МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
118
гиперактивлик манбаларини асаб системаси бўзилишларидан излаш ва шунга мос
равишда психокоррекцион тадбирлар ишлаб чиқиш лозимлигини кўрсатди.
Бу борада олиб борилган тадқиқотлар натижасида олимлар шундай хулосага
келдиларки, мазкур ҳолатда хулқ-атвор бўзилишининг сабаби асаб тизимидаги
қўзғалувчанлик ва тормозланиш жараёнлари дисбалансидир. Аммо, диққат етиш-
мовчилиги ва гиперактивлик синдромининг ёш жиҳатидан таҳлил этилиши бу син-
дромнинг асосан мактабгача ёш даври ҳамда кичик мактаб ёшида аниқроқ намоён
бўлишини кўрсатди, яъни бу синдром кўпроқ 5-10 ёшли болаларда учраши кўзатилган.
С.Харланд ўзининг “Гиперактивми ёки ўта қобилиятлими?” - деган китобида
гиперактивликни қобилият билан боғлаган ҳолда, “индиго-болалар” ҳақида тўхталиб
ўтар экан, бундай тоифа болалар алоҳида қобилиятга эгадирлар, уларни алоҳида
эътибор талаб этадиган болалар сифатида баҳоланиши, лекин уларда кўпинча диққат
етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик кўзатилиши мумкинлигини таъкид-
лайди.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, психологлар кичик мактаб ёшидаги бола-
лар диққатини қай даражада ривожлангинини ўз вақтида диагностика қилишлари
ва аниқланган камчилинкларни ривожланиш даражасидан орқада қолишлари ўз
вақтида коррекция килишлари оқибатида ижобий натижаларга эришилади, яъни
таълим жараёни асосида кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг ихтиёрий барқарор,
мустахкам, кучли, тўпланувчан, тақсимланувчан, фаол, онгли диққатни ривожланти-
ришга кулай шароит яратилади. Кичик мактаб ёшидаги болалар хотираси психоло-
гик жиҳатдан диагностика қилинганда, унинг энг муҳим хусусиятларидан бири сўз-
мантик, хотираси ва маъносига қараб, тушуниш, эслаб колиш салмоғининг ортиши
алоҳида кўрсатилган.
Психологлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар асосида диққатнинг сама-
радорлигини таъминлашга таъсир кўрсатувчи омиллар қуйидагилардан иборат экан,
- ташқи қўзғатувчиларнинг таъсири, контрастлик, интенсивлик, қўзғатувчининг
давомли таъсири, объектнинг ҳаракати, ички ҳолатга, ҳиссиётига, қизиқишига ва
эгалланган тажрибага сўянган ҳолда фаолиятни тўғри ташкил этишига боғлиқ экан.
Шунингдек ўқувчи ўз хотирасини, онгли бошқариш эслаб қолиш, эсга тушириш
жараёнларини фаолиятнинг мақсадига муофиқлаштириш имкониятига эга булади.
Адабиётлар:
1.Усмонова Э.З. Ўқувчиларда мустақил таффакурни қандай шакллантириш мумкин?
Т.ТДПУ 2000. 23с.
2.Қодиров.Б.Р. Истеъдодли болалар ва уларни танлаш методикаси. Т: 1992. 32 б
3. Шеримбетова З.Ш. Бошланғич синфлардаги ўзлаштирмовчи ўқувчиларнинг психологик
хусусиятлари: Психол. фан. номзоди автореф. – Тошкент, 2007.
РЕЗЮМЕ
Мақолада кичик мактаб ёшидаги болаларга инглиз тилини ўргантишда уларнинг
диққатининг ривожланишини ўз вақтида диагностика қилиш, камчиликларни аниқлаш ва
ҳамда ривожланиш даражасидан ортда қолган болаларни ўз вақтида коррекция қилиш орқали
ижобий натижаларга эришиш йўллари кўрстилган.
РЕЗЮМЕ
В статье показаны способы достижения положительных результатов в обучении англий-
скому языку детей младшего школьного возраста путем своевременной диагностики развития
их внимания, выявления недостатков и своевременной коррекции детей с задержками в раз-
витии.
Do'stlaringiz bilan baham: |