МуғаллиМ ҳәМ үзликсиз билиМлендириў
154
фазилатларини шакллантириш зарур. Миллий қадриятларимизни ўзлаштириш,
она Ватанга садоқатли бўлишни ўрганиш каби шахсий сифатлар ва инсоний фази-
латларни шакллантириш, ёш полвонларни белбоғли курашнинг тараққиёт йўли ва
истиқболлари ҳақидаги илмий ва умумназарий маълумотлар билан таништириш
орқали қуйидаги натижаларга эришиш мумкин:
– мустақил дунё қараш, эркин тафаккурни шакллантириш,
– аниқ мақсад сари интилиш; қийинчиликларни бардош ва чидам билан
енгиб ўтишга ўргатиш;
– ўз билими ва кучига ишончни тарбиялаш;
– ғалабага ишонч ғурур ва ифтиҳор туйғуларини камол топшириш;
– кураш машғулот ва мусобақалари жараёнида маънавий муҳит яратиш;
– тариҳий хотирага садоқат, муқаддас қадриятларимизни асраб авайлаш,
– ватанпарварлик туйғусини камол топтириш.
Халқимизга ҳос бўлган саҳоват, ҳалоллик ва меҳр оқибат каби фазилатларни
янада юксалтириш; миллий қадриятлар, ғурур, ифтихор ва Ватанга садоқатли
бўлишни ўргатишда кураш дарсларида назарий билим ва амалий малакаларни
чуқур ўргатиш йўллари билан мақсадга эришилади.
Мустақиллик йилларида мамлакатмиз спортчилари томонидан эришилган
ютуқлар, давлатимиз сиёсий-иқтисодий, ижтимоий-маданий соҳалардаги ривожла-
ниш йўли, ислоҳатлар йўлидаги изчиллик туфайли жаҳонга танилганлигини намуна
сифатида ўқувчилар онгига сингдириш лозим.
Ватан, ғурур, миллат обрўси, байроқнинг баланд ҳилпираши ҳамда мадҳиямиз
баралла янграши, ота-она дуоси, эл-юрт меҳри, устозлар ишончи-айнан мана шу
муқаддас туйғуларни истиқлол туфайли теранроқ ҳис қилмоқдамиз. Айнан мана шу
туйғулар спортчига қўшимча куч беради, уни қудратлироқ қилади.
Ўзбекистон Республикаси президенти И.А.Каримов “Юксак маънавият – енгил-
мас куч” асарида қуйидагиларни алоҳида таъкидлайди: “Тарих ҳақиқати шуни
кўрсатадики, томирида миллий ғурур, Ватан ишқи жўш урган одамгина буюк
ишларга қодир бўлади. Биз шундай маънавий муҳит яратишимиз керакки, юрти-
мизнинг ҳар бир бурчагида, барча шаҳар ва қишлоқларимиз қийфасида Ватандан
фахрланиш ҳисси кўзимизни, қалбимизни яшнатиб турсин”.
Ана шундай маънавий муҳитни яратишда мамлакатимиз спортчилари
Муҳаммадқодир Абдуллаев, Артур Григорян, Руслан Чагаев, Рустам Қосимжонов,
Оксана Чусовитина, Ўткир Хайдаров, Миржалол Қосимов, Абдулла Тангриев,
Қаҳрамон Орзиқуловларнинг Жаҳон ва Осиё чемпионатларида, Олимпиада
ўйинларида эришган юксак натижалари, юртимиз байроғини сарбаланд этиб, Она-
ватан мадҳиясининг дунёнинг турли мамлакатларида баралла янграшига эришган-
лиги каби мисоллар асосида турли мусобақалар, тарбиявий тадбирлар: суҳбатлар,
кечалар, спорт-шоулар уюштириш машғулотларнинг тарбиявий аҳамиятини янада
оширади.
Сайёрамизнинг турли қитъа ва юртларида истиқомат қилувчи халқлар, элатлар
Ўзбек кураши, жумладан белбоғли курашнинг жозибасига, унинг инсонпарварлик,
байналмилаллик, бағрикенглик ғояларига маҳлиё бўлиб, севимли спорт тури сифа-
тида қабул қилмоқдалар. Ўзбек кураши турли миллатларни бир-бирига бирлашти-
Do'stlaringiz bilan baham: |