Қисқа муддатли чизги
Қисқа муддатли чизгилар унча катта бўлмаган хажмда қисқа муддат орасида бажариладиган чизма тасвир қисми ҳисобланади. Чизгилар дизайнер шаклланишида жуда мухим аҳамиятга эга. Натурадан чизо олиш бу ҳам ижодкор учун етарли эмас. Чизги чизиш учун узоқ муддат кузатиш, шаклий гўзалликларни ўзига сингдириши лозимдир.
Шуларнинг ҳаммаси доимий тез бажариладиган чизгилар орқали мустаҳкамланади. Талабалар учун энг мухими бу кузатувчанликдир. Кузатувчанлик тасвирий санъатнинг барча турларида мухим ўрин тутади. Кузатувсиз ҳеч қандай фикр ёки ғоя асоси пайдо бўлмайди. Шу билан бирга мустақил фикр ва йўналишга эга бўлишида ҳам кузатувчанликнинг ўрни катта.
Доимий чизгилар кундалик ҳаёт тарзига айланмоғи фикрни, шаклни илғашдаги аҳамияти мухим. Хох кўчада , хох бозорда, хох ҳайвонот боғида бўлсин кузатувчанликни йўқотмаслиги керак.
Чизгиларни амалга ошириш чизма тасвирнинг билим ва кўникмаларини эгаллаш учун асос бўлиб хизмат қилади. Чизгиларни амалга оширишнинг бошланғич босқичда мураккаб бўлган шаклни ёки хажмдаги нарсалардан фойдаланмаслик керак. Бу бошланғич таълим учун қийинчилик туғдиради.
Ч изгилар мавзуси оддийдан мураккабга йўналтирилган бўлиши мақсадга мувофиқ. Масалан, уй рўзғор буюмлари манзаралардан олинган парчалар ҳар хил уй жиҳозлари, кейинчалик одам қоматига ҳам ўтиш мумкин.
Ўрганишнинг бошланғич босқичида тасвирий санъат асосларининг энг мухим вазифасини чизгилар ташкил этади. Доимий кўп сонли чизгилар кўздаги шаклларни илғаш ва пропорцияни тўғри амалга оширишга ёрдам беради.
Талабалар бошлангич таълим олиш жараёнида тезроқ одам қомати тасвирига ўтишга харакат қилади. Бу ҳолга табиий деб қараш тўғри бўлади, чунки одам қоматини тасвирлаш бир мунча қизиқарлироқдир.
Аммо бу ишни амалга ошириш фақатгина чизма тасвир, анатомия, перспектива каби тасвирий санъат асосий билим ва кўникмаларисиз натижа бермайди. Шунинг учун бошланғич ўқитиш даврида оддий шакллардан мустахкамланган тасаввурга ва билимга эга бўлиш учун кенгайтириш орқалигина кўзланган натижага эришиш мумкин.
Ўқув методик билимлар педагог томонидан ҳам юқори баҳоланган. Ўқув жараёнидаги чизма тасвирни ўқитиш тизимидаги ўзига хослик яна доимий чизгиларни амалга оширишда жой ва нарсалар ва шаклларни ўзгартириш, янгилаб бориш мухим.
Чизгилар аҳамияти шу билан чекланиб қолмайди. Чизгиларни асосий аҳамияти ижодкор тарбияси шаклланиши ижодкор ва тасвир ўртасидаги муносабатни тўғри асосда яъни методик ривожлантиради.
Қисқа муддатли чизгилардан ҳосил бўлган материаллар, яъни чизги лавҳалари янги ижодкор фикр ёки ғояга кўчишида ўрни аҳамиятли.
Қисқа муддатли чизгилар бажарилиш тартиби асосий қонун ва қоидалар асосида бўлиши хох тез, хох узоқ муддатли. Бунда асосий қисмдан кичик қисмга ўтиш, кичик қисмлардан асосий қисмларга ўтиш, асосий қисмдан кичик майда қисмга ўтишда хажм ва шаклдаги умумийликни
йўқотмаслик мухим.
Бошланғич қисмида композиция ечимига аҳамият бериш лозим. Жойлаштирилган бир неча чизгилар ичидан энг асосий қисм қайси эканлигини аниқлаш ва уни бўрттириш умумлаштиришдир. ¥ар хил предметларни чизиш чоғида яна бир бор шакл – конструктив қурилиши ва перспектива қонун қоидалари, пропорция асосларига қаратиш керак.
Оддий шаклдаги буюмлар геометрик асосга эгадир.
Масалан: шкаф стол, кастерулка ва бошқалар. Уларни ҳар хил ҳолатдаги жойлашишининг горизонт чизиғига нисбатан муносабатини аниқлаш, айрим ҳолларда бу буюмлар чизгилари ўзи билан чизиқлар, соя - ёруғлар асоссиз равишда ишлатилишиш ва кичик қисмларнинг бўртишига сабаб бўлади.
Чизгиларни бошлашда жойлар, бинолар, замонавий техникалар конструктив асос қисмига эътибор қаратиш биринчи навбатда чизгининг конструктив таянчига, жойнинг конструктив асоси мухим.
Масалан: автомобилни тасвирлашда уни энг асосий қисмларидан пропорцияни аниқлаш, бўйи, эни, кенглиги ва ҳакозолар.
Кейин эса асосий кичик қисмларга ўтиш мумкин.
Ҳар қандай буюм ва жойлар тасвирида ёрдамчи чизиқлардан фойдаланиш конструкция ва пропорция қонуниятлари чизма ҳарактери бойишига хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |