«Расм ва костюм графикаси» фанидан лаборатория машғулотларини бажариш бўйича



Download 34,3 Mb.
bet5/21
Sana12.07.2022
Hajmi34,3 Mb.
#781442
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
РКГ

Айлана перспективаси
Айлана шаклини перспективада жойлашганлигини чизишда цилиндр шаклидан фойдаланиши мумкин.
Чунки цилиндр асослари айланадан иборатдир. Цилиндр асосининг перспектив тузилиши овални эслатади. Овал шаклини тўғри қуриш учун ундаги онг ва чап, остки ва устки қсмларни тўғри тақсимоти муҳимдир.

Овал шаклининг яқин бўлга қисми юқоридаги қисмига нисбатан каттароқ бўлади. Горизонт чизиғи цилиндрга нисбатан жойлашиши юқори бўлса цилиндр остки асоси катта овал шаклида бўлади. Агар акси бўлса, кичик ҳолда кўринади.



Ҳар қандай чизма тасвирни ўрганаётган ўқувчи эллипсларни ёрдамчи чизиқларсиз амалга ошира олиши лозим. Чизмани мустахкамлаш учун бир неча машқларни амалга ошириш керак.
Машқларни кўпайтириш орқали, кўз хажмларни тўғри аниқлашга ва бўғим ўзгаришлари тўғри қуришга ёрдам беради. Пропорцияларни аниқлаш учун шакл баландлиги ва кенглиги солиштириш орқали аниқланади. Агар шаклдаги бўғимлар мураккаб тузилган бўлса, бўғимлар орасидаги масофа бир бирига нисбатан фарқи текшириш орқали аниқлаш мумкиндир.
Масалан: одам қоматини чизишда қоматга нисбатан қалам орқали вертикал нисбат берамиз, шу орқали қоматни ҳолатини аниқлаб олиш ва тўғри қисмларга ажратиб олишимиз мумкин. Одам қоматининг тиклиги ва ёки ечилганлиги аниқлангандан сўнгра ундаги таянч асосининг вертикал жойлашувини, гавда, характерини аниқлаш керак бўлади.


Тусли чизма тасвир
Жисмлар шакли кўриниши тасвирлашда тусни яъни ёруғ ва соянинг аҳамияти каттадир. Ҳар қандай нарса ёки жисм қийшиқ юзага ёки юпқа асосга эга бўлса унга тушувчи ёруғлик юзаларга турлича нотекис бўлади.
Ёруғликнинг юзаларни ёритишида, предмет ва ёруғлик асоси турган жойнинг яқин ёки узоқлигига қараб билиб олиш мумкин.
Агар ёруғлик асоси предметга яқин жойлашган бўлса юза ёруғроқ, узоқ жойлашганда эса кучсизроқ ёруғликка эга бўлади Ёруғлик даражаси ёруғлик асосининг предметга нисбатан тутган ўрнига юқори ва пастлигига ҳам боғлиқ. Нур тушувчи нуқтанинг тутган ўрни предметнинг тушувчи
шахсий соясини аниқлаб беради.
Предмет ёруғлиги унинг фактурасига ва рангининг қандай эканига ҳам боғлиқ. Оддий геометрик шакл ҳар қандай мураккаб шакл асосидир.
Ёруғлик тақсимотининг шар, цилиндр, куб ва бошқа геометрик шакллар ўрнини билиб олиш орқали ҳар қандай мураккаб предметни тўғри тасвирлаш мумкин.
Агар предмет шакли шарсимон бўлса, демак ундаги шаклга тушувчи ёруғлик тақсимотида шар асос бўлиб хизмат қилади. Солиштириш орқали аниқланадиган мураккаб шаклдаги асос оддий шакл ёрдамида ёруғ ва соя ечимига эга бўлади. Шакл рельефи ҳам ёруғ ва соя ечимида мухим ўрин тутади.
Предмет асосига тушган соя, шахсий юзага тушгани эса тушувчи соя деб аталади. Ёруғлик даражаси қийшиқ ва текис асосдаги предметларда ёруғлик нуқтаси қандай бурчак остида тушаётган ва ёруғликнинг перпендикуляр йўналганлигидир.
Ёруғликнинг аста секин сояга ўтиши, шаклларда ярим сояни юзага келтиради. Предмет соя қисмига тушувчи ёруғлик шуъла, рефлексни хосил қилади. Ёруғлик акси, агар тўғри бурчак остида соя қисмига тушса, шуъла, рефлексдаги энг ёруғ жой ҳосил бўлади.
Предмет энг ёруғ қисмига тушувчи шуъла блик деб аталади.
Ёруғ, соя, ярим соя ва шуъла предмет юзасида маълум бир ўринни эгаллайди. Ялтироқ юзага эга бўлган предметлар юзасидаги блик ёрқинроқ аниқ чегара асосида бўлади. Предмет дағал асосга эга бўлса, блик шакли унча аниқ кўришга эга бўлмайди.
Чизиқ ва штрих шакл объемини кўрсатишда ва материал хаққонийлиги жойлашиш ўрни аниқлашда асос бўлиб хизмат қилади. Конструктив қуриш предмет, ёруғ ва соя тус муносабатларни чизма тасвирда штрих ёки чизиқ ёрдамида характерланади.
Қисқа муддатли чизги ва тусли чизма тасвир анализи бўлажак дизайнер учун бир қанча чизма тасвир қонуниятларини амалга оширади.
1. Чизиқ қисқа муддатли чизги узоқлашувчи чегараси очроқ тусда яқин қисми эса тўқроқ тусли чизиқда ишланади.
2. Ёруғ ва соя чизиқлари юзадаги аниқлаштирилган енгил чизиқлар билан соя қисми эса тўқ чизиқлар билан шаклнинг туташув қисми ва атрофи.
3. Чизиқ активлик даражаси тус муносабатлари билан боғлиқдир.
4. Тўқ тусдаги предмет аниқ чегарага эга бўлганлиги учун, уни аниқ тўқ чизиқли тус билан белгилаш керак.
5. Чизиқ орқали предметлар юзасидаги материаллик сифатини образли ҳолда кўрсатиш: темир - аниқ тўқ чизиқ ёрдамида, жунли мато, юмшоқ кенг чизиқлар, суяк - аниқ ўткир штрих, шойи - юмшоқ бир текис штрих билан
6. Вертикал ва горизонтал чизиқлар «қарама - қаршилиги» тасвирдаги уч ўлчамлиликни ва юзани аниқлаштиради.
7. Ёруғ ва соя қарама - қаршилиги яқин бўлган предметни ёруғлик асоси ёрдамида бурттиради. Бўртирилган қисми чегаралари аниқ чизиқлар ёрдамида чизилади. Чизиқ ва штрих активлиги предмет шаклининг формаси чуқурлигига боғлиқдир.
8. Хаво перспективаси предметларнинг иккинчи план қисмлари бир оз огаҳлантирилган ва умумлашган ҳолда штрих ишланади. Узоқ планда турган предметлар енгил йўналишдаги штрих қўлланади.
Предмет шакли бўйича ёруғ ва соя штрих ёрдамида қопланади.
Штрих фактураси «Шакл бўйича» ўткир кесишувчан ёки эгилган кесишувчан бўлади. У чизиқ ва штрихлар катаксимон структурага эга бўлиши лозим.



Download 34,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish