кўпайтириш ва тақсимланишини такомиллаштириш йўлларини қидиришга куч сарфлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Чунки қўшимча меҳнат ва бинобарин, қўшимча маҳсулот бутун-бутун тарихий тараққиёт давомида ишлаб чиқаришни, фан-техникани, таълимни, соғлиқни сақлашни, маданиятни ривожлантиришнинг иқтисодий манбаи бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади.
Ҳар бир корхонада, тармоқда қўшимча маҳсулотни кўпайтириш асосан уч йўл билан – ишловчилар сонини кўпайтириш, иш кунини узайтириш ва иш куни чегараси ўзгармаган ҳолда зарурий иш вақтини камайтириш эвазига қўшимча иш вақтини кўпайтириш йўли билан амалга оширилади.
Иш кунини узайтириш йўли билан олинган қўшимча маҳсулот абсолют қўшимча маҳсулот деб, иш куни ўзгармаганда зарурий иш вақтини камайтириб, қўшимча иш вақтини кўпайтириш эвазига олинган қўшимча маҳсулот эса нисбий қўшимча маҳсулот деб аталади.
Йил давомида олинган қўшимча маҳсулотлар йиғиндиси қўшимча маҳсулот массаси, унинг зарурий маҳсулотга нисбати эса (фоизда ифодаланиши) қўшимча маҳсулот нормаси деб юритилади.
Агар қўшимча маҳсулот нормасини m, массасини m, зарурий

маҳсулотни v билан белгиласак қўшимча маҳсулот нормаси

Download 45,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish