6. Лаборатория машғулоти (6 соат)
Декоратив натюрморт.
Хажми 50х40
(сўзана, палак, адрас, атлас, беқасам ва турли хил нақиўдор матолар бўлиши мумкин)
Натюрмортни планшетга тўғри жойлаштириш ва қуриш.
Буюмлар нисбатини аниқлаш.
Ёруғ ва соя қисмларини ажратиш.
Рангларда ажратиш.
Умумий холга келтириш.
6.Тугаллаш
Услубий кўрсатма
Мураккаб тузилишига эга бўлган натюрмортни планшет юзасига жойлаштиришда шакллардаги мураккаб муносабатни ҳисобга олиш керак. Шакллардаги мураккаблик жойлаштириш жараёнини бир мунча узоқроқ давом этишига ва шакллардаги нисбатлар ва ўлчовлар ўртасида фарқларни аниқлаш керак. Планшет юзасига тенглик асосида, яъни шакллар мувозанатини хособга, олган холда жойлаштириш кейинги босқичга тўғри асосида йўналтирилган вазифани тўғри бажаришга ёрдам беради. Юзадаги шакллар тўғри жойлатирилгандан сўнггина буюмларни ўзаро нисбатини аниқлашга ўтиш мумкин.
Буюмларни ўзаро нисбатларини аниқлашда буюмлар ҳажми ва шаклий хусусиятлари, улар орасидаги нисбатни аниқлаб оламиз. Хар қандай мураккабликка эга бўлган буюм бошқа бир буюмга нисбатан фарқли шартларга яъни ўлчам, ҳажм ва ҳаракатларга эга. Буюмлар нисбатини аниқлаш орқали шакллардаги жозибани сақлаб қоламиз. Буюмлар нисбатини аниқлашда буюмни баландлигига ва эни ўлгамларини ўзаро солиштириш йўли билан аниқлаб олинади.
Нисбатлар тўғри амалга оширилгандан сўнгра буюмллар шаклини конструктив қуришга ўтиш мумкин. Буюмларни коснструктив қуришда
бўғимлар ва уларни ташкил этувчи асослари тўғри конструктив қуриш керак бўлади. Бунинг учун буюм неча буғим элипсини тўғри аниқлаб олиб қуриш вазифаси қўйилади. Конструтив қуришда асосий ўринда буюмлар асосини аниқлаб олиш учун ишлатиладиган марказий чизиқ ўнг ва чап қисмлар тенглиги аҳамиятидир. Қуриш жараёни жуда мухим хособланади, чунки тўғри қурилмаган буюм шакли ёруғ ва соя мунособатларини аниқлаш жараёнида ўз мувозанатини йўқотади. Буюмлардан ёруғ ва соя мунособатларини аниқлаб олиб, уларда шахсий ва тушувчи соялар рефлекслар аниқлаб олиш керак.
Ранг бериш жараёнида буюмлар тусларини аниқлаб олиш муҳим аҳамиятга эга. Ранглардаги жозибадорлик сифатлари ҳам ана шу тус мунособатларини тўғри бажарилишига боғлиқдир.
Предмет юзазига тушувчи ёруғ ва соялар қарама - қарши яъни, иссиқ ва совуқ рангларнинг ўзаро мунособатлари асосида намоён бўлади. Буюмлар материаллик хусусиятлари ҳам бунда аҳамиятлидир. Масалан: чинни буюм, шиша буюм, темир ва бошқалар. Материаллик хусусиятларини очиб беришда ранг мунособатларидан унумли фойдаланиш керак. Хар қандай буюм ўзига яқин турган буюм таъсирга тушади, яъни буюмлардаги ранг шуълалари бир - бирига ўтади ва бошқа бир ранг тусини пайдо бўлишига олиб келади.
Иссиқ ва совуқ ранг мунособатлари буюмлар ўзаро рефлексларнинг таъсири сифатида намоён бўлади. Иш жараёнида муҳими шундаки, хар бир ранг ёруғликда, сояга, ярим соя, шуълада фақат ҳзи эмас балки бошқа ранглар билан боғлиқлиги билан ҳам мухимдир.
Шакллар ва ранглар яхлитлигини таъминлаш орқали мувофаққиятли бажаришга ранг тасвир намунасига эга бўлиш мумкин.
Буюмлардан ташқари натюрмортни ташкил этувчи бошқа, яъни матолар рангларни ифода этишдаги ўрни хам муҳим аҳамиятга эга. Матолар тахламлари улар ҳосил қилган шакл ва ранг ўзаро буюмлар иштирокидаги умумийликни тўлиқ амалга оширилгандан сўнг ранг мунособатларини умумлаштиришига ўтиш мумкин. Натюрмортни умумий холга келтириш биринчи вазифа буюмлардаги ва матолардаги ортиқча ранг ва тусларни умумлаштириш йўли билан яхлит бир бутунликга эришишдир. Яхлитликка эришиш вазифаси қўйишдан олдин яна бир бор ранг ва тус муносабатларини кўздан кечириб чизиш керак. Ранглардаги иссиқ ва совуқ муносабатлар қанчалик аниқлик билан амалга оширишса умумлаштириш жараёнида шунчалик енгиллик билан амалга ошириш мумкин бўлади.
Умумий холга келтириш постановкадага буюмлардаги биринчи ва иккинчи план яъни, яқин ва узоқ масофада жойлашган ўрнини тўғри ташкил этиш учун ҳам зарурий омилдир.
Тугаллаш жараёни энг муҳим босқич ҳисобланади, бунда юқорида келтирилган барча сифатлар тўғри ва аниқ бажарилиши талаб этилади. Постановка туганлиги бошқа шакллар, туслар ва бошқа асослар йиғиндиси сифатида намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |