Рашод Нури гунтекин оэод обид таржимаси


Ш а р и ф киради, X а л и л ra тармашади



Download 367,56 Kb.
bet49/57
Sana10.06.2022
Hajmi367,56 Kb.
#650803
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   57
Bog'liq
Рашод Нури ГУНТЕКИН1

Ш а р и ф киради, X а л и л ra тармашади.
Ш а р и ф — Бу ерда нима қиляпсан, ука? Қани, дарров жойингга бор-чи!
X а л и л — (Ииғлайди.) Ваъдангнинг устидан шунақа чиқаркансан-да!
X и л м и — Бу хонага, бизнинг олдимизга киргани ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ Нима бало, шариат қонунларини билмайсизларми?
Ш а р и ф — Халил, бу нусха тарбия кўрмаган одам, лекин ҳозирча қонун унинг томонида. Эртага биз у билан бошқдча гаплашамиз... Қдни юр бу ёққа (паст овозда). Бўлмаса, у ҳозир туради-ю, Малакни олади-да, чиқа- ди-кетади. Нима деганда ҳам Малак унинг қонуний хотини-да! Икковимиз қуруқ қолаверамиз шўппайиб.
X а л и л — Оллоҳ, оллоҳ, бардошим тамом бўлди.
Ш а р и ф — Юр, укажон, юрақол.
X и л м и — (Ғазаб билан.) Бошқа бунақа иш бўлмасин! Акс ҳолда, мендан хафа бўлманглар... (Малакка.) Юр, жоним, юр, фариштам... Бу ўй эмас, баайни отбозор экан. (Малакни қўлидан етаклаб, энг чеккадаги хонага бошлайди.) Юрақал, фариштам. Майли, бутун вужудимни гуноҳ кемирса ке- мнра колспн. (Малак билан бирга чиқади.)
П а р д а
ТЎРТИНЧИ ПАРДА
БИРИНЧИ КЎРИНИШ
Ш а р и ф — (Имомни ўрта эшикдан олиб киради.) Келсинлар, имом афанди, қадамларига ҳасанот!.. Улар ҳали туришгани йўқ... Сиз ўтириб ту- ринг, мен ҳозир уларни чақириб чиқаман... (Имом диванга ўтиради. Шариф эшикни тақиллатади.) Хилми афанди... Ҳо-о, Хилми афанди... Ҳеч ким жа- воб бермайди-я... (Доттидоҳ тоҳи/матдди.) Ҳой, менга қаранг, Хилми афан- ди. Нима бало, бир йўла бир ҳафгалик қцлиб ёгдингми ё ўлганмисан?
X и л м и — (Эшикни кия очиб.) Ҳа, тинчликми? Нима гап ўзи? Нима бу, сўфи аэон айтмасдан, одамни уйгогасан? Тинчлик борми-йўқми?
Ш а р и ф — Менга қара, бу ер сенга меҳмонхона эмас...
X и л м и — Сизга нима керак ўзи деб сўраяпман. Ие, тақсир имом ҳам кслиптилар-ку!
Ш а р и ф — Шариатнинг йўриғини сен бажариб бўлдинг... Энди Малак- нинг талоғини бер-у, тезроқ бу ердан гумдон бўл... (Хилми киради, керишади, эснайди, сигарета чекади.) Ҳозир бу ишга нуқга қўямиз-у, кейин туёғинг- ни шиқиллатиб қол. (Чўнтагидан қоғоз алади.) Манави ерга ёз: “Мен хоти- ним — Малак хонимнинг талОғини бераман”. Тагига имзо чек.

Download 367,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish