m' m v 100%
кўринишдаги формула билан аниқланади. Ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган қўшимча маҳсулот сотилиш жараёнида фойдага айланади. Фойдадан давлат солиқ сифатида, ссуда капитал эгалари эса фоиз сифатида, ер эгалари рента сифатида ўз улушларини оладилар. Бу даромад турлари қўшимча маҳсулотнинг сотилиб, дастлабки тақсимлангандан кейинги ўзгарган шаклларидир. Юзаки реал ҳаётда қўшимча маҳсулот юқоридаги шаклларда бўлади. Кимки иқтисодий жараёнларнинг туб илдизини тушунмаса, бу даромадларнинг манбаини, қаерда ва ким томонидан яратилишини тушунмасдан қолаверади.
Янгидан яратилган соф маҳсулотнинг таркибини қуйидаги 5-чизмада аниқроқ тасвирлаш мумкин.
Фойданинг қолган қисми эса тадбиркорларнинг соф фойдаси бўлиб, унинг ҳисобидан ўзларининг истеъмолини қондиради, инвестицияни, турли социал йўналишдаги ишларни амалга оширадилар. Кўриниб турибдики, қўшимча маҳсулотни кўпайтириш ҳеч кимга зарар бермайди, аксинча жамият аъзоларининг ҳаммаси учун манфаатлидир.
Маълумки, қўшимча маҳсулот билан зарурий маҳсулот ўртасида ҳар доим зиддият ва алоқадорлик бўлади. Уларнинг ҳар иккаласида ҳам бутун халқ хўжалигини ривожлантириш ва жамият аъзоларининг фаровонлигини ошириш мақсадлари йўлида фойдаланилади.
чизма. Зарурий ва қўшимча маҳсулотнинг сотилиб пулга айлангандан кейин ўзгарган шакллари.
Лекин уларнинг соф миллий маҳсулотдаги ҳиссаси турли омиллар таъсирида, масалан, техника тараққиётининг ривожланиши, ижтимоий ишлаб чиқариш таркибининг ўзгариши, меҳнат унумдорлигининг ошиши натижасида ўзгариб туради. Меҳнат унумдорлигининг ўсиши натижасида зарурий маҳсулотнинг абсолют миқдори ўсган ҳолда соф миллий маҳсулотдаги ҳиссаси камайиб, қўшимча маҳсулотнинг ҳиссаси ошиб боради. Ҳозирги даврдаги бозор иқтисодиётига доир адабиётларда ишлаб чиқариш омиллари билан унинг самаралари ўртасидаги боғлиқликни ишлаб чиқариш функцияси деб аташади. Масалан, ишлаб чиқариш омиллари - ер (Е), капитал (К) ва ишчи кучи (И)ни ишлаб чиқаришда қўллашдан олинган маҳсулотни М дан
иборат деб фараз қилсак, ишлаб чиқариш функцияси бўлади.
М f (Е, К, И) дан иборат
Бу формула ишлаб чиқаришга жалб қилинган омилларнинг, яъни
сарфларнинг ҳар бирлиги эвазига олинган маҳсулотни билдиради ва эътиборни кам ресурс сарфлаб, кўпроқ маҳсулот олиш имкониятини қидиришга қаратади. Ундан ташқари, бу кўрсаткич ҳар бир маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришга ва кўпайтириш мўлжалланган маҳсулот ҳажмини ишлаб чиқаришга қанча ресурс сарфи талаб қилинишини аниқлаш имконини беради.
Ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган турли хил омиллар сарфини бирданига ёки уларнинг айрим турларини кўпайтириш йўли билан маҳсулот ҳажмини кўпайтириш мумкин. Лекин бошқа омиллар ва шароитлар тенг бўлгани ҳолда айрим омиллар сарфини ошириш йўли билан маҳсулотни чексиз кўпайтириб бўлмайди. Масалан, фирма ёки корхонада ишлаб чиқариш бинолари, машина, станок ва бошқа асбоб–ускуналар сони ва сифати ўзгармаган ҳолда ишчилар сонини ва хом ашёни кўпайтириш йўли билан маҳсулотни маълум миқдорда ошириш мумкин. Бунда бино ва асбоб- ускуналардан фойдаланиш даражаси оширилади, яъни улар тўхтовсиз ишлатилади, илгари бир сменада ишлаётган бўлса энди икки ёки уч сменада ишлатишга эришилади. Аммо маълум даражага боргандан кейин қўшимча жалб қилинган ишчи кучи ёки хом ашёлар самараси камаяди. Иккинчидан, ишлаб турган ишчилар сони ўзгармаган ҳолда уларни янги техника ва технологиялар билан қуроллантириш, яъни ҳар бир ишчига тўғри келадиган капитал миқдорини ошириш ҳисобига ҳам маҳсулотни кўпайтиришга эришиш мумкин. Лекин бу жараён ҳам чексиз эмас. Бунда омиллардан фойдаланиш ва уларнинг миқдорини ошириш эвазига олинган маҳсулотни уч хил ўлчамда ўлчайдилар: умумий маҳсулот, ўртача маҳсулот ва сўнгги қўшилган маҳсулот.
Do'stlaringiz bilan baham: |