«Расм ва костюм графикаси» фанидан лаборатория машғулотларини бажариш бўйича



Download 34,3 Mb.
bet8/21
Sana12.07.2022
Hajmi34,3 Mb.
#781442
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21
Bog'liq
РКГ

2.Лаборатория машғулоти (6соат)
Хажми 50х40


Гипсдан ишланган ўсимлик шаклларининг бир кисми (розетка)
Бу укув топшириги талабанинг гипсдан ясалган мураккаб формаларни урганишга ёрдам беради. Планшет юзасига жойлаштиришда гипсдан ишланган усимлик шакли пастановкани мухим предметлардан бири булгани сабабли ушбу шаклга (розетка) асосий этиборни каратиш керак.

    1. Планшетга тўғри жойлаштириш.

    2. Геометрик шаклдаги нисбатларни аниқлаш.

    3. Гипс натурани умумий холга келтириш.

    4. Тушадиган соя ва ёруғларни аниқлаш

    5. Тугаллаш.

Услубий кўрсатма

Розетка иштирокидаги натюрмортни планшетка жойлаштиришда юзанинг тенг тақсимоти ва перметлар хажми улар орасидаги нисбат ҳисобга олиниши керак.


П ланшет юзасини тўғри тақсимлашда розетка марказий қисми эгаллаши муҳимдир. Юзага жойлаштирилган предметлар ва розетка ўртасидаги тенглик мувозанатини тўғри амалга ошириш керакли унсурларни ўзаро яхлитликка келтириш жараёнида ҳар бир, предмет ўрни ва ҳажми тўғри ўлчамлар асосида ташкил этилиши талаб этилади.

Геометрик шакллардаги нисбатни аниқлашда предметлар ва юза текислигидаги ўрни ҳисобга олинади. Ҳар бир предмет хажми эни ва бўй қисми нисбатлари ўлчамлари текширилиб сўнгра бошқа предмет шакли билан солиштириш орқали хажм ва юзадаги жойлашган ўрни аниқланади.


Юзада жойлашган барча предметлар ўзаро шаклардаги нисбат аниқланиб, предметлар шакли тўғри конструктив қуришга кириша бошлаймиз.
Бунда предметлар шакли ва бўғимлари ўрганиб чиқилиб, сўнгра қуриш қисмига ва конструкциясини тўғри тасвирлаш жараёни бошланади.
Предметлардан ташқари натюрморт асосини ташкил этувчи матолар ва уларни тахламлари предметларга нисбатан тутган ўрнини, тус муносабатлари ҳам алоҳида эътибор талаб этади.
Матоларни гипсга нисбатан жойлашишини аниқлашда, предметлар ва мато ўртасидаги боғловчи тус муносабатларини амалга ошириш сўнгра эса улар ўртасидаги тус муносабатларини умумлаштириш зарур. Гипсдан ишланган розеткани умумий ҳолга келтириш жараёнида юза марказида жойлашган розетка бошқа предметларга нисбатан томошабин нигоҳи ва фикри марказида бўлиши керак.
Гипсдан ясалган розеткани ишлаш жараёнида предметлар ва розетка ёруғ ва соялари ўртасидаги муносабатлар нисбатини аниқлашни амалга оширамиз.
Натюрмортни ташкил этувчи предметлар ёруғ ва соя қисмлари ўртасидаги нозик ёруғ, соя ва тушувчи соя қисмларини ажратиб олиб, улар нисбатини умумлаштириш қисмига ўтамиз.
Ҳар бир предмет ёруғ қисми ва сояси тушувчи сояси предмет шакли йўналиши бўйича штрих ёрдамида фазовий ва переспектив чуқурлиги аниқланиб қалам ёрдамида амалга оширилади.
Натюрмортни ишлашда матолар тахламлари ва улардаги ёруғ ва соя қисмида ишлашда предметлар билан нисбатлаб кўриш керак бўлади.
Ҳамма предметлар ва матолар яқинлик узоқлик тутган ўрнига кўра тусланади.
Матолар тахламлари тус муносабатлари яна бир бора яхлитлаштириш ва аниқлаштириш босқичига келтирилади. Натурани умумий анализ қилиб тугаллаш жараёнига келишидан аввал, натюрморт умумлашган қисмларини аниқлаштириб сўнгра тугаллаш босқичига ўтамиз.
Тугаллаш босқичига барча вазифалар тўлиқ амалга оширилган бўлиши керак. Постановка тугаллигини таъминлашда предметлар ўзаро шакл ват ус юзада тутган ўрни, умумлаштириш босқичи тўлиқ амалга оширилган сўнг тугал деб айтиш мумкин. Тугаллаш босқичи энг мураккаб ҳисобланади, чунки, тугал кўринишга эга бўлган постановка сифати мухимдир.



Download 34,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish