8. Лаборатория машғулоти (4 соат)
Харакатли инсон қоматини чизиш.
Хажми 50х40
1.Планшетга жойлаштириш
2. Шаклларининг қурилиши
3.Ёруғ ва соя қисмларини ажратиш
4.Умумий холга келтириш
5.Тугаллаш
Услубий кўрсатма
Харакатли инсон комати чизгисини тенг асосда жойлаштириш эътиборни талаб этади. Юзага юқори қисмдан қуйи қисмга шакл ҳомакисининг жойлашиш ўрнини белгилаб оламиз. Қомат шакли харакатда ёки сокин бўлганлигини хисобга олган холда ҳомаки юзага нисбатан марказда жойлаштирилиши керак. Чизилган ҳомаки чизги орқали шакли шамоили ва ўрнини аниқлаб олгандан сўнг юқори қисми яъни бошидан то қоматнинг қуйи қисмигача бўладиган шакллар ўрнини белгилаб оламиз. Қомат тўлиқ қисмларга ажратилган кейинги босқичда барча қисмлар ҳажми ва елка кенглиги асосида ўлчамлари кўз ёрдамида чамаланиб ўрни аниқланади.
Чизги аниқлиги ва пластик
х арактерни кўрсатиб бериш учун ёрдамчи чизиқлар орқали бошдан гавда қисми ўртасидан марказий чизиқ йўналтирамиз, сўнг ўнг ва чап қисмлар ўртасидаги масофа перспектив қисқаришни белгилаб оламиз. Қоматнинг асосий таянч нуқтаси аниқлаб олингандан сўнг харакат холати ёрдамчи туташтирувчи чизиқлар ёрдамида ўрни солиштириш йўли билан аниқлашни талаб этади.
Қоматнинг барча қисмлари масалан: Бош гавда ўлчамига нисбатан тахминан саккиз маротаба кичик ўлчамида, елка кенглиги эса гавда асосига нисбатан кенгроқ, кафт узунлиги юз қисми ўлчами билан тенг бўлади. Бундан ташқари гавда таянчи ҳисобланган оёқ юқори пастки қисмлари ўлчамлариҳам қомат харакатига қараб ўлчовлар ёки ёрдамчи чизиқлар ёрдамида ўрни топилади. Оёқлар холати қўл харакати холатлари билан ўзаро пластик уюшиши постоновкани мувоффақиятли таъминлайди.
Қоматнинг пластик холати яъни гавда қисми ва эгилганлик ёки бурилганлик холатлари, Матолар тахламларни ўртасида нисбати ва комат нисбатини кўриб чиқиб, умумлаштириш вазифасини бошлаш мумкин.
Умумлаштириш жараёнида коматни ва матолар тахламлари ўртасида кўзга яқин ва узоқ қисмларини ажратиб, яқин бўлган қисмини бўрттириб ишлаш тўғри муносабатдаги фон туслари предмет асосига таъсирини кўрсатиб берадиган ҳолда амалга ошириш мухим.
Натура қисмлари шакллардан тузилганлиги сабабли тусни намоён қилишида унчалик қийинчилик юзага келмайди. Комат асосий уч қисмга ажратиш, тенглик хосил қилиш умумий яхлит холга келтириш унча мураккаблик туғдирмайди.
Шакллар нисбатидаги умумийлик амалга оришгандан сўнгра предмет қисмларида кичик ва катта асосларини яна бир бор умумлаштириб, керакли қисмларини бўрттириш йўли билан ажратиб оламиз.
Постановкани якунлаш жараёни мураккаб ҳисобланади чунки, ҳар бир қисмни кўриб чиқиб шаклдаги конструктивлик, тус муносабатлари, шакллар умумлашганлиги ва бошқа сифатларни тўғри бажарилгандандир .
Гавданинг эгилган ёки букилган ҳолатини ҳомакисини чизишда эгилганлик ёки бурилганлик таянч нуқтасига нисбатан ўлчам йўли билан аниқланади. Қомат ҳомаки чизишни амалга оширишда аста секин кўникмалар ҳосил қилингандан сўнг тезлик холати пайдо бўлади. Бунда қомат чизгисини доимий машқ қилиш керак бўлади.
Қомат чизгиси юза асосига жойдаштирилиши хақида малумот бериб ўтдик. Ҳомаки ёрдамчи чизиқлар ёрдамида аниқлаб олиб, кейинги босқичда анатомик жихатдан қисмларни ажратиб чиқамиз. Биринчи вазифа бош қисми анатомиясини тўғри кўрсатиб бера олишда. Бош асоси яъни бош чаноғи (череп) ни бош бурилиш холати билан ўзгарадиган перспектив қисқаришни
хисобга олган холда аниқлаб оламиз. Юз қисми ўнг ва чап қисмлари марказидан ўтказилган чизиқ ёрдамида хар икки қисм суяк ва мушаклар ўрни аниқлаб олинади. Юз қисми суяги барчага маълумки пешона, яноқлар ва юқори ва пастки жағдан иборат. Ушбу қисмлар марказий чизиққа нисбатан тенглиги аниқлаб олинади. Барча юз қисми суяклари аниқ кўринишга эга бўлгандан, кейингина, мушаклар ўрни ва характерини кўриб чиқиш мумкин.
Мушаклар юқорида айтиб ўтилган суяк бирикмаларига боғлиқ холда аниқланади. Юз қисми асосий пешона, янок юқори ва пастки жағни бириктириб турувчи мушаклардан иборат. Юз қисми характери суяклар ва мушаклар жойлашиши билан боғлиқ. Ҳомаки қоматларни чизишдан олдин синчковлик билан юз характерини ўрганиб чиқишни талаб этади. Юз қисми мимикаси ўзгаришлари тезлик билан аниқлаб олиш керак. Чунки юз қисмини чизиш жараёнида бир неча ўзгаришлар юзага келиши мумкин. Қомат ҳомаки чизганда асосий қисм хисобланган кўкрак қафаси ва унинг қўл ва умуртқа поғонаси билан бирикишини кўриб чиқамиз. Чизиқ ва штриҳ нафақат қомат ҳомакисини тайёрлашда балки чизма тасвирнинг асосидир. қомат шаклини чизишда чизиқнинг ўрни жуда катта. Чизиқ ёрдамида қоматнинг ўрни аниқланади ва шакллари конструктив қурилади. Бундан ташқари шаклнинг чуқурлигини кўрсатишда яъни штрихни очдан тўқга ёки тўқдан очга йўналтириш мумкин.. Ўқув жараёни учун мувофиқ келадиган ҳомаки чизги тез бажариладиган ва бир мунча вақт ва эътиборни талаб этадиган бўлиши керак. Хар иккала холатдаҳам талабалар эркин харакат қила олишлари узоқ муддатли чизгилар чизишда манба бўлиб хизмат қилади. Юқорида келтирилган ҳомаки қомавтни ишлаш жараёнида штрихниҳам ёрдамчи восита сифатида ишлатиш мумкин.Чизиқлар қомат шаклини чегаралари аниқлиги ва чуқурлигини очиб бера олади. Шаклнинг қанчалик мураккаб бўлиши ва хажм жихатидан катталигиҳам рўл ўйнайди.
Ҳ омаки қомат чизгисини энг актив қисми бўлган, ёруғ ва соя қисмларига қўшимча сифатида штрихдан фойдаланиш мумкин бўлади.
Бизга маълумки штрихлар ёруғ ва соя қисмини ажратиш ва фазовий чуқурлигини очиб беришда ишлатилади. Лекин қомат ҳомаки чизгиларини чизишдаги штрихнинг ўрни тўлиқ тус муносабатларини ифода этишда эмас, балки чизиқ ва штрих бир яхлит, бир умумийликка хизмат қилишидадир. Ҳомаки қомат чизгилари барча ҳоллардаҳам икки асосий унсурга эхтиёж сезмайди. Биргина чизиқнинг махорат билан ишлатилиши шаклни тўла қонли ифода этиши мумкин. Чизиқ харакати ботиқ ва енгил бўлади. Ботиқ харакат ҳомаки қоматидаги ўрни шундаки тўқ тусли чизиқ ва енгил тусдаги чизиқлар гоҳо ўрин алмашувини кузатиш, чекловчи чегара вазифасини бажаришини кўриб ўтамиз. Масалан: штрихдан фойдаланмаган холда қомат шаклини қандай ишонарли ифода этиш мумкин деган саволга, жавоб сифатида классик рассомлар томонидан ишланган ҳомаки чизгиларни кўрсатиб ўтиш мумкин.
Бизда керакли бўлган барча қуроллар мавжуд, аммо чизиш кўникмаси етарли бўлмаган ҳолда ишни мураккаб бўлмаган, яъни тинч холатдаги қомат ҳомаки чизишдан бошлаш керак. Чунки тинч ҳолатдаги қоматни аста секин ўлчовлар ёрдамада чизиш ва холатга тўғри ёндашиш мумкин. Дастлабки ҳомаки чизгилар унча сифатли бўлмаслиги табиий жараёндир. Ҳомаки чизгилар сони қанчалик кўпайтирилса, яъни чизилса унинг сифати шунча ўсиб боради.
Ҳомаки чизгининг бош қисмидан кейинги анатомик қисмлари кўкрак қафаси суяклар тузилиши қовурға ва умуртқа поғонаси тузилишини ўрганиш юқорида келтирилган марказий чизиқ ёрдамида кўкрак қафаси елкалар ва умуртқа поғонаси ўртасидаги нисбатлар ўлчовлар ва ёрдамчи чизиқлар ёрдамида аниқланади. Марказий чизиққа нисбатан ўнг ва чап елка холати ўлчамлари хисога олиниб қомат нисбатлари белгилаб олинади. Қомат пластикасида қуйи қисми тоз суяги ва унга бириккан оёқнинг юқори ва пастки қисмини кўриб чиқамиз. Масалан: тоз суяги оёқ бўғимлари оёқнинг панжа қисмиҳам назардан четда қолмаслиги керак. Қоматнинг анатомик жихатларини ўрганишда адабиётлар ва ҳомаки чизгилар намуналариданҳам фойдаланиш тавсия этилади.
Ҳар қандай оддий геометрик шаклни тасвирлашдаги каби одам қоматини тасвирлашда ҳам ҳар вақт, бўлаклар нисбатларини таққослаш, ўлчовлар нисбатларини аниқлаб олиш лозим.
Бўйин эгилиши ва пропорциясини белгилаб олиб, бош бурилган қисми шаклини қурамиз. Тос айланмасини қуришда суяклар бирикувини кўриб чиқиш керак бўлади. Бу жараёнда қориннинг жойлашишга эътибор бериш керак.
Оёқларни тасвирлашда сон суяги мускуллари болдир суягининг тузилиши аҳамият бериш, болдир суяги шакли уларнинг бир – бири билан боғланишларини аниқ кўрсатиб беришга ҳаракат қилиш лозим. Қоматни вертикал мустахкам туришини кўрсатиб бериш учун бўйин чуқурчасидан таянч ўтказиб, оғирлик марказини аниқлаб олиш керак. Қоматни вертикал мустахкам туришини кўрсатиб бериш учун бўйин чуқурчасидан таянч ўтказиб, оғирлик марказини аниқлаб олиш керак.
Бу орқали бош, гавда, қўл ва оёқлар ҳолатини аниқлаб олишга ёрдам беради.
Бўйин эгилиши ва пропорциясини белгилаб олиб, бош бурилган қисми шаклини қурамиз. Тос айланмасини қуришда суяклар бирикувини кўриб чиқиш керак бўлади. Бу жараёнда қориннинг жойлашишга эътибор бериш керак.
Оёқларни тасвирлашда сон суяги мускуллари болдир суягининг тузилиши аҳамият бериш, болдир суяги шакли уларнинг бир – бири билан боғланишларини аниқ кўрсатиб беришга ҳаракат қилиш лозим.
Қўл панжалари ва товонлар чизилиши мураккаб бўлган шакллардир. Шунинг учун уларнинг суяклари ва мушаклари тузилишини аниқ билиб олиш керак.
Қомат - ўзаро боғланган шаклларнинг мураккаб йиғиндисидир. Бир қисмнинг ҳаракатга келиши, қоматнинг бошқа қисмлари холатига ва мушаклари ўзгаришига олиб келади.
Қомат шакли қуриб олингандан сўнг, яна бир бор нисбатларини ва жойлашиш ўрнини, перспектив қисқариши текшириб чиқиш керак бўлади.
Ёруғлик нурлари умумий шаклини ва қисмлар билан бир вақтда ишлаб олиш керак. Шаклни тўлиқ чизиб олиб, соя ва ёруғ қисмлари туслари ажратиб чиқилади.
Инсон гавдасида тўғри цилиндр шаклига ўхшаш бўлган қисмлар мавжуд. Инсон гавдасини туслаш жараёнида буни эсда тутиш мухимдир.
Қомат шаклини тасвирлашда ўзгаришларни кузатиб бориш шарт эмас. Унинг тузилиши боғлиқлигига амал қилиш керак, топилган нисбатлар харакати умумий характерини солиштириш лозим.
Суяклар ва ташқи мускулларини яхши билиш, ёруғлик сояларини кўр - кўрона кўчириб қолмай, ҳар бир ёруғ ва соя асосини бирикувлари, яъни аниқ маълумотга таянган ҳолда иш олиб боришни амалга ошишига ёрдам беради. Аммо шакл тузилишларини тахлил қилишда меъёрдан чиқмаслик талаб этилади. Чизманинг охиридаги умумлаштириш жараёни бошланади. Асосий ёритилган юзалар ва соялар аниқланади.
У ёруғликка қанчалик яқин бўлса, ёруғлик ва соя шунчалик аниқ бўлади. Юқоридан тушган ёруғлик бош ва елкани кучлироқ ёритади. Ёруғлик кучи пастга тушган сари ошиб боради. Ана шу ёритилган юзадан аста – секин соя қисмига ўтиш ҳолати тасвирнинг яхлитлигини таъминлайди.
Қоматни кийим билан умумий шаклини қуриб олишда, кийим танага ёпишиб турадиган қисмларини аниқлаб олиш керак бўлади. Булар елка кенглиги, бели, оёқ, тизза ва бошқалар. Анна шу қисмлари, шаклнинг асосий тузилишини кўрсатиб беради. Бурилган ва қайрилган жойларидан шаклнинг хусусиятларини яққол кўриш мумкин.
Агар чизма тасвирда гавда атрофидаги нарсалар ҳам кўрсатиш керак бўлса, ундай ҳолда уларнинг шакли ва тусларига ортиқча ишлов бермаслик лозим. Орқада жойлашган предметлар олдинги қисмга чиқиб кетмаслиги керак. Уларнинг ҳар бири ўз ўрнида бўлиши керак.
Бу орқали бош, гавда, қўл ва оёқлар ҳолатини
аниқлаб олишга ёрдам беради.
Пропорциясини белгилаб олиб, бош бурилган қисми шаклини қурамиз. Тос айланмасини қуришда суяклар бирикувини кўриб чиқиш керак бўлади. Бу жараёнда қориннинг жойлашишга эътибор бериш керак.
Оёқларни тасвирлашда сон суяги мускуллари болдир суягининг тузилиш аҳамият бериш, болдир суяги шакли уларнинг бир – бири билан боғланишларини аниқ кўрсатиб беришга ҳаракат қилиш лозим.Қўл панжалари ва товонлар чизилиши мураккаб бўлган шакллардир.
Шунинг учун уларнинг суяклари ва мушаклари тузилишини аниқ билиб олиш керак.
Қомат - ўзаро боғланган шаклларнинг мураккаб йиғиндисидир. Бир қисмнинг ҳаракатга келиши, қоматнинг бошқа қисмлари холатига ва мушаклари ўзгаришига олиб келади.
Қомат шакли қуриб олингандан сўнг, яна бир бор нисбатларини ва жойлашиш ўрнини, перспектив қисқариши текшириб чиқиш керак бўлади.
Ёруғлик нурлари умумий шаклини ва қисмлар билан бир вақтда ишлаб олиш керак. Шаклни тўлиқ чизиб олиб, соя ва ёруғ қисмлари туслари ажратиб чиқилади.
Инсон гавдасида тўғри цилиндр шаклига ўхшаш бўлган қисмлар мавжуд. Инсон гавдасини туслаш жараёнида буни эсда тутиш мухимдир.
Қомат шаклини тасвирлашда ўзгаришларни кузатиб бориш шарт эмас. Унинг тузилиши боғлиқлигига амал қилиш керак, топилган нисбатлар харакати умумий характерини солиштириш лозим.
Суяклар ва ташқи мускулларини яхши билиш, ёруғлик сояларини кўр - кўрона кўчириб қолмай, ҳар бир ёруғ ва соя асосини бирикувлари, яъни аниқ маълумотга таянган ҳолда иш олиб боришни амалга ошишига ёрдам беради. Аммо шакл тузилишларини тахлил қилишда меъёрдан чиқмаслик талаб этилади. Чизманинг охиридаги умумлаштириш жараёни бошланади. Асосий ёритилган юзалар ва соялар аниқланади.
У ёруғликка қанчалик яқин бўлса, ёруғлик ва соя шунчалик аниқ бўлади. Юқоридан тушган ёруғлик бош ва елкани кучлироқ ёритади. Ёруғлик кучи пастга тушган сари ошиб боради. Ана шу ёритилган юзадан аста – секин соя қисмига ўтиш ҳолати тасвирнинг яхлитлигини таъминлайди.
Қоматни кийим билан умумий шаклини қуриб олишда, кийим танага ёпишиб турадиган қисмларини аниқлаб олиш керак бўлади. Булар елка кенглиги, бели, оёқ, тизза ва бошқалар. Анна шу қисмлари, шаклнинг асосий тузилишини кўрсатиб беради. Бурилган ва қайрилган жойларидан шаклнинг хусусиятларини яққол кўриш мумкин.
Агар чизма тасвирда гавда атрофидаги нарсалар ҳам кўрсатиш керак бўлса, ундай ҳолда уларнинг шакли ва тусларига ортиқча ишлов бермаслик лозим. Орқада жойлашган предметлар олдинги қисмга чиқиб кетмаслиги керак. Уларнинг ҳар бири ўз ўрнида бўлиши керак.
Қўл панжалари ва товонлар чизилиши мураккаб бўлган шакллардир. Шунинг учун уларнинг суяклари ва мушаклари тузилишини аниқ билиб олиш керак.
Қомат - ўзаро боғланган шаклларнинг мураккаб йиғиндисидир. Бир қисмнинг ҳаракатга келиши, қоматнинг бошқа қисмлари холатига ва мушаклари ўзгаришига олиб келади.
Қайрилган жойларидан шаклнинг хусусиятларини яққол кўриш мумкин.
У ларнинг ҳар бири ўз ўрнида бўлиши керак.
Агар атрофдаги жисмларни ҳаддан ташқари аниқ қилиб ишлаб чиқилса, унда тасвирнинг яхлитлиги бузилади.
Ўқув чизма тасвирини ишлаш жараёнида шаклни кўчириб олиш эмас, уни конструктив қуриш, атроф бўшлиқ фазони тасвир орқали етказиб бериш керак. Қоматни конструктив қуриш, пластик шакл яхлитлигини кўрсатиб бериш маҳорати шаклланиши зарурдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |