МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
115
ишлари ва турли амалиётлардан ташкил топган. Ҳар қандай ташкилий форма
таълим мақсади, мазмуни ва бошқа элементларни ўз ичига олган таълим моде-
лини аниқлайди. Таълимнинг ташкилий формаси таълим моделининг моҳиятини
очиб беради. Таълим модели ва ташкилий форма ўртасидаги бундай симметрик
боғланиш профессор-ўқитувчига ўзининг касбий муҳитида кўплаб тенденцияларни
фарқлашга ҳамда ўз фаолиятида таълим жараёнини қандай ташкил этишни тўғри
танлашга ёрдам беради.
Таълим усулларини қуйидагиша изоҳлаймиз: Таълимнинг пассив усулларида
ўқитувчи ва ўқувчи орасидаги мулоқот бир томонлама бўлиб қолади. Таълимнинг
бу усулларида ўқитувчи марказий ўринда туради ва асосий ташкилотчи вазифасини
бажаради. Олдиндан тайёрланган режа асосида вазифаларни ўқувчиларга бўлиб
беради. Таълимнинг бу усулларида гуруҳнинг ҳамма ўқувчилари фаол иштирок эта
олмайдилар, ўзаро мулоқот қилмайдилар. Таълимнинг бу усулига маъруза, сўзлаш
ва ўқувчилардан мавзуни сўраш киради[1].
Таълимнинг фаол усулларида ўқувчилар пассив иштирокчи бўлиб қолмайди.
Ўқувчилар ўқитувчига саволлар беради ва аксинча ўқитувчи ҳам ўқувчиларга савол
ва топшириқлар беради. Бу усулда ўқувчилар ўзларининг фикрларини эркин баён
эта оладилар. Таълим жараёни ўқитувчи томонидан тўлиқ режалаштирилмайди.
Таълимнинг фаол усулида ўқитувчи ва ўқувчи орасидаги мулоқот икки томонлама
бўлади.
Таълимнинг интерфаол усулида ўзаро мулоқотлар қўйидагича бўлади: ўқитувчи
– ўқувчи, ўқитувчи – ўқувчилар, ўқувчи-ўқувчи, ўқувчи-ўқувчилар, ўқувчи – ком-
пьютер. Таълимнинг бу усулида ўқувчилар марказий ўринни эгаллайди, яъни асосий
фигурага айланадилар. Шу билан бир қаторда бошқарувчилик, йўналтирувчилик
функциясини ҳам бажаради. Ўқитувчи эса ўқувчиларга бериладиган топшириқларни
тайёрлаб келади, вақтни назорат қилади, консультация беради, қийин вазият-
ларда ёрдам беради. Таълим бериш жараёнида бу усулдан фойдаланилганда дарс
давомида ҳамма ўқувчилар фаол иштирокчига айланади. Ўқувчилар бир-бирлари
билан ўзаро фикр алмашадилар. Янги мавзуни ўзлаштиришда ўқувчиларнинг
ҳар бири ўз ҳиссасини қўшади. Бу усулда гуруҳдаги барча ўқувчилар, ҳатто суст
ўзлаштирувчилар ҳам ўзаро мулоқотга киришиб, дарс иштирокчисига айланади-
лар. Таълимнинг бу усулида ўқувчиларга янги билим олиш билан бир қаторда,
бошқаларнинг фикрини тинглаш, ҳар хил фикрларни баҳолаш, фикр билдириш,
бир-бирин фикрини тўлдириш, мулоқотда иштирок этиш, биргаликда ечим топиш,
ўқувчиларда дўстлик муносабатларини ҳам шакллантиради.
Реал таълим амалиёти илғор педагогик технологияларни амалиётга кенг жорий
этиш таълим сифатини оширишга хизмат қилишини тўлиқ тасдиқламоқда. Дарс
сифатида оширишда куйидаги Интерфаол усуллардан фойдаланиш мумкин:
Бундан кўриниб турибдики, интерфаол усуллар таълим билан бирга ўқувчиларни
тарбиялашда ҳам катта ёрдам беради. Интерфаол усуллар ўқувчилар гуруҳда
ишлашга ўргатади, асабий чарчоқликни олади, бир-бирини тушунишга ўргатади,
ўзига ишонч ҳамда қатъийлик ҳиссини шакллантиради.
Интерфаол сўзи инглизча сўздан олинган бўлиб, inter –“ўзаро”, act- “мулоқот”
маъносини англатади. “Интерфаол” диалог режимида бўлиш маъносини ҳам англа-
тади[2].
Бугунги кунда таълимнинг мазмуни Ўзбекистон Республикасининг «Таълим
тўғрисида» ги қонуни ва «Кадрлар тайёрлашнинг миллий дастури» да белгилан-
ган вазифалардан келиб чиқади. Таълим мазмуни жамият таълим олдига қўяётган
Do'stlaringiz bilan baham: |