«Расм ва костюм графикаси» фанидан лаборатория машғулотларини бажариш бўйича



Download 34,3 Mb.
bet4/21
Sana12.07.2022
Hajmi34,3 Mb.
#781442
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
РКГ

Шакл ва жисмлар перспективаси
Жисмлар шаклининг перспектив қисқариш чизма тасвир асосий таркиби ҳисобланади. Унда шакл характер ива хажми қисқариши ёки торайиб кўриниши назарда тутилади.
Биринчи навбатда шакл ва жисмлар бизга қай тарзда кўринишни тахлил қилиб кўриш керак бўлади.
Оддий бир кус шаклини инсон қилиб яқин бўлган қисми ўлчами каттароқ орқа қисми эга кичикроқ бўлиб кўринади. Чунки куб шакли 1 қисми яқинроқ 2 чиси эса узоқроқ жойлашганлигидадир.
Оддий шакл бўлган куб ёрдамида, бинолар ичи ва ташқи қисмлари қисқариши ва торайиши ҳақида билиб олишимиз мумкин бўлади.
Шакл ва жисм қисқариши перспективаси аниқлашда горизонт чизиғи ёрдамида аниқланади. Бунда назар қаратилган жисмга нисбатан горизон чизиғи жойлашганлиги аҳамиятлидир.
Агар горизонт чизиғи жисм ёки шаклга эга нисбатан паст жойлашган бўлса жисмнинг юза қисмининг бир қисмигина кўриниши мумкин бўлади.
Горизонт чизиғи жисм ёки шаклга нисбатан юқори жойлашган бўлса унда жисм турган юзанинг кўпроқ қисми кўринади. Масалан, оддий бир шакл куб ёрдамида ҳар қандай жисм ёки шаклга нисбатан аниклаш мумкин.

.


Жисмларнинг перспектив шакл қурилишини ўрганиши оддий геометрик шакллар ёрдамида аниқлаш мумкин.
Масалан: стол устида турган китобни қўл ва қалам ёрдамида бизга яқин бўлган бурчагига қўямиз ва унинг текисликка нисбатан бурчагини аниқлаб оламиз. Бунда китоб шаклининг ўнг ва чап томонлари ҳар хил бурчак остида қисқараётганини кўриш мумкин.
Китобнинг ўнг ва чап томонлари қисқариши горизонт чизиғининг паст ёки юқоридан ўтганлигига боғлиқдир. Хона ичи перспективасини кўриб чиқадиган бўлсак, бунда горизонт чизиғини хона марказидан ўтгандек тасаввур ҳосил бўлади, чунки бунда инсон гавда қисмининг хона марказига яқин хажмда эканлиги сабаб бўлади.
Хона ичи перспективаси инсон ўтирган ва ётган холатларида ҳар хил кўринади, чунки бунда горизонт чизиғи кўтарилиши ва тушишини кузатиш мумкин. Шкафларлар ҳам хона сатхи ва ўлчамига нисбатан кенгаяди ва тораяди. Бир ўлчам буюмнинг қисқариши бу жисм бурчаклари горизонт чизиғига бориб туташишлигидандир.Оддий геометрик шакллардан тузилган

натюрмортни кўриб чиқиш мумкин. Натюрморт горизонтал чизиғи ўрта ҳолатида бўлган ҳолда ундаги геометрик шакллар юзаси тенг ҳолатда бўлади.


Тўғри тўрт бурчакнинг вертикал ҳолатдаги перспектив жойлашиш анализ қилиб кўрсак. Горизонт чизиғи тўғри тўрт бурчакка нисбатан юқори жойлашган ҳолда тўртбурчак паски қисм кўпроқ қисқаради. Паст бўлган ҳолда эса юқори қисм кўпроқ қисқаради.
Буюмлар нисбатини аниқлашда улар шаклидаги ўзгаришлар кенгайиш ёки торайиш ҳолатларини бир биридан ўлчамдаги фарқини аниқлаш керак бўлади.
Жисмнинг узунлиги, кенглигига нисбатан баландлиги, эса энига нисбатан кўрилади. Буюмлар нисбатини ўрганиш учун мустақил равишда доимий шакл ва жисмлар қисқа муддатли чизгилар ёрдамида ривожлантириб бориш мумкин. Нисбатлар мутаносиб ҳолга келиши учун жисм характерига ахамият бериш керак.
Оддий шаклдаги сингари инсон қомати мутаносиблигини ўрганиш ҳам оддий шаклдаги каби асосда аниқланади. Бунда инсон қомати бош қисми, гавда, оёқ қўл елка ва бошқа қисмларни анатомияси ва пропорционаллиги ҳақида маълумотга эга бўлиш талаб этилади.
Бир хил баландликка эга бўлган икки қоматни ҳар хил масофага жойлаштирсак бунда ҳар иккала қомат бир перспектив текисликда турганлигини кўришимиз мумкин.
Қомат чизиш - қоматни ташкил этувчи юқори келтирилган барча қисмлар бузилмас қонун ҳамда асосида яратилган мутаносиблик асосларига амал қилиш, мувофақиятли чизма тасвир ишлаш имкониятини беради. Шакл қурилиши оддий шаклдаги сингари ёрдамчи аниқлаштирувчи чизиқлар ёрдамида аниқланади.
Чизма тасвир фани бошқа турлари каби ўз мураккаблиликка эгадир. Оддий шакллардан бошқа мураккаб шаклларга ўтиш керак бўлади. Жисм ва нарсалар перспективаси ўрганишда оддий шакл қонун ва қоидаларини ўзлаштириш лозимдир.
Геометрик шакллар яъни; куб, цилиндр, призма ва бошқа шакллардан барча мураккабликдаги шакллардан қуришда фойдаланиши мумкин. Мураккаб шаклидаги жисмлар, дарахтлар, хайвонлар, инсон қомати ва бошқаларда шу оддий шаклдаги каби конструкции қонуниятини кўриш мумкин. Геометрик шакл орқали шаклларни тўғри қуришга ўрганиш перспектив шакл қурилиши мумкин.
Куб ва цилиндр шаклини тўғри қура олиш ва уни горизонт чизиғига нисбатан жойлашган жойини аниқ тасвирлаш. Предметлар жойлашган асос, стол, шкаф, бошқаларни тўғри қурилиши муҳимдир.
Масалан пол юзасида турган табуреткани инсон қилиб кўрайлик. Табуретка юзалари кубни эслатди. Шу сабабли табуретга пропорциясига тенг бўлган кубсимон шаклни перспектив жойлаштирамиз ва унинг ҳар бир қисмини горизонт чизиғига томон йўналтирадиган чизиқлар ёрдамида қуришни бошлаймиз. Табуретка қисмларидаги перспектив қисқаришлар асосида кубнинг аҳамияти каттадир. Агар куб шакли асосга яъни нолга нисбатан тўғри бўлган бўлса, демак шакли тўғри қурилган бўлади.
Мураккаб шакллардан бўлган олти бурчак призмаси, кубга нисбатан қурилиши қийиндир. Ундаги асосий олти бурчак асоси тўғри қурилиши ва биринчи ва иккинчи қисмларнинг орасидаги масофани тўғри аниқлаш олти бурчакли призмани тўғри қуришга ёрдам беради. Олд ва орқа қисмидаги перспектив қисқариши горизонт чизиғига нисбатан шакли қай ҳолатда турганига боғлиқдир.
Олти бурчак бурчакларини бирлаштириш призмани тўғри асосда қуришга ёрдам беради. Олти бурчак призмаси ички қисмини чизиқлар ёрдамида аниқланади.



Download 34,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish