МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
117
Хабибназарова С.
НДПИ ассистент ўқитувчиси
Таянч сўзлар:
мактаб, гиперактивлик, индиго болалар, хулқ-атвор, импульсивлик, кон-
трастлик, интенсивлик.
Ключевые слова:
школа, гиперактивность, дети индиго, поведение, импульсивность,
контраст, интенсивность.
Key words:
school, hyperactivity, indigo children, behavior, impulsivity, contrast, intensity.
ИНГЛИС ТИЛИ ДАРСИДА БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИДАГИ
ГИПЕРАКТИВЛИКНИ ПСИХОЛОГИК ЎРГАНИШ
Болаларнинг кичик мактаб ёшидаги даври 7 ёшидан 11 ёшгача бошланғич син-
фларда ўқиши йилларига тўғри келади. Боғча ёшидаги болалик даври тугаб, мактабга
келиш олдидан бола ўз ҳаётини энг муҳим даврига, яъни мактаб даврига, мактаб
томонидан қўйиладиган турли туман талабларни бажаришга бошқача қилиб айтганда
таълим олишга жисмоний ва психологик жиҳатидан тайёр бўлади. Боланинг мактабга
тайёрлиги унинг расм чизиш машғулотларида, мель ёки пластинкадан нарса ясаш
ишларида ва энг оддий қуриш ясаш машғулотларида яққол намоён бўлади. Бола ўз
диққатини бошқаришда ва ташкил этишда бир мунча тажриба хосил қилган бўлади.
7 ёш боланинг сўз заҳираси ҳам етарли даражада бой ва мавҳум тушунчалар миқдори
анча юксак бўлади. Бола эшитганларини етарли даражда кенг тушунади. Аммо, бизга
маълум бўлаётганидек, ҳозирги кунда бошланғич синфларимизда болалар инглис
тилини ўзлаштириш жараёнида бир қанча қийинчиликлар бўлаётгани ҳеч кимга сир
эмас. Сабаби, ҳеч қанақа инвентарлар ёки юқори малакали ўқитувчилар эмас, балки
боланинг гиперактивлигидандир.
Мутахассисларнинг тадқиқотларидан маълум бўлишича яхши ташкил қилинган
таълим 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар тафаккурини ривожлантиради. Улар содда
машқлар ва масалаларни туза оладиган ҳамда еча оладиган бўладилар. Бироқ, ўлар
ҳали инглис тили ҳақида тўшинчага эга бўлганлиги билан дарсни ўзлаштиришда
шошилиш ярамайди.
Импульсивлик ўйланмаган хатти-ҳаракатларни амалга оширишда, масалан,
импульсив хулқ-атвор, берилган саволларга чалкаш жавоб бериш, суҳбат чоғида бир
мавзудан иккинчи бир мавзуга сакраш, кутилмаган хатти-ҳаракат ва бунинг оқибатида
турли ҳатолар қилиши намоён бўлади.
Гиперактивлик юқори даражадаги ҳаракатчанлик ва бир жойда ўтира олмас-
ликда кўринади. Диққат етишмовчилиги синдроми диагностика ва даволаш учун
алоҳида ёндашувни талаб қиладиган ривожланиш ва фаолиятнинг жиддий бўзилиши
ҳисобланади, - делинган психологик адабиётларда.
Гиперактивлик терминини биринчи бўлиб немис психоневролог олими Генрих
Хоффман бир сония ҳам бир жойда ўтира олмайдиган, серҳаракат болаларга нис-
батан қўллаган. Ўқишдаги қийинчиликларнинг юзага келишига қарамай, бундай
ҳолатларни илмий таърифлашга интилиш кам эди.
Йиллар ўтиши билан болалар ўртасида диққат етишмовчилиги ва гиперактив-
ликнинг ортиб бориши бу муаммони ҳал этишда педагогик тадбирларнинг кучсизли-
гини кўрсатди, чунки унинг психопатологик табиатга эга эканлиги, энди бошқа бир
ёндашувни талаб этарди. Тажрибалар гиперактив болаларнинг мактабда ўзлаштира
олмасликларини уларнинг ақли пастлиги билан тушунтириш, хулқ атвордаги
бўзилишларни эса интизом усуллари билан коррекция қилиш нотўғри эканлигини,
Do'stlaringiz bilan baham: |