Рашод Нури гунтекин оэод обид таржимаси


X и л м и — Агар гап шундагина бўлса, имом афанди, иш хамирдан қил суғургандай осон битади. Никоҳ туҳфасини беришга бизнинг ҳам қурбимиз етади



Download 367,56 Kb.
bet51/57
Sana10.06.2022
Hajmi367,56 Kb.
#650803
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   57
Bog'liq
Рашод Нури ГУНТЕКИН1

X и л м и — Агар гап шундагина бўлса, имом афанди, иш хамирдан қил суғургандай осон битади. Никоҳ туҳфасини беришга бизнинг ҳам қурбимиз етади.
Ш а р и ф — Вой беҳаё ўғри-ей... Вой шарманда-ей! Кеча кечқурун нима деган одам эдинг, бир эслаб кўр! Сен, аблаҳни миршабхонага бериб юбор- сам бўлар экан!
X и л м и — Биров қўлингиздан ушлаб қолувдими? Бунинг ўрнига ўзи- нгиз “Агар келинимизга уйлансанг, қўйиб юборамиз сени” дедингиз-ку! Мен айтганингизни қилдим. Мен зиммамдаги вазифани ўринлатиб қўйганим йўқми? Шариатнинг ҳамма қонун-қоидаларига риоя қилмадимми?
Ш а р и ф — (Хилмига дўқ қилади.) Мен сени ҳозир ҳам миршабхонага топшириб юборишим мумкин. Сени бўйнингдан боғлаб олиб бораман-у, “уш- ланг, бу ўғрини!” дейман.
X и л м и — Қўрқмайсизми? “Нега келинингни ўғрига бердинг?” деб сўрашса, нима деб жавоб берасиз? Мен оғзимга талқон солиб турмайман. Ай- таман — “мени аввал ҳалалада қатнашишга таклиф қилишди, энди мени ўғри деб туҳмат қилишяпти” дейман.
Ш а р и ф — (Хилмига пўписа қилишдан тўхтамай.) Вой ярамас-ей... Вой аблаҳ-ей... Ҳозир бошингни мажақлаб, қатиғини чиқариб қўяйми?
X и л м и — (Шарифнинг қўлидан ушлайди, Шарифнинг оғриқдан афти бужмаяди.) Эсингни йиғ! Наҳотки, мен сенинг калтагингни еб, индамай қарабтурсам?
Ш а р и ф — Мен яна айтаман — сен бу аёлга талоғини бермоғинг ке- рак.
X и л м и — (Кулиб.) Менга қара — мен хотинимдан мамнунман, хоти- ним мендан мамнун. Хўш, сенга нима? Сен нима қилиб ўралашиб юрибсан? Сенга нима керак ўзи? s
Ш а р и ф —Хотининг сендан мамнунми? Ҳозир кўрамиз-да! (Эшик томон юради.) Малак!.. Тезгина бу ёққа чиқ!
_ X и л м и - (Шарифни орҳага судрайди.) Афандим, биринчидан, бегона аёл билан гаплашмоқ учун даставвал унинг эридан ижозат сўрамоқ лозим... Иккинчидан, бегона аёлга мурожаат қилганда, унга “хоним афанди” деб му- омала қилмоқ керак... Ҳа, биз бир-биримиздан мамнунмиз... Ҳозир мен уни чақираман, унинг оғзидан бу гапни ўз қулоқларинг билан эшитасизлар. Сиз ҳам эшитасиз, имом афанди... Малак хоним... Бир дақиқага бу ёққа қараб юборинг, бегим... Фақат бошингизга рўмол ташлаб олинг. Бунда бегона эр- каклар бор...

Download 367,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish