11. Лаборатория машғулоти (10 соат)
Декоротив композиция тузиш
1.Планшетга тўғри жойлаштириш.
2.Геометрик нисбатларни аниқлаш. Хажми 50х40
3.Умумий холга келтириш.
4. Тугаллаш.
Услубий кўрсатма
Қомат тасвирини ишлашдан олдин, унинг мукаммал қалам тасвири констурктив қуриш, яхлит шакл ва майда шакллар ўрганилган бўлиши керак.
Шаклни нисбатларни тўғри аниқлаш деталларнинг анатомик ва конструктив қуриш натижасида амалга ошириш мумкин.Тасвир шаклининг тўғри қуралиши тус ва ранг ечимининг бирлигидадир.
Қоматининг хажми, ранг яхлитлиги ва майда шакл ифодасини солиштириби ва фикр юритиб ишлаш натижасида яратилади. Ранг қораламаларидан бошлаб кейинги ишловгача шакл характери иш якунида қандай бўлиши ҳисобга олиш ва режалаштириш керак бўлади. Жойлашув қурулмаси ва деталнинг харакатда бўлган асосий кўринишлари устида ишлаган холда, маьлум босқичда балки хаммани қораламаларининг тус ва ранг муносабатларини топиш зарур бўлади.
Бундай холда олдин композитциянинг чизма тасвири ранглар муносабстини ва графикаси устида ишлаш мумкун.
Иш жараёниниг босқичларидан бири бу намунадан тасвирий ашёлар чизишдур.
Мавзу тайёрлангандан сўнг дархол натура материаллари композицияси ечими устида иш олиб борилади.
Хомаки қораламанинг композитсиясига киритишда бирор натижага келиш учун ёки бирор қисим тасвири чиқмаётган бўлса бу кўринишни натурадан яна бир бор кўриб чиқиш лозим бўлади. Такрорлаб ўтилган босқичлар композиция яратишда айниқса ўқув вазифаси машғулотларида мухим ахамиятга ега бўлади.
Композиция ғоя учун хизмат қилувчи ва иштирок этувчи нарса ва катта кичиклиги планшетга белгилаб олинади.
Композиция жойлашган форматлар бир хил бўлиши мухим эмас. Чунки композициянинг хар бири ўзининг аниқ ечимига эга бўлиши мухимдур.
Турли ечимлар симетрик ва ассиметрик асослар, жисимлар мувозанатини, мустахкам ўрин олганнини харакатсиз билдириб бўлмайди. Жисмларни симетрик ва а ссиметрик диоганал жойлашишидан композитция бир қисми харакати тасвирлаб ва мувозанатни кўрсатади.
Кўплаб композиция қуриш вариантлари мавжуд. Шаклларни шундай жойлаштириш кераки, улар бир бирини тўлдириб турсин.
. Хатто бир композицияни ўзида турли холатлар жозибали қилиб белгилаш ва тасвирлаш мумкин.
Тор ифодали композиция қидириш мақсадида қўйилган натюрмортга турли нуқталаридан қараганимизда шунда сезамизки, қараш нуқтасининг ўзгариш композиция яратишда ёрдам беради.
Натюрморт композициясида кўриш мумкин ундаги жисимлар шакиллар тўпламини умумий яхлит кўриш композиция аниқ қилиб олиш керак. Композитция яратилиши жараёни билан хар бир қисимни ифодалаш йўналишларидан биридур.
Композиция сўзи лотинча «СОМРОZIТО» сўзидан олинган бўлиб, тузиш, бирлаштириш, боғлаш турли хил рамзий қисим ифодаларини бир бутун яхлитликга бирлаштириш ва бирон бир ғояни мадх этиш маъносини билдиради.
Ритм бу композиция қисимларининг бир текис узлуксиз такрорланиши қонунидир. Ритм бу нафақат ўхшаш балким бир бирига ўхшамаган, узоқ жойлашган тизимлар йиғма коплексидур.
Композицияда симметрик ва ассиметрик қонунларни қўллашда, композициянинг муозанати ўзининг симметрик ўқига нисбатан узоқ жойлашганлиги билан характерланади.
Композицияни динамик нуқталар билан белгилаб олинган чегарасидан чиқиб кетмаслиги керак. Тўлиқ симетрик композициялар асосан нақишларда кўплаб қўлланилади. Ассиметрик композициянинг мураккаб кўриниши хисобланади.
Симетрик композициянинг барча қисимлари ўзаро жиплаштирилган, ассиметрик композитцияда эса текислаштирилган ва текислаштирилмаг холларда бўлиши мумкун. Улар қисим катталиги туслар ва расимлар ёрдамида тенглаштирилади. Композитция қонун қоидаарини ўзлаштиришда талабларга чизма тасвир ва ранг муносабатларини чуқур ўрганишлари тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |