10. Лаборатория машғулоти (6 соат)
Костюм композициясини чизиқли арнаментларни (график) ечимида башанг кийим кийган инсонни тасвирлаш
Либосли қомат рангли мато фонида қоматнинг харакат нозиклигига ва аннатомик жихатларига ащамият бериш талаб килинади. Иссиқ ва совуқ ранглар ва қоматнинг фонидаги ранг билан боғликлигига эътибор бериш керак..
1.Планшетга тўғри жойлаштириш.
2.Геометрик нисбатларни аниқлаш. Хажми 50х40
3.Умумий холга келтириш..
4. Тугаллаш.
Услубий кўрсатма
Либосли қомат мураккаб хисобланади. Қомат тасвирини ишлашдан олдин, унинг мукаммал қалам тасвири констурктив қуриниши, яхлит шакл ва майда шакллар ўрганилган бўлиши керак.
Шаклни тўғри чиза олиш нисбатларни тўғри аниқлаш деталларнинг анатомик ва конструктив қуриш натижасида амалга ошириш мумкин. Тасвир шаклининг тўғри қуралиши тус ва ранг ечимининг бирлигидадир.
Қоматининг хажми, ранг яхлитлиги ва майда шакл ифодасини солиштириби ва фикр юритиб ишлаш натижасида яратилади. Ранг қораламаларидан бошлаб кейинги ишловгача шакл характери иш якунида қандай бўлиши ҳисобга олиш ва режалаштириш керак бўлади.
Костюм композициясини чизикли арнаментларни ёруғлик кучи рангни ёруғ ёки хира ҳолда бўлишини таъминланайди. Қоматни композицион тузалиши устида ишлаш орқали, яъни бри неча ранг лавхалари бажарилади. Чиройли пластик ечимга эга бўлгани танлаб олинади, ранг ечимли ва ўлчамлари аниқланади.
.
Либосли қомат ва костюм композициясини чизикли арнаментларни унинг ранги ишнинг тасвир ечимига катта таъсир ўтказади. Шунинг учун қоматни тасвирлаб туриб, атрофдаги предметлар ранги билан солиштириш керак бўлади. Бу иккинчи даражали қўшимча деталлар асосий объект одам гавдасидан ташкари кисмига ишлов берилмайди.
Қоматни қўшимча нозик ранглар билан бойитиб бориш лозим. Костюм композитсиясини чизикли арнаментларни деярли хар хил рангни бирикмасини кўриш мумкин. Ишнинг якуний қисми-яхлитлаш яъни майда деталларнинг бир бутунликда бўлишидир. Бунда асосий этиборни бўлакларнинг ранг ечимлига қаратиш керак.
Натурани яхлит кўришга халақит берадиган хар бир бўлакни ўз ўрнига кўриши лозим. Акс ҳолда қўшимча деталлар асосий объектдан чалғитиб диққатни тортади, яхлитликни бузади. Костюм композициясини чизиқли арнаментларни юз ифодаси, қўл ва гкавда характери, ранги айнан қомат характери мослиги мухимдир.
Юқоридаги барча сифатлар тўлиқ амалга оширилиши ва материаллик сифатига эга бўлиши мумкин. Материаллик сифати якунллланишининг энг муҳим босқичидир. Бу сифатга бир неча бор умумлийликдан майда қисмларга ва яна майда қисмлардан умумий қисмга ўтиш йўли билан эришиш мумкин.
Талабалар учун қомат костюм композициясини чизиқли арнаментларни чизималарини тайёрлаш эскизлар яратиш жараёнлар костюм композитсиясини чизикли арнаментларни тугри тасвирлашга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |